Бурғилаш жиҳозлари
Роторнинг техник характеристикаси
Download 441 Kb.
|
Бурғилаш жиҳозлари(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлари
- Бурғилаш насосларнинг таърифи
Роторнинг техник характеристикаси
Роторнинг айланиш частотасини чиғирнинг узатиш механизмлари ёрдамида ёки занжирли ғилдиракларни алмаштириш йўли билан ўзгартириш мумкин. Бурғилаш насослари ва уларнинг уланиш асбоблари Бурғилаш насоси бурғилаш қудуқларига ювиш эритмаларини ҳайдашга мўлжалланган машина. Бурғилаш жараёнида горизонтал, поршенли, қўш таъсирли, бир, икки, уч цилиндрли, узатмали, марказдан қочирма ва бошқа турлари қўлланилади. Бу насосларнинг асосий параметрлари маълум вақт бирлиги ичида ҳайдаладиган суюқлик миқдори билан аниқланади. Шунингдек газларни сиқиш ёки сийраклаштириш, сочилувчан жисмларни сўриш ва ҳайдашга мўлжалланган машина ҳам насос деб юритилади. Насослар иш босимига қараб паст босимли (20 м гача), ўрта босимли (20-60 м) ва юқори босимли (60 м дан юқори) бўлади. Бурғилаш насоси (3.12, 3.13 жадвал) узатмали ва гидравлик қисмдан ташкил топган. Унинг узатмали қисми станинадан иборат. Унга иккита кривошип, ғилдираги тишли кривошип вали, шатун механизми ва шкивли трансмиссион валлар ўрнатилган. Трансмиссион ва тирсакли валлар тебранма подшипникларга йиғилган. 3.12 жадвал Бурғилаш насосларнинг таърифи
3.13 жадвал Техник характеристика
Тишли узатма мой ваннасида ишлайди. Насоснинг гидравлик қисми иккита тўсқич (клапан) қутичадан ташкил топган. Бу тўсқичларнинг ҳар бири бир хил ўлчамли иккитадан сўрувчи ва ҳайдовчи тўсқичларга эга. Насосда ҳаммаси бўлиб саккизта тўсқичлар бўлади. Тўсқич қутиларига ташқи ўлчамлари бир хил бўлган алмаштирилиб туриладиган цилиндрик втулка жойлаштирилган. Унинг ичига ўзи бошқариладиган резина манжетли поршень ўрнатилган. Поршенга ҳаракат штокдан узатилади. У ўз навбатида крейцкопга кертик ёрдамида бирлаштирилади. Одатда, узатмали ва гидравлик насослар бир ромга ўрнатилади. Бурғилаш насосининг узатиш қуйидаги формулада аниқланади: Бунда: m-насосдаги цилиндр сони; F=0,785D2-цилиндр кесимининг майдони (D-цилиндрли втулканинг ички диаметри); =0,785d2-шток поршени кесимининг майдони (d-шток поршени диаметри); l- поршеннинг юриш узунлиги; п-тирсак валининг айланиш частотаси, айл/мин; К-тўлдириш коэффиценти. К- асосан ювиш эритмасининг хоссасига, поршен ва тўсқичларнинг ейилиш даражасига, насос чанининг ўрнатилиш усулига боғлиқ. Агар ювувчи эритма сифатида шпиндел шпин суюқлик фойдаланиса янги поршен ва тўсқичларда К-қиймати 0,9 га тенг бўлади. Поршеннинг ейилишига қараб К-қиймати 0,5-0,6 ва ундан пастроқ бўлиши мумкин. Тўлдириш коэффициентини ошириш учун бурғилаш насосига чандан ювувчи эритмаларнинг ўзи оқиб бориши ташкил қилинади. Бурғилаш насослари қуйидагича боғланади. Ювиш эритмалари бурғилаш насосидан ҳайдаш йўли билан бурғилаш шлангасига, кейин шпиндели ўтади. Ҳайдаш йўлига – компенсаторлар, ҳайдовчи қувур юритма, тиргак ва сурилма (задвижка) киради. Компенсатор – бурғилаш насосининг ювиш эритмаларини нотекис узатиши жараёнида ҳосил бўладиган босимларнинг ўзгаришини пасайтиришга хизмат қилади. Ундан ташқари компенсатор ҳаво ёки газни 0,015 Мпа дан кичик бўлмаган ортиқча босимгача сиқади. Тузилиши бўйича ҳажмли, куракли ва ишлаш принципларига кўра оқимли турлари мавжуд. Сиқиладиган газ (ҳаво, кислород)нинг турига қараб, ҳосил қилинадиган босимга қараб паст, ўрта ва юқори босимли хилларига бўлинади. Шунингдек компенсаторнинг вертикал, горизонтал, шпинд ва сферик турлари ҳам мавжуд. Одатда, компенсаторлар насосга ўрнатилади. Компенсаторнинг корпуси қисқич ёрдамида ҳайдовчи учлик (тройник)га уланган. Корпусга учта компенсатор ва сақловчи тўсқич ўрнатилган. Кейин улар юқори босимли баллондан шлангага бириктирилади. Компенсатор корпусига фланец ёрдамида ҳайдовчи қувур юритмаси уланган. Уч компенсаторнинг ҳар бири қувурлардан ташкил топган. Бу цилиндрик қувурлар юзасида эритмалар ўташи учун мўлжлланган тешиклар мавжуд. Бу қувурга резинали баллон кийдирилган. Унинг устидан компенсаторнинг ташқи баллони қопланган. Компенсатор қуйидаги принципда ишлайди. Қисилган ҳаво ёки азот босими (6-7 мн/м2 гача) билан тўлдирилган баллон шланга ёрдамида редукцион тўсқичга уланади. Тўсқич бўшлиғини А очганда 3,5 мн/м2 босим ҳосил бўлади. Насос билан ишлаганда Б бўшлиқ суюқлик билан тўлдирилади. Агар Б бўшлиқ босими А бўшлиқга нисбатан юқори бўлса суюқлик тешиклар орқали қувурга кириб резина баллони кенгайтиради. Бу жараён А ва Б бўшлиқларида босим тенглашмагунча давом этади.Ҳайдовчи қувурлар юритмаси – бурғилаш минорасининг тиргакига компенсатордан ювиш эритмасини узатишга мўлжалланган мослама. У насоснинг ташланма патрубкаси диаметридан кам бўлмаган (114-146 мм) бурғилаш қувуридан тайёрланади. Қувур юритмаси охирида компенсатор ва тиргакга улаш учун фланец бўлади. Тиргак – бурғилаш минорасининг ўнг оёқ қувурига вертикал қилиб ўрнатилган асбоб. У ҳайдовчи қувур юритмасидан бурғилаш штангасига ювиш эритмасини узатишга мўлжалланган. Тиргак брусга ўрнатилади ва минора белбоғига маҳкамланади. Тиргакнинг пастки қисмига ҳайдовчи қувур юритмасини улаш учун фланецли патрубка пайвандланади. Тиргакнинг юқори қисмида бурғилаш шлангага улаш учун фланец бўлади. Бурғилаш шлангасидан тўғри фойдаланиш учун тиргак оғзи (бўғизи) 300 пастга йўналтирилган бўлади. Тушириш сурилмаси – бурғилаш насосини бўш ҳолатдан ишчи ҳолатга, ҳамда насос тўҳтатилган вақтда ҳайдовчи қувур юритмани бўшатишга хизмат қилади. Гидравлик қудуқ туби двигателлари Гидравлик қудуқ туби двигателларига турбобурлар ва электробурлар киради. Турбобур – турбобур ҳар хил геологик шароитларда қудуқ бурғилашга мўлжалланган қудуқ туби двигатели. Турбобур бурғилаш қудуғига қувурда туширилади. Унинг ишлаши учун керак бўлган энергия ер юзига жойлаштирилган насос ёрдамида қувур орқали бериладиган суюқлик оқимидан узатилади. Шундай қилиб, бурғилаш қувури ва у билан боғлиқ турбобур корпуси айланмас характерга эга. Бу ерда суюқлик оқимининг гидравлик энергияси-турбинанинг вал айланишини механик энергияга айлантиради. Турбобурнинг асосий қисми турбина ҳисобланади. У кўп миқдордаги бир хил поғоналардан ташкил топган. Турбинанинг ҳар бир поғонаси ўз навбатида турбобур валига уланган айланувчи ротордан ва турбобур корпусига маҳкамланган қўзғалмас статордан иборат. Статор билан ротор орасида бўшлиқ бўлиб, у роторнинг статорда эркин айланишини таъминлайди. Турбобурнинг қуйидаги турлари тайёрланади: 1.Шпинделсиз бир секцияли; 2. Бир секцияли шпиндели; 3. Икки секцияли шпиндели; 4. Уч секцияли шпиндели. Нефт саноатида қуйидаги турбобурлар қўлланилади: 1. Т12 – у бир секцияли бўлиб, турбина поғоналарининг сони 100-120 га тенг. Ҳозир ташқи диаметри 240, 215, 195, 172 мм бўлган турбобурлар тайёрланади. Т12 М3 – турдаги турбобур чуқурлиги 2000 метргача бўлган вертикал ва қия қудуқларни бурғилашга мўлжалланган. 2. Т12М3К – турдаги турбобур янги стволларни ҳамда кучли қийшайган, кўп тубли ва горизонтал қудуқларни бурғилашда кенг қўлланилади. Унинг ташқи диаметри 215, 172 мм га, турбина поғоналарининг сони эса 30 ва 60 га тенг. 3. ТС – турбобурнинг бу тури чуқур қудуқларни бурғилашга хизмат қилади. У икки ёки ундан кўпроқ секциялардан ташкил топган. Унинг корпуси кетма-кет конуссимон қилиб уланган, секция валлари эса конуссимон муфталар билан бириктирилган. Турбобурнинг ташқи диаметри 215, 195, 127, 104 мм га тенг, турбина поғоналарининг сони 200 дан ортиқ. ТС4А-4 турдаги турбобур қудуқларни капитал таъмирлаш жараёнида цемент стаканларини бурғилашга мўлжалланган. 4. КТД (колонкали турбодолото) – турбобурнинг бу тури бурғилаш жараёнида намуна олишга мўлжалланган. Унинг ташқи диаметри 238, 212, 196, 172, 164 ва 127 мм га тенг. 5. Турбобурнинг шпиндели тури ТСШ-шарошкали (оддий ювиш схемасида) ва олмосли долотода ҳамда гидромонитор ёрдамида бурғилашга асосланган. Улар бурғилаш шароитларига қараб турбобурнинг секционлигини ўзгартиришга, секцияларини бўлакларга ажратмасдан сийқалган шпинделларни алмаштиришга, айланиш сони камайганда айланиш моментини оширишга хизмат қилади. Бундай турбобурлар 240, 195, 185, 172 ва 164 мм ли диаметрларда тайёрланади. 5.4 жадвалда турбобурларнинг параметрлари берилган. 6. Диаметри 295 мм бўлган А7Н турдаги турбобур вертикал, қия-йўналтирилган қудуқларни бурғилашда кенг қўлланилади. Одатда, юқори абразивли ва оғирлаштирилган шпин эритмаларидан фойдаланилади. Редукцион тўсқичли турбиналарни қўллаш турбобурнинг ишлашини яхшилайди ҳамда долотодаги юқори юк турбобурнинг иш қобилятини оширади. 3.14 жадвал Download 441 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling