Buxgalteriya hisobi va menejment


Маркетинг ва стратегик ривожланиш фаолияти


Download 181 Kb.
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi181 Kb.
#1534434
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
mustaqil ishi-sugurta

2. Маркетинг ва стратегик ривожланиш фаолияти


Замонавий суғурта маркетинги – бу суғурталанувчи эҳтиёжини тўлиқ қондириш ва унинг даромадини ошириш мақсадида компания хаттиҳаракатларини концентрациялашга қаратилган ўзига хос фикрлаш усулидир. Шу боис, замонавий шароитларда суғурталовчиларнинг маркетинг тадбирларини оптималлаштириш ўзига хос аҳамият касб этади, яъни суғурта хизматлари миқдори ва сифатини унинг рентабеллигидан келиб чиқиб ўлчаш талаб этилади.
2021 йилда амалга оширилган ишлар:

  1. “Ўзагросуғурта” АЖ сифат менежменти тизими сертификатидан муваффақиятли ўтиб, ISO 9001: 2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди (мазкур сертификат 55 та мамлакатни ўз ичига олган IQNet халқаро сертификатлаштириш органлари ассоциациясига аъзо бўлган “Русский Регистр” халқаро сертификатлаштириш уюшмаси томонидан берилди).

  2. Янги инновацион суғурта маҳсулотлари жорий этилди ва талаб юқори бўлган суғурта полисларининг онлайин сотуви йўлга қўйилди. Шу билан бирга, 10 га яқин суғурта полислари дизайни ва шакли замонавийлаштирилди.

  3. “Ўзагросуғурта” АЖнинг Республика ва халқаро суғурта бозорларида ишончли ва барқарор имиджини шакллантириш мақсадида ребрендинг ўтказилиб, Жамият янги “Uzinsurance” савдо белгиси остида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилади.

  4. Шу билан бир қаторда, компаниянинг ахборот ҳамкорлари сафи кенгайтирилиб, Медиа-режа бўйича белгаланган вазифаларни сўзсиз ижросини таъминланди ва Жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларини янада кўпроқ, қизиқарлироқ материаллар жойлаштириб борилди.

2022 йил давомида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  1. Суғурта бозорини таҳлили асосида, суғурта маҳсулотларининг ўзига хос нархларини (тарифларини) шакллантириш;

  2. Рақобатчиларни ўрганиш, хусусан, ўтказиладиган реклама компанияси, унинг сифати, усуллари ва ҳажми ҳақида маълумот берувчи оммавий ахборот воситаларининг мониторингини амалга ошириш. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали суғурта компанияларининг рейтингларини ўрганиб бориш;

  3. Кун давомида Жамият мижозларига тўлиқ ва батафсил маълумот олиш учун ёрдам кўрсатишга имкон берувчи “Call-center” фаолиятини такомиллаштириш ва янгисини ташкил этиш;

  4. Жамият реклама стратегияси ва Медиа-режасини ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситаларида рекламани ташкил қилиш, мамлакатда реклама ва талабни рағбатлантириш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш, матбуот анжуманлари ҳамда бошқа тарғибот тадбирларини доимий ўтказиб бориш;

  5. ОАВларида чиқишларни кўпайтириш орқали ижтимоий тармоқларда кузатувчилар сонини ошириш, турли хил оммавий тадбирларда қатнашиш ва лойиҳаларда иштирок этиш. Шунингдек, ёшларни турли лойиҳаларда қўллаб-қувватлаш.

  6. Жамиятнинг ихтиёрий суғурта турларини тарғиб қилувчи видеороликлар яратиш;

  7. Жамиятнинг ҳудудий филлиаллари ва марказларининг ташқи кўринишини замонавийлаштириш.

Кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • суғурта хизматларини тарғиб қилиш шакллари ва каналларини таҳлил қилиш;

  • намунали марказларни ташкил этиш;

  • суғурта бозори истеъмолчилари талабларини ўрганиб, уларга мослашиш;

Жамият дастурларини мунтазам янгилаш ва замонавийлаштириш. Мижозларга қўшимча хизматларни таклиф қилиш.
Юқоридаги таҳлил натижаларига кўра Жамият Кузатув кенгашига Жамият инвестиция портфелидаги қимматли қоғозлардан олинаётган дивиденд кўришидаги даромадларнинг камлигини инобатга олиб, мазкур кўрсаткичларни кенг таҳлил қилган ҳолда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотувга чиқариш ҳамда сотувдан олинган маблағларни юқори даромадли банк депозитлари ва бошқа инвестицияларга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича таклиф киритилиши режалаштирилган.
Мазкур акцияларни сотишда асосий эътибор уларнинг Жамият инвестиция портфелидаги қийматидан юқори нархда сотиш орқали қўшимча даромад олишга қаратилади. Бунда инвестиция портфелидаги акцияларни бир пакет – бир лот тамойили асосида сотиш чоралари кўрилади.
Шу билан биргаликда, Жамият инвестиция портфелидаги қуйидаги акциялар ҳукумат қарорларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган:

  • 2021 йил 29 апрелдаги Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 9-сонли йиғилиши баёнига асосан “Ўзагросуғурта” АЖга инвестиция портфелидаги “Ўзагроэкспортбанк” АТБ нинг 3 546 879 031 сўм қийматидаги одиий акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган;

  • 2021 йил 28 майдаги Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 10-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ Жамиятнинг шўъба корхонаси “Агрос ҳаёт” СК МЧЖ устав капиталини ошириш учун Жамият томонидан йўналтирилган “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига қиймати 3 054 713 676 сўм бўлган 500 000 000 дона оддий акциялари ҳамда “Агрос ҳаёт” СК МЧЖ томонидан харид қилинган 799 878 160 дона оддий акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Ипотека - банк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5244-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагросуғурта” АЖ инвестиция портфелидаги АТИБ “Ипотека-банк” нинг қиймати 8 283 619 806 сўм бўлган акцияларини Молия вазирлигига ўтказиб бериш топширилган. Ушбу акцияларни қонунчиликда белгиланган тартибда Молия вазирлигига ўтказиш ишлари 2022 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.
Бунда, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Жамиятнинг ҳудудий филиаллари шу жумладан, суғурта марказлари ходимлари билан меҳнат муносабатларини юритиш босқичма-босқич равишда Жамият Бошқарувига ўтказилади. Шу билан бирга, Жамиятнинг ҳудудий филиаллари ва суғурта марказлари штат бирликлари оптималлаштирилади.


  1. Download 181 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling