Бури зиёму аммадов


Download 4.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/79
Sana30.08.2023
Hajmi4.09 Mb.
#1671390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Pedagogika (Bo\'ri Ziyomuhammadov)

Демокрит (эр. авв.460—370) тарбияни табиатга мувофикдаш - 
тириш масаласини биринчи булиб илгари суради. «Табиат билан 
тарбия бир-бирига ухшайди» деб ёзади у. Демокрит «таълим м е \- 
нат асосида гузал нарсаларни ^осил килади», деб тарбия иш ида 
ме^натнинг роли жуда катта эканлигини таъкидлайди.
Кддимги Юнонистондаги тарбиявий ишлар шуниси билан узига 
хос эдики, унда болани жисмоний томондан чиниктириш билан бир 
каторда маънавий томондан баркамол булишига х,ам катта эътибор 
берилган. Болаларни мусика, ашула ва диний ракслар тушишга урга- 
тилиб, машгулотларнинг мазмуни жанговар харбий тусда буларди.
Кдцимги замондаги таълим-тарбияни урганар эканм из, ундан 
куйидаги хулосаларни чикарса булади:
Биринчидан, муайян мамлакат а^олисининг таълим -тарбия 
масалалари хусусий иш булмай, давлат тасарруфидаги муассаса- 
ларнинг фаолияти булиши керак.
Иккинчидан, таълим -тарбияни бочки чм а-боскич оддийдан 
мураккаб томон олиб бориш максадга мувофик.
Учинчидан, таълим-тарбия жараёни давлатнинг мутасадди ки- 
шилари томонидан тах^тил килиниб, тасдикданган дастур ва режа 
асосида амалга оширилиши лозим.
Туртинчидан, таълим-тарбияни, асосан, унча катта булмаган 
укувчилар гуру^и оркали амалга ош ирилиш и максадга мувофик-
Бешинчидан, кизлар таълимини угил болалар билан бир каторда 
олиб борилгани маъкул.
Олтинчидан, таълим-тарбияни мех;нат жараёни билан куш иб 
олиб боришлик яхши самара беради.
Еттинчидан, ёшлар тарбиясида ж исм оний маш кларга катта 
эътибор берилиши керак.
Саккизинчидан, жисмоний ва аклий тарбия билан бир каторда 
нафосат тарбиясини амалга ош ириш лозим.
Туккизинчидан, таълим-тарбияда доимо меъёр саклаб борили- 
ши зарур, ортикча билим кам билим берилгандан \а м катта зиён 
етказади.
IX—XV асрларда Шаркдаги маънавий кутаринкилик. VIII аср
урталарига келиб араблар М овароунна^рни забт этиш га эриш ди- 
лар. Араб халифалигида юз берган ижтимоий узгаришлар, ягона 
Ислом динининг таркиб топиши маънавий ва маданий ^аётга таъ- 
сир этди ва унда катта кутаринкилик ру^ини пайдо килди.
Урта Осиёга Ислом дини кириб келиш и билан унинг акидала- 
ри ва \аёт тарзини ерли а*оли, даставвал кабул килмаган булса- 
да, кейин маъкул куриб, исломни нафакат кабул килдилар, уни
www.ziyouz.com kutubxonasi


ривожлантириб, бойитдилар \ам . Натижада танага янги кон куюл- 
гани каби Урта Осиёда ижобий узгаришлар содир булиб, ижти­
моий хаётда жонланиш вужудга келди ва илм-фан ривож топди.
Бу даврда илм-фан уч йуналишда тараккий этган.
Биринчи йуналиш — математика-тиббиёт йуналиши булиб, бу- 
ларга математика, астрономия, кимё, геодезия, минералогия, тиб- 
биёт, фармакалогия ва бошка шуларга ухшаш фанлар киритилган.
Иккинчи йуналиш — ижтимоий-фалсафий йуналиш булиб, бунда 
фалсафа, тарих, мантик, фикх, рухшунослик, нотикдик ва бошка 
ижтимоий фанлар киритилган.
Учинчи йуналиш — таълим-тарбия йуналиши булиб, бу сохдда 
Комусий олимлар уз карашларини ижтимоий-фалсафий ва илмий 
асарлари таркибида ёки махсус тарбиявий асарларида баён этган- 
лар. Уша даврда инсон муаммоси илм сохасидаги асосий масала 
булган. Ш унинг учун хам барча мутафаккир олимлар ижодида 
таълим-тарбияга катта эътибор берилган. Яратилган асарларда 
Ш аркка хос булган инсоннинг ижтимоий сифатларини, унинг 
рухий камолотини улуглаш етакчи урин тутган.
Таълимий рисолалар пайдо булиб, ахлокнинг хам назарий, х;ам 
амалий масалалари тахлил этилди. «Фозил одамлар ша>фи», «Бахт- 
саодатга эришув тугрисида», «Ахлок х,акида рисола», «Ишк рисо- 
ласи», «Кугадру билик», «Ахлоки Носорий», «Ахлоки Жалолий», 
«Гулистон», «Бустон», «Махбуб ул-кулуб» каби Форобий, Ибн Сино, 
Юсуф Хос Х|ожиб, Ахмад Ю гнакий, Тусий, Давоний, Кошифий, 
Кайкавус, Саъдий, Жомий, Алишер Навоийнинг таълимий асар­
лари инсон шахсини маънавий шакллантириш муаммосини хал 
этишда соф педагогик асарлар сифатида мухим ахамиятга эга.
Мазкур таълимий асарларда инсон шахсини маънавий камол- 
га етказиш ю ксак хулк-одоб, илм -ф анни эгаллаш асосидагина 
амалга ош ириш мумкин, деган 
роя
илгари сурилган. Х,акикий 
билимга асосланган таълимий услуб шаклланди, натижада таълим- 
тарбия олимлар диккат марказида булди. Хоразмий, Фаргоний, 
Форобий, Беруний ва Ибн Сино бу услубларни асослаб берган 
буюк мутафаккирлар эди.
Хоразмий билим олиш да талабанинг шахсий кузатишларига 
хамда олган билимларидан амалда фойдаланишига катта эътибор 
берган. Хоразмий билиш ни сезгидан мантикий тасаввур оркали 
ф ар к килиш хакида фикр билдиради. Унинг фикрича, «сезги» 
оркали билиш — кисм ан билиш булса, «мантикий» билиш эса 
Хакикий билиш нинг мухим томонини намоён этади, деб билиш 
назариясига салмокди хисса кушади. У биринчилардан булиб
кузатиш -синов усулига асос солди.
Ахмад Ф аргоний ж ахон ф ани ва м аданиятига улкан хисса 
кУшган комусий алломалардан .бири. У Багдоддаги «Байтул хик-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ма»да мударрислик килиб, табиий со^ада риёзиёт, фалакиёт, гео­
графия, ^икма ва бошка катор фанларда таълим-тарбияга оид 
илмий кашфиётлар килган.
Форобий таълим-тарбияга багишлаган асарларида инсон тако- 
милида таълим-тарбиянинг му^имлиги, унда нималарга эътибор 
бериш зарурлиги, таълим-тарбия усул ва услублари \ак и д а фикр 
юритади. «Фозил одамлар ша^ри», «Бахт-саодатга эришув турри­
сида», «Акд маънолари туррисида», «Ихсо-ал-улум», «Илмларнинг 
келиб чикиши» каби маорифий асарларида олимнинг ижтимоий- 
тарбиявий карашлари уз ифодасини топган.
Форобий уз асарларида таълимни тарбия билан узвий бирлик- 
да олиб бориш ^акида гапирган булса \а м , аммо инсонни камол- 
га етказишда *ар бирининг уз урни ва хусусияти бор эканлигини 
алох1ида таъкидлайди.
Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабла­
рига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат киладиган 
етук инсонни етиштиришдан иборат, деб билади.
Берунийнинг билимларни эгаллаш йуллари х;акидаги ф икрлари 
х,озирги давр учун \ам долзарбдир. Укувчига билим беришда: улар­
ни зериктирмаслик; бир хил нарсани ёки фанни ургатавермас- 
лик; узвийлик; изчиллик; янги мавзуларни кизикарли, асосан, 
кургазмали баён этиш ва ^оказоларга эътибор бериш кераклиги 
уктирилади. Олим билим олувчиларга калбни ёмон иллатлардан, 
инсон узи сезиши мумкин булмаган ^олатлардан, котиб колган 
урф-одатлардан, *ирсдан, бе\уда ракобатдан, очкузликдан, ш он- 
шухратдан сакданиш зарурлигини айтади. Беруний инсон камо- 
лотида уч нарса мух,имлигини таъкидлайди. Бу — \ози рги замон 
педагогикаси ^ам эътироф килувчи ирсият, му^ит ва тарбиядир.
Ибн Сино инсонларни камолотга эрищ иш нинг биринчи мезони 
саналган билим эгаллашга даъват этади. Билимсиз кишилар жох,ил 
булади, улар х,акикатни била олмайдилар, улар етук булмаган к и ­
шилар, дейди. Ибн Сино билим олишда болаларни мактабда укитиш 
зарур деб билиб, таълимда куйидаги талабларга риоя этиш зарур­
лигини таъкидлайди: болага билим беришда бирданига китобга банд 
килиб куймаслик; таълимда енгилдан огирга бориш оркали билим 
бериш; олиб бориладиган машкдар болалар ёшига мос булиши
укитишда жамоа булиб укитишга эътибор бериш; билим беришда 
болаларнинг майли, кизикиш и ва кобилиятини ^исобга олиш ; 
укитишни жисмоний машклар билан олиб бориш. Талабаларга би­
лим бериш укитувчининг масъулиятли бурчидир, деб Ибн Сино 
укитувчининг кандай булиши кераклигини х,ам курсатиб беради.
Айнан шу даврда исломнинг суннийлик маз^аби эркин ф икр- 
ли оким доирасида ру* тарбияси билан машгул булувчи тасаввуф 
(суфийлик) таълимотини юзага келтирди. Бу таълимот бутун Ш арк
www.ziyouz.com kutubxonasi


маънавий ^аётида комил инсон ^акидаги гояларнинг шакллани- 
шида му^им роль уйнади. Анъанавий зо^ирий билимларга эга 
булиш билан бир каторда ру^ни ишлатиб, ботиний билимларга 
эга^булиш усул ва услублари яратилди.
Урта аср Рарбий Европада таълим-тарбия. Урта аср Рарбий Ев­
ропа мамлакатларида икки гурух;га булинган ва етти фанни уз ичига 
олган таълим дастури мавжуд булган. Биринчи гурух учта фандан 
иборат булиб, унга лотинча «тривиум» номи берилган. У граммати­
ка, риторика ва диалектикани уз ичига олган. Иккинчи гуру\ турт 
фандан иборат булгани учун уни лотинча «квадриум» дейиларди. Унга 
арифметика, геометрия, астрономия ва мусика кирар эди.
Хамма фанларнинг тожи деб, теология ^исобланар эди. Урта 
асрларда бериладиган таълим дастури черков мактаблари оркали 
амалга оширилар эди. Урта асрлардаги Европада хотин-кизлар, 
айникса, ме^наткаш ларнинг кизлари ёппасига саводсиз эдилар.
Европада биринчи университетлар XIII асрнинг иккинчи яр- 
мида Италияда (Балония ша^рида), Англияда (Оксфорд ша^ри- 
да), Ф ранцияда (Парижда) ташкил килинди.
Университетларнинг вужудга келишида уша даврдаги куп ев- 
ропаликларнинг Ш арк маънавияти ва маданияти билан танишу- 
ви катта таъсир курсатди.
Араблар томонидан VIII аср бошларида истило килинган Ис- 
панияда ташкил килинган араб олий укув юртлари Европа уни- 
верситетлари учун маълум даражада намуна булди ва Европада 
« У й р о н и ш »
даври юзага келди.
« У й р о н и ш »
давридаги таълим-тарбия. Европа 
« У й р о н и ш »
дав­
ри ер юзига унлаб маориф олимларини етиштириб берди. Шу- 
ларнинг энг маш^ури, педагогика назариясига салмокли *исса 
кушган аллома олим Ян Амос Коменский (1592—1670). 1632 йили 
Коменский «Буюк дидактика» деган катта педагогик асарни ёз- 
ган. Ундан таш кари «Она мактаби» деган мактабгача тарбия 
кулланмаси ва бош ка бир канча китоблари дунё юзини к^рди. 
Коменский узининг педагогик назариясида тарбиянинг табиатга 
уйгун булиши туррисидаги тушунчани илгари суради. «Буюк ди- 
дактика»да укитиш табиийликка буйсуниши керак дейилган. Бо- 
лан и н г аклий ва ж исмоний усиш жараёни табиатдаги усиш жара- 
ёнига ухшаш булади. Ш унинг учун укитувчи болани тарбияла- 
ганда, 
6 o f 6 o h
дарахтнинг биологик усиш конуниятини \исобга 
олгани каби, ундаги табиий билиш хусусиятини \исобга олиши 
шарт. Коменский укиш га хдмманинг тортилишини, ^амма умум- 
таълим олиши кераклигини уктиради. У биринчи булиб синф-дарс 
тизим ини ишлаб чикди. «Буюк дидактика»да Укитишнинг дидак­
тик принциплари берилиб, даре жараёнида укитувчи уларга суя- 
ниш и кераклиги уктирилади. Мактабда Укув йили ва уни чорак-
ю
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларга булиш, таътиллар берилишини, укув кунини она тили мак- 
табида 4 соат, лотин мактабида 6 соат килиб белгилаб беради. 
Укувчилар бир вактда мактабга кабул килиниб, укиш кузда — сен- 
тябрда бошланиши керак, деб ^исоблайди.
Иоган Генрих Пестолоцци (1746—1827) 1774 йилда Нейгофда 
«Камбагаллар муассасаси»ни очиб, етим ва бокимсиз болалардан 
50 га якинини шу муассасада узи укита бошлайди. П естолоцци 
>;амма одамлар таълим олиш ^уКУКИга эга булиши лозим, деб мак- 
таблар жамиятни ижтимоий жих,атдан узгартириш нинг му^им 
воситаларидан бири булиши кераклигини таъкидлайди. Пестолоц- 
цининг фикрича, мехнат одамни тарбиялаш ва устириш нинг энг 
му^им воситаси, мехнат одамнинг жисмоний кучинигина эмас, 
акдини \ам устиради, унда ахлок,ни \а м таркиб топтиради. Эле- 
ментар таълим назарияси Пестолоццининг педагогик тизим ининг 
узагидир, бу назарияга кура тарбиялаш энг оддий элементлардан 
бошланиб, аста-секин мураккаброк, даражага кутарилиб бориши 
лозим. Болаларда ёзув малакасини ^осил килиш учун П естолоц­
ци дастлаб х;арф элементларини, тугри ва эгри чизикларни маш к 
килишни тавсия этган.
Роберт Оуэн (1771 — 1858) узининг 1813 йилда нашрдан чиккан 
«Жамиятга янгича к,араш ёки инсонда характерни таркиб топти­
риш туррисидаги тажриба» деган асарида одамнинг характери, уни 
ураб турган ижтимоий мух,ит шароити билан таркиб топади, деб 
таъкидлайди. Унингча, одамларнинг иллатлари ва хатти-^аракат- 
лари улар яшаб турган ижтимоий м у\и т вазиятига борликдир. 
Одам, — дейди Оуэн, — уз характерини \е ч к,ачон узи яратган 
эмас ва уни яратиши мумкин х,ам эмас. Унинг фикрича, агар биз 
му^ит шароитини ва тарбияни узгартирсак, \а р кандай характер­
ни таркиб топтиришимиз мумкин. Роберт Оуэн болаларга бир 
ёшдан бошлаб ижтимоий тарбия бериш гоясини олга суриб, уни 
асослаб берди ва амалда синаб курди. У жа^онда биринчи булиб 
ишчилар болалари учун мактабгача тарбия муассасаси барпо этди. 
Унинг таълим муассасасида аклий ва жисмоний тарбия берилиб
болалар жамоа ру^ида тарбияланар эдилар.
Иоган Фридрих Гербард (1776—1841) узининг «Тарбия муасса- 
саларидан келиб чиккан умумий педагогика», «Психология дарс- 
лиги», «Психологияни педагогикага татбик, килиш тугрисидаги 
хатлар», «Педагогикага дойр лекциялар очерки» деган китоблари- 
да педагогика назариясига дойр ф икрларни баён килиб берди. 
Гербард тарбия ишида аклий таълимга катта ах^амият берди. У 
педагогика назариясига тарбияловчи таълим тушунчасини кирит- 
ди ва таълимсиз тарбия булмайди, деди. Гербард таълим кизи - 
Кишларнинг хилма-хиллигига асосланиш и лозим деб, ки зи ки ш - 
ларни олтита мустакил турга булади. У таълим боскичлари на-
www.ziyouz.com kutubxonasi


зариясини ишлаб чикди, бу назария ^амма мамлакатлар педагог- 
лари орасида кенг таркалди. Гербард ахлокий тарбиянинг узига 
хос воситалар тизимини х,ам ишлаб чиккан.
Европа ва АКДИда классик урта мактаблар куп жи^атдан Гер­
бард педагогикасига асосланган. Гербарднинг болаларни бошкд- 
риш тизими кенг ёйилди. Бу тизим болалар ташаббусини бугиш- 
га ва уларнинг катталарнинг обрусига \еч сузсиз буйсундиришга 
Каратилган. Бу эса Ф оробий, Ибн Сино ва Ян Амос Коменский- 
ларнинг гояларига зид эди.
Адольф Дистерверг (1790—1866) такомиллашиб борувчи таълим 
дидактикасини яратди, бу дидактиканинг асосий талабларини 
таълимнинг 33 конун ва к,оидаси тарикасида баён килиб берди. 
Дистерверг таклиф килган курсатмали таълим «якиндан узокка», 
«оддийдан мураккабликка», «маълумдан номаълумга» утиш керак, 
деган коидалар билан боглик таълимдир. Дистерверг укитувчи 
урганиб олган нарсаларини унутиб куймаслиги учун уни тез-тез 
такрорлаб туришни масла^ат беради. Дистервергнинг фикрича, 
«ёмон укитувчи х^акикатни айтиб бериб куя колади, яхши укитув­
чи эса ^акикатни топишга ургатади».
Россия худудида таълим-тарбия. Россияга ^ам XIX аср бошла- 
рида «Уйгониш» даври етиб келиб, бир неча кузга куринган педа­
гог олимлар етишиб чиккан. Шулардан бири машхур рус педагог 
олими Константин Дмитриевич Ушинскийдир (1824—1870). Унинг 
педагогика сох.асидаги асосий назарий асари «Киши тарбия пред­
м ета сифатида» деган педагогик антропологиядан тажрибаси 
булиб, у икки жилддан иборат булган. Ушинский рус педагогика- 
сининг узига хослигини, миллий хусусиятларини х;имоя килди, 
ш унингдек, тарбия халкчил булиши лозим, деб ^исоблади, бола­
ларни мех;нат оркали тарбиялашга катта эътибор берди. Таълим­
нинг мазмуни, тамойиллари, шакл ва усулларини ишлаб чикиш- 
да х;ам куп ишлар килди. У таълимнинг кургазмалилиги, онгли ва 
узвий олиб бориш масалаларини ишлаб чикди, укитишнинг шакл 
ва усулларининг ранг-баранглилигига эришишни талаб этди.
Лев Николаевич Толстой (1858—1910). У уз замонасидаги мак- 
табларни, чоризмнинг мактаб ишларидаги тазйикни каттик тан- 
Кид килди. Болаларни укитиш ва тарбиялаш ишларини эркин ра- 
вишда олиб боришга, болаларнинг ёшлигини иззат-хурмат килишга 
чакирди. Толстой укитишдаги расмиятчилик, такаббурлик ва бо­
лаларни бир томонлама ^амда пассив тарбиялаш нинг ашаддий 
душ мани эди. У уз даври учун илгор ва узига хос таълим-тарбия 
тизим и — умуминсоний характерда булган укитиш ва тарбиялаш 
услубини жорий этди. Толстой савод ургатиш учун грамматикани 
яхшилаш устида куп ишлади, уз замонасининг купгина афзаллик- 
ларга эга «Алифбо», «Укиш китоби» ва «Арифметика» дарсликла- 
рини тузди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Урта Осиёда XIV—XIX асрларда таълим-тарбия. Темур ва тему- 
рийлар даврида илм-фан ва маърифат тез тараккий этиб, жах;онда- 
ги етакчи уринларни эгаллаб олди. Айник,са, Мирзо Улугбек (1394— 
1449) даврида илм-фан, адабиёт ва санъат, маърифат тез ривож- 
ланди. Улугбек даврида укитишнинг синф тизимлари, болаларни 
ёши буйича табак,алаштириб укитиш, укув-тарбия ишларининг аник 
бир муддатини белгилаб куйиш, таълимнинг боскичма-боскич: 
бошлангич ва урта, олий боскичлар оркали амалга ош ирилди. 
Жумладан, Улугбек укув муддатини катъий 8 йил килиб белгилаб 
Куйди. Даре бериш индивидуал усулидан жамоа усулига утказилди. 
Бунда х,ар бир гурухда 15—20 укувчи бир вактда сабок олар эди. Бу 
даре утишнинг синф тизимига якинлашиш булган.
Алишер Навоий фан ва санъатнинг турли сох,алари: адабиёт, 
тил, тарих, мусика, хагтотлик, тасвирий санъат, меъморчилик ва 
бошка билимларни ривожлантириш билан бирга уларни укитиш - 
ни такомиллаштиришга ^ам катта эътибор берган. У узининг «Хам­
са», «Мабу бул-кулуб», «Муножат», «Вакфия», «Мажолус ун-на- 
фоис», «Му^окамат ул-лугатайн» каби йирик асарларида тарбияга 
оид уз карашларини ифода этган. У инсон камолотидаги илм-фан- 
нинг урни, ахлокий ва аклий тарбиянинг а^амиятини ёритиб бер- 
ди. У билимни узлуксиз Урганиш зарур дейди ва таълим тизим и- 
ни ^ам белгилаб беради.
Умуман, Урта Осиёда яшаб ижод этган аллома-ю фозиллар, 
мутафаккир уламолар маърифий асарларни яратиб бердилар. Улар 
каторига Абдураззок Самаркандий, Абдура^мон Ж омий, Ж алолид- 
дин Девоний, Хусайн Воиз К ош иф ий, За^ириддин Мух;аммад 
Бобур ва куплаб бошкалар кирадилар.
Темурийлар салтанатидан кейин Турон тож-тахт учун олиб бо- 
рилган феодал урушлар майдонига айланди. Шу давр ичида илм- 
фан, маданият ва маърифат \ам таназзулга йул тутди. Шунда х,ам 
Тошкент, Кукон, Самарканд, Бухоро, Хива ва бошка ш а\арларда 
кам булса-да, мадрасалар кад кутариб, талабаларга диний ва дунё- 
вий билимлар берилди. Бу даврда ижтимоий \аётнинг барча жабх,а- 
ларида диний мафкура \укмрон булиб, Ислом дини бидъатларга тулиб 
кетган эди. Мадрасаларда асосан ило\ий таълим асослари укитилар, 
укитиш усул ва услублари них.оятда мураккаб ва кийин булганлиги 
учун мадрасаларни х;амма \ам муваффакиятли тугата олмасди. Бу 
даврда купрок адабиёт, тарих, меъморчилик, тасвирий санъат ри- 
вожланди. Бу даврда Абулгозийнинг «Шажарайи турк», «Шажарайи 
тарикима», «Манофеъ-ул-инсон», Суфи Оллоёрнинг «Сирож ул-ожи- 
зин», «Сабот ул-ожизин», «Мурод ул-офарин», «Махзон ул-муштай- 
ин», «Нажот ул-толибин» каби асарлари машхур булди.
XIX аерга келиб Узбекистан \удудида таълим-тарбия муаммо- 
лари билан махсус шугулланувчи мутахассислар камайиб кетган-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ди. Лекин даврнинг илгор кишилари, шоир ва уламолари уз маъ- 
рифий караш лари асосида таълим -тарбияни маълум даражада 
ривож лантириб келганлар. Улар таълим -тарбиянинг мо^ияти, 
ижтимоий роли, максад ва вазифалари сингари масалалар ^ак,ида 
уз фикрларини билдирганлар.
Темурийлардан кейин, Урта Осиёда давлатчилик инкирозга юз 
тутгач, бу улкани кулга киритиш учун жахрннинг купгина мамла- 
катлари х;аракат к,илдилар. Ана шулардан бири Чор Россияси эди.
Туркистон улкаси Россия томонидан босиб олингач, Чор маъ- 
мурияти минглаб рус оилаларини Урта Осиёга кучириб келди. Рус 
му^ожирлари Туркистон генерал губернаторининг фармонига би­
ноан улкада рус мактаблари, рус-тузем махдллий халк, болалари учун 
мактаблар, гимназия каби укув юртларини очиш ва бу мактаблар- 
ни кенгайтириш ^исобига ма^аллий мактаб ва мадрасаларни си- 
киб чикариш максадида маориф исло^отини утказа бошладилар.
Бирок, Чор Россиясининг улкада рус-тузем мактабларини очиб, 
рус тилини ургатишга булган саъй-х,аракатлари оммавий туе олма- 
ди. Шу боис 1917 йил 9 майдан 14 майгача Тошкент шахрида улка 
укитувчиларининг биринчи курултойи булиб утди. Бу курултойда 
бир овоздан курултой раиси килиб сайланган Мунавваркори Абду- 
рашидхон угли анжуманда Туркистон мактаб ишларини исло^ 
килиш тугрисида маъруза килди. K,
h
3
fhh
ба\слашувлардан сунг Тур- 
кистонда миллий мактаб очиш \акида карор кабул килинди.
XIX аернинг бошларида Бухородаги маърифатпарвар мусулмон 
ру^онийлари ва зиёлилари орасида мактаб ва мадрасалар тизими- 
га ^амда исломга кириб колган бидъатларни исло* килиш фикри 
пайдо була бошлади. Бундай и с л о \ тарафдорларини жадидлар, 
яъни янгилик тарафдорлари деб атай бошладилар.
Ж адидчилик харакатининг бошида бухоролик мударрис ва та- 
рихчи олим М аржоний, риждувонлик домла Фозил Муминжон 
Вобкандий, мулло Худойберди Бойсуний ва бошка мударрислар 
туришган.
И сло\отчилар ра^намоси М аржоний узининг дастурида куйи- 
даги олти масалани куйган:
1. Куръони каримдаги ^ар кандай диний масала юзасидан ки­
шилар билган \ол д а узлари эркин фикр юритсинлар.
2. Бировнинг бировга кУр-кУрона эргашиши катьий ман килин- 
син.
3. М адрасаларда Укитиладиган *ошия ва ш ирк каби КУРУК 
мазмунга эга булган, Мадраса укувчилари учун фойдасиз булган 
^амда уларнинг 8—10 д аки ка вактини бекорга олувчи дарслар даре 
жадвалларидан оли& таш лансин.
4. М адрасаларда Куръони карим, Хадиси шариф, уларнинг 
таржималари ва ислом тарихи каби дарслар утилсин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


5. А рифметика, тарих, журрофия, табиат, \ан д аса, мантик,, 
фалсафа ва бошка дунёвий ф анларни укитишга карш илик курса- 
1
илмасин.
6. Хар бир ишда мусулмончиликни М у\аммад алайх,иссалом 
давридаги кадимий ислом маданиятига кайтариш кузда тутилсин.
Уша даврнинг жадидлари билган Маржоний ва унинг тарафдор- 
лари мусулмон тараккийпарварларидан булиб, улар мадрасаларда 
диний дарслар билан бир каторда кадимий ислом маданияти дав- 
ридагидек дунёвий дарсларни укитишни шарт килиб куйдилар.
Ж адидчилик жамиятни тунтариш йули билан эмас, исло^от- 
лар й^ли билан ривожлантириш ни узининг асосий вазифаси деб 
билган. Бу вазифасини адо этиш да факат ах;олининг бир табака- 
сига суянмади. Умуман, ж адидчилик Европадагидек жамиятни 
синфларга булиб ташлаш тараф дори эмас эди. Ж адидлар ^атто 
Кадимчилар билан ^ам иттиф ок тузиб, халк ва келажак манфаати 
йулида бирга ишлаш, бугунги кун ифодаси билан айтганимизда, 
турли сиёсий карашларга эга булган халк катламларининг тинч- 
тотув яшаши ва ишлаши 
f o h c m h h
кутариб чикдилар.
Жадидлар 1906 йилдаёк «Тараккий» деб номланган газета нашр 
эттириб, уз гояларини тарката бошладилар, орадан куп утмай, «Хур- 
шид», «Шу^фат» сингари янги газеталар дунё юзини курди. Марка- 
зий Осиёнинг турли ша^арларида жадид мактаблари бодрокдек купа- 
йиб, уларда диний билимлар \а м кенг тарриб килинди. Жадидлар 
нима \акдца гапирмасин, ^аммаси янги нафас, янги 
f o h
эди.
Ж адидларнинг ^аракат д астури куйидаги м асалаларни х;ал 
килишга каратилган эди:
1. Диний фанатизмга карш и кураш.
2. Диний акидаларга асосланган Урта аср мактаблари урнига 
дунёвий илмларни она тилида укитиш га мосланган янги усулдаги 
мактабларни ташкил этиш, феодал давр маорифини и с л о \ килиш.
3. Жадидчилик гояларини к ен г халк оммасига етказиш нияти- 
да янги узбек адабий тилини иш лаб чикиш , матбуот эркинлиги 
учун кураш, халк; оммасига туш унарли адабиёт ва театр яратиш.
4. Хотин-кизларни паранж идан чикариш *амда жадид мактаб- 
ларига катнашишларини таъминлаш йули билан улар такдирини 
Узгартириш ва оилада исло^от утказиш .
5. Ма^аллий бойлар ва савдогар а\ли н и н г сиёсий ва иктисодий 
жи\атдан рус буржуазияси билан бир \укукда булиши, мах;аллий 
амалдорларнинг чор ^укмдорлари томонидан сикувга олишга кар­
ши кураш. Шу йУл билан мустамлакачилик сиёсатини исло* килиш.
Асосий талаблари ана ш улардан иборат булган жадидлар учун 
билим ва маърифат ягона курол булиб, улар шу курол ёрдамида 
улкада ижтимоий, сиёсий, иктисодий ва маданий тараккиёт учун 
курашмокчи булдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ж адидчиларнинг эзгу амаллари, покиза ниятлари, илгор гояла- 
рини мана 90 йилдан кейин амалга ошириш имконияти пайдо 
булди. Бу имкониятни кулдан бой бермай, миллий мактаб ва унинг 
янгича даре бериш усул ва услубларини яратиш вак,ти келди.
Як.ин утмишимиздаги ижтимоий тузум, шу кундаги тузумдан 
узининг гоялари, кдцриятлари ва конун-коидалари билан тубдан 
фарк, килган. Демак, аввалги тузумга хизмат килган педагогикани 
\а м ислох, килиб, истикдол гояларига х,амда бозор муносабатла- 
рига жавоб берувчи миллий педагогикани яратиш керак. Аммо 
йиллар давомида совет педагогикаси шароитида тарбияланиб, 
унинг тамойил ва конун-коидаларини сув килиб ичиб юборган 
педагог олимлар урганган нарсаларидан осонликча воз кечолмай, 
совет педагогикасини тубдан и с л о \ килиш урнига, уни сал-пал 
узгартирган ^олда педагогик амалиётда унинг урнини сунъий ра­
вишда саклаб келмокдалар.

Download 4.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling