Бурғилаш жиҳозлари


Турбобурнинг параметрлари


Download 441 Kb.
bet4/5
Sana30.06.2023
Hajmi441 Kb.
#1657829
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бурғилаш жиҳозлари(1)

Турбобурнинг параметрлари





Турбобур
шифри

Суюқликликнинг сарфи, м3

Валнинг айланиш частотаси, с-1

Р-1000 кг/м3

Узун лиги, м

Оғир лиги, К2

А, х х10-6,
1/м4

Айла-нувчи момент, Н.м

Босим аримаси, Мпа

1

2

3

4

5

6

7

8

Секцияли ва шпиндели турбобурлар
Т122М3Б-240

0,050

11,0

2000

4,0

8,275

2015

1,55

Т12РК-240

0,055

12,1

2400

4,5

-

-

-

3ТСШ-240

0,032

7,0

2500

5,0

23,550

5950

4,80
Т12М3Б-195

0,030

11,0

850

3,5

9,100

1500

3,80

3ТСШ1-195 ТА

0,040

5,9

1750

3,0

25,905

4355

1,95

А7Ш

0,030

8,7

1900

8,0

17,425

3179

8,90

Т12МЗЕ-172

0,025

10,4

650

3,0

8,440

1115

4,95

3ТСШ1-172

0,020

8,4

1000

6,0

25,800

4490

15,10
ТС4А-127

0,012

12,3

350

5,0

13,635

1090

35,20

А6ГТШ

0,025

10,5

1000

9,5

-

-

-

ТС4А-104,5

0,008

14,5

150

4,5

12,775

60

69,10

Т12М3Б-215

0,040

9,1

1100

2,5

8,035

1675

1,65

Редукторли турбобурлар

Турбобур валининг айланиш тезлигини паслатиш учун редукторли турбобурлар ишлаб чиқарилган. Бунда турбобурларни шарошкали, олмосли долотолар билан ишлатиш мумкин. Бугун корпус диаметри 105,120, 142, 145, 178, 195 ва 240 мм бўлган редукторли турбобурлар ясаб чиқарилмоқда.


Редукторли турбобурлар 3 секциядан иборат: турбина секцияси; редуктор; шпиндел. Энг кўп тарқалгани қуйидагилар:
ТР - редуктори ёғ билан тўлдирилган турбобур;
Тр-145т - баланд температурали муҳитда ишлашга мўлжалланган;
ТР-176/178 – ташқи диаметри кичрайтирилган, 121-216 мм долотолар билан ишлаш учун яратилган;
ТРМ-195 – ўта чуқур қудуқларни бурғилаш учун яратилган бўлиб бунда РМ-195 турли редуктор қўлланилган.
Булардан ташқари, ТР-420, ТРЗ-240, ТРЗ-120Т ва бошқа турли редукторли турбобурлар ишлаб чиқилмоқда.

Винтли қудуқ туби двигатели.


Винтли қудуқ туби двигатели ҳар хил геологик шароитларда қудуқ бурғилашга мўлжалланган. Винтли қудуқ туби двигателининг асосий қисми-бу ҳаракатсиз статор ва ҳаракатланадиган ротор ҳисобланади. Статор металл қувурдан ташкил топган. Унинг ички юзаси резина қопламаси билан ямалган бўлиб, роторга қаратилган чап йўналишли 10 та винтли тишлари мавжуд. Ротор юқори легирланган пўлатдан тайёрланган. У чап йўналишли 9 та винтли тишга эга бўлиб, статор ўқига эксцентрик қилиб жойлаштирилган.


Статор ва бурғилаш қувурлар бирикмаси ўтгазгич (переводник) билан бирлаштирилган. Ротор статордан битта тишининг камлиги билан фарқланади. Ротор ва статорнинг винтли тишлари мунтазам равишда бир бирлари билан алоқада бўлади.
Ювиш суюқлиги двигателга узатилганда ротор статор тишлари бўйича айланиб ҳаракат қилади. Бунинг натижасида суюқлик оқимлари автоматик равишда қайта тақсимланади. Бунда роторнинг айланиши кардон валидан шпиндел корпусига ўрнатилган валга узатилади. Кейин у икки радиал-резинка металли таянч оралиғидаги кўп қаторли радиал таянч тебранма подшипникга ўтади.
Бурғилаш эритмасининг шпиндел орқали оқиб чиқиб кетмаслигини таъминлаш учун унинг вали сальник билан зичланган. Статор билан бурғилаш қувурларни бирлаштирувчи ўтказгич устига тўсқич ўрнатилган. Бу тўсқич бурғилаш қуврлар бирикмасини кўтаришда уни бўшатишга ва туширишда эса тўлдиришга ҳизмат қилади. Одатда, двигател ишлаб турган вақтда тўсқич ҳар доим ёпиқ ҳолатда бўлади. Винтли қудуқ туби двигатели бошқа двигателлардан тузилишининг оддийлиги, кичик диаметрлиги ва иш жараёнининг ишончлиги билан фарқланади.
Қудуқ туби винтли двигателларининг характеристикаси 3.15 жадвалда берилган.

3.15 жадвал





Двигател турлари

Диаметр, мм

Узун-лиги, мм

Статор қадами, мм

Қадам-лар сони

Суюқлик лар сарифи, лс

Айланувчи момент, Н.м

Айланиш частотаси, С-1

Босим нинг пасайиши, МПа

Д1-54

54

1890

222

2

1.0-2.5

70-110

3.0-2.5

4.5-5.5

Д1-88

88

3225

390

2

4.5-7.0

800-950

2.7-5.0

5.8-7.0

Д1-127

127

5800

650

2

15-20

2200-3000

3.3-4.3

5.5-8.5

Д3-172

172

6880

850

2

25-35

3100-3700

1.3-1.8

3.9-4.9

Д2-195

195

6550

850

2

25-35

3100-3700

1.3-1.8

3.9-4.9

Д1-240

240

7570

880

3

30-50

1000-1400

1.2-2.2

6.0-8.0

Электробурлар




Электробурлар – долотога айланма ҳаракат узатишга мўлжалланган қудуқ туби двигатели. У электродивгател ва шпинделдан ташкил топган. Двигателнинг айланма моменти шпиндел валига занжирли муфтадан узатилади. Электробур (долото билан бирга) қудуқга бурғилаш қувурида туширилади. У бурғилаш қувурларини оғирлиги бўйича ушлаб туришга, қудуқ тубига ювиш эритмасини узатишга ва улар ичига юпқа симли кабелларни жойлаштиришга хизмат қилади. Электробур уч фазали, мой тўлдирилган двигателл ва шпинделдан иборат.
Электробурнинг юқори қисми бурғилаш қувурига бириктиришга мўлжалланган қулф ниппели билан тугалланади. Ниппелга кабелни ишга туширувчи контакт стержени ўрнатилган. Бу контакт стержени бурғилаш қувурларини бураб киргизиш жараёнида бурғилаш қувурлар ичига жойлаштирилган кабель системасига бириктирилади. Электродвигатель статори магнит ва диамагнит материалларидан тайёрланган пакетлардан иборат. Ротор эса бўш валлардан ташкил топган бўлиб, унга юпқа таташган алюминли катак секцяиси жойлаштирилган. Секциялар оралиғига фақат радиал юк берувчи подшипник ўрнатилган. Двигател валининг иккала томони оҳирини зичлаш пастки ва юқориги сальник ёрдамида амалга оширилади. Двигательга сальник орқали ювиш эритмасининг кирмаслигини таъминлаш учун двигателнинг мой босими электробур орқали оқувчи ювиш эритмасининг босимига нисбатан бир мунча (0,2-0,3 МПа) юқорироқ бўлиши керак. Бунинг учун электробур корпусининг юқори қисмига учта лубрикатор жойлаштирилган. Улардан бири қуюқ авацион мойи билан тўлдирилган бўлиб, юқори сальник билан, трансформатор мойи билан тўлдирилган. қолган иккитаси эса двигател билан боғланган.
Ундан ташқари лубрикаторлар сальник орқали йўқотилган мойларни тўлдириб боришни, мойлар қизиб кетганда двигател босимини тартибга солишни таъминлайди. Двигател ва шпиндел валлари тишли муфталар билан бирлаштирилган.
Ҳозирги вақтда корпус диаметрлари 250, 215, ва 170 мм бўлган электробурлар тайёрланмоқда. Долото билан қудуқ бурғилашда диаметри 295, 245 ва 190 мм ли электробурлардан фойдаланилади. Ундан ташқари қудуқларни бурғилаш жараёнида Э240-8, Э185-8, Э200-12, Э215-8М, Э164-8М ва бошқа электробурлар кенг қўлланилади (3.16 жадвал).

3.16 жадвал



Download 441 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling