Бурғи қудуқларидаги геофизик тадқиқотларда хавфсизлик қоидалари


Ўлчовлар тугатилгандан сўнг ва кабелни кўтариш мажбуран тўхтатилганда, кабелга кучланиш бериш тўхтатилиши керак.Кўтаргич ток манбасидан узилгандан кейингина ерга уланган химоя воситаси олиниши мумкин


Download 1.01 Mb.
bet4/6
Sana23.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1289169
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Геофизика техника хавфсизлиги фаррух

Ўлчовлар тугатилгандан сўнг ва кабелни кўтариш мажбуран тўхтатилганда, кабелга кучланиш бериш тўхтатилиши керак.Кўтаргич ток манбасидан узилгандан кейингина ерга уланган химоя воситаси олиниши мумкин.

Қудуқ асбобларининг электр схемаларини иш жойларида таъмирлаш ва текшириш фақат кучланиш ўчирилгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Кучланиш ўчирилмасдан туриб бажарилиши керак бўлган таъмирлаш ишлари махсус устахоналарда амалга оширилиши зарур.

Барча электр ускуналари ҳар куни иш бошланишидан олдин кўздан кечирилиши лозим.

Барча электр ускуналари ва машиналари ҳар ойда бир маротаба кўриб чиқилиши керак. Ҳимоя қилиш ускуналари ҳар 6 ойда бир маротаба махсус асбоблар ёрдамида текширилиши талаб этилади.

Отиш-тешиш аппаратларини ўқлаш бурғулаш қудуғидан энг камида 20 м масофада амалга оширилиши керак;

Қудуқларда геофизик тадқиқотлар ва отиш-портлатиш ишларини бошлаганда, қудуқларга асбобларни тушириш ва кўтариш ишларида қуйидаги талаблар қўйилади:

-подъемникнинг техник ҳолати соз бўлиши;

-подъемникнинг машинисти қудуқнинг конструкцияси билан танишиши, қудуқдаги сиқилишларнинг ўрнини билиши шарт;

-юқори ва пастги роликлар мустаҳкам қилиб ўрнатилиши;

-подъемник ғилдираклари остига тўсиқлар қўйилиши;

-подъемник шундай ўрнатилиши лозимки, машинистнинг кабинасидан роторнинг стволи, бурғулаш майдончаси, кабелнинг ҳаракати яхши кўриниб туриши шарт;

-перфоратор трубаси ва ўлчов асбобларини қудуқга тушириш ва кўтариш тезлиги тадқиқотларни ўтказиш технологиясида белгиланган тартибда бажарилиши шарт.

Радиоактив каротаж ишларини ўтказишда хавфсизлик чоралари.

Радиоактив каротаж ва радиоактив моддалар ва нурлантириш манбалари билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига риоя килиш керак. Бундаги хавфсизлик талаблари куйидагилардан иборат:

Радиоактив моддаларини бурғи кудуғига тушириш билан боғлиқ ишлар бошқа тадқиқотлар электро - каротаж, гамма каротаж ва бошқалар ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling