Buxgalteriya hisobi va menejment
Жамият Бошқаруви ҳамда “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида 2021 йил 3 майда имзоланган 7-сонли Агентлик битими доирасида жами 410,3 млн сўм
Download 181 Kb.
|
mustaqil ishi-sugurta
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1,67 млрд сўм
- 36 062 нафар
- 1 146 нафарни
- 2022 йилда “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда унинг барча филалларини
1. Жамият Бошқаруви ҳамда “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида 2021 йил 3 майда имзоланган 7-сонли Агентлик битими доирасида жами 410,3 млн сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган. Шу билан бир қаторда “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда "Hamkorbank" АТБ ўртасида 2021 йил 9 апрелда имзоланган 49-сонли Агентлик битими бўйича жами 1,67 млрд сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланди.
2.Ўзбекистон Респубдикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 21 августдаги ПФ–5785-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида Хорижда вақтинчалик ишлаш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун бир марталик субсидиялар тақдим этиб келинмоқда. 2021 йилда жами 36 062 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига суғурта полислари расмийлаштириб берилди ҳамда 1,8 млрд сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланди. Жамият тизимида суғурта агентлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра суғурта агентлари сони 1 146 нафарни ташкил этган бўлса бу кўрсатгич 2022 йилнинг 1 январи келиб 1 305 нафарга етган (ўтган йилга нисбатан 113,8%). Ҳозирда, Жамият тизимида 14 та ҳудудий филиал ҳамда 199 та суғурта марказлари мавжуд. Жамият тизимида ҳудудий филиалларни баҳолаш рейтинг тизими жорий қилинган ва мазкур баҳолаш рейтингига қуйидаги меъзонлар инобатга олинган: асосий иқтисодий кўрсаткичлар; суғурта мукофоти тушумлари; режа кўрсатгичлари бажарилиши; меҳнат унумдорлиги; иш юритиш харажатларининг белгиланган меъёрга мувофиқлиги; суғурта тўловлари улуши; бошқа даромадлар ва соф фойда. 2022 йилда “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда унинг барча филалларини ривожлантириш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган: Фаолияти қониқарсиз ҳар бир вилоят филиалига Бошқарув раисининг ўринбосари ва Бошқарув тузилмавий бўлинма раҳбарлигида кураторлик тизими жорий этиш; Жорий йилда амалга оширилган харажатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда оптималлаштириш; Фаолияти қониқарсиз филиаллардаги ҳудудларни ижтимоийиқтисодий ҳолатини ўрганиб чиқиб, уларга мос келувчи суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; Фаолиятида сурункали равишда камчиликка йўл қўяётган филиал раҳбарларини лавозимидан озод этиш ҳамда кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида филиал бошқарувчилари кадрлар захирасини шакллантириш; Қолоқ ҳудудларда аҳоли билан ишлайдиган суғурта агентлари сонини қўпайтириш ва уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш; Республикада фаолият олиб бораётган 33 та тижорат банклари билан меморандумлар имзолаб, мазкур меморандумлар бўйича Агентлик келишувларини тузиш ҳамда суғурта мукофотлари тушумини 20 млрд сўмга етказиш; Суғурта агентлари фаолиятини ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш. Бунда, ҳар бир маҳаллага суғурта агентларини бириктириш орқали суғурта мукофотлари тушумини сезиларли даражада ошириш; 8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ31-сонли қарори ижроси юзасидан ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашиш, улар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини йўлга қўйиш; “Ўзагролизинг” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖлар каби йирик ҳудудий филиалларига эга ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумлар имзолаган ҳолда Жамиятнинг ҳудудий филиалларига хамкорлик йўлларини очиб бериш; Ҳудудларни рейтинг асосида баҳолаш тизими натижалари бўйича сурункали равишда прогноз кўратгичларини бажармаган филиаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling