«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Саноатдаги ПМ ларнинг умумий хусусиятлари


Download 282.46 Kb.
bet10/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Саноатдаги ПМ ларнинг умумий хусусиятлари.


Химия фанидан бизга маълумки, кўпгина химиявий брикмалар ва ќотишмалар ташкаридан таъсир этадиган импульс таъсирида портлайди. Аммо саноатдаги ПМ ларга етарлича бехатар тайёрланган брикмалар ва ќотишмалар киради.
Бундай брикма ќотишмалардан тайёрланган ПМ технологик тайёрлаш жараёнининг ќулайлиги, арзонлиги, саќлаш ва ишлатиш жараёнларида ўз хусусиятларини йукотмаслиги билан характерланади.
Физик хоссаларига ќараб, химиявий моддалар 6 та гурућга бўлинади:

  1. Ќаттиќ брикмалар ёки ќотишмалар (гексоген, тротил, аммиакли селитра ва бошќалар).

  2. Ќаттиќ ва суюќ моддалар аралашмаси.

  3. Газсимон аралашмалар (метан+хаво, ацетелин+кислород ва шунга ухшашлар).

  4. Ќаттиќ ва суюќ ќотишмаларнинг газ билан брикмаси.

  5. Суюќ моддалар (нитроглицерин, нитрогликоль ва бошкалар).

  6. Суюк моддалар аралашмаси (тетра нитрометан+бензол, азот+керон).

ПМ лар 2та гурућга бўлинади: бризантли (парчаловчи) ва итќитувчи (метательные). Бризантли ПМ лар ичида иницирияловчи (ташаббусли) ПМ лар гурући алоћида урин тутиб, уларга гексоген, ќурғошиннинг нетрилли оксиди ва грелучая ртутлар киради.




Физик холатига караб ПМ ларни

ќуйидагича ажратиш мумкин.


  • кукун шаклидаги

  • жипслаштирилган

  • ќуйма

  • гранулирланган

  • таркибида суви бор сускензияли

  • ќуюлувчи

  • ќайнок ќуюлувчи эмульсион.

Саноатдаги ПМ ларни яратиш тамойиллари.


Тоғ-кон ишларида асосан индивидуаль ва ќоришмали ПМ лар ќўлланилади.
Индивидуаль ПМ---таркибида портлашнинг химик реакциясини таъминлашга етарли моддалари булган химик брикмалар.
Ќоришмали ПМ---бир ёки бир неча компонентдан таркиб топган бўлиб, улар хмик реакция жараёнида ћар хил вазифаларни бажаради.
Ќоришмали ПМ лар таркибига ќуйидагилар киради:

  1. оксидловчи – таркибига ортикча кислороди булган (ёнувчи элемнтларни оксидлаш учун) моддалар. Окислитель урнида – аммиакли селитрани, натрийли, калийли, калий перехлоротини хамда аммонитни ишлатиш мумкин.

  2. Ёнувчи кушимчалар – углерод ва водородга бой булган каттик ёки суюк моддалар. Уларга мисол килиб ёгоч унини, соляр мойини ёки аммоний ва магний кукун (пудра)ларини келтириши мумкин. Химик реакция пайтида ажралиб чикаётган t0 ни ва портлаш энергиясини оширади.

  3. Сенсобилизаторлар – портлатувчи моддаларга бошлангич импульсга сезувчанлигини ошириш учун хамда детонацияни узатиш учун кушиладиган моддалар (тротил, гексоген, нитроллицерин). Сесобилизатор вазифасини дизел ёкилгиси, ёгоч уни, аммоний пудраси хам бажариши мумкин.

  4. Стабилизаторлар – портлатувчи модда таркибига унинг химик ва физик баркарорлигини ошириш учун киритилган, ёнувчи кушилма вазифасини бажарувчи хамда ПМ маромитлигини оширувчи кушилмалар.

  5. Флегматизаторлар – юкори иссиклик сигими ва юкори алангаланиш t0сига эга, мойга ухшаш модда. Флегматизаторларнинг порловчи модда таркибига киритилиши-унинг сезувчанлигини камайтириб (пасайтириб) уларнинг бехатар кулланишига имкон яратади (вазелин, парафин).

  6. Аланга учирувчилар – факатгина сакланишли ПМ таркибига киритилиб, портлаш пайтида содир буладиган t0 ни пасайтириш учун, метан ва кумир чангларининг (шахталарга) портлашнинг олдини олиш учун кушилади. (натрий хлор, калий, аммоний ва бошкалар).

Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling