Қудуқ асбобларининг блокка кириб қолишининг олдини олиш учун кабелда яхши кўринадиган учта белги бўлиши лозим. Каротаж станцияси тўхтатгичда турганда ва тиргакли бошмоқлар билан шундай маҳкамланиши керакки, кабелни тортилиш таранглиги лебедканинг энг кўп юк кўтариш қийматига тенг бўлганда ҳам, станция жойидан қўзғалмаслиги керак. Портловчи ва радиактив моддалари бўлган асбобларни қудуққа туширишдан олдин қудуқда андаза ёрдамида назорат ишлари ўтказилиши керак. Бунда андаза диаметри, қудуққа тушириладиган асбобнинг диаметридан кичик, узунлиги ва оғирлиги эса катта бўлмаслиги керак. Асбоблар ва кабелни қисилиб қолиши ёки уларни қудуқда қолдириб кетиш билан ҳамда қудуқда портловчи материаллари ва ионланувчи манбаларни қолдириш билан боғлиқ бўлган мураккаб аварияларни тугатишда, портлатиш усуллари ёрдамида аварияларни бурғулаш ва геофизик корхоналарнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бир марталик режа бўйича амалга оширилиши керак. Қуйидаги ҳолларда геофизик ишлар тўхтатилиши керак: а) ювувчи суюқликнинг ютилиши кучли бўлганда (сатҳ пасайиши соатига 15 м дан юқори бўлганда); б) кабел тортилиб қолганда, қудуқ снарядлари туширилаётганда бир неча бор тўхтаб қолганда; в) об-ҳаво шароитлари ёмонлашганда: кўриш узоқлиги туман ёки қор ёғиши туфайли 20 метрдан кам бўлганда; ер қаттиқ музлаганда, шамол 6 баллдан кучли бўлганда;(20 м/с дан кўп). Бурғу қудуғида кишилар ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатлари (ёнғин, заҳарли моддалар, термал сувлар чиқиши) содир бўлганда геофизик бўлинмаларнинг ходимлари зудлик билан хавфсиз жойга чиқишлари керак. Қудуқларни геофизик тадқиқотларнинг электр каротаж ва отиб-тешиш усулларида хавфсизлик чоралари. Қудуқларни геофизик тадқиқотларнинг электр каротаж ва отиб-тешиш усулларида хавфсизлик чоралари. Бурғи қудуғига асбоб ва зонд туширилгандан кейингина ўлчовчи схеманинг таъминловчи занжирига кучланиш бериш мумкин. Асбобларнинг яроқлилиги ва созлигини текшириш учун ер юзасидаги занжирга ток юбориш зарурати туғилганда бу ҳақда отряд ходимлари огоҳлантирилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |