Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi


Download 218.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana26.01.2023
Hajmi218.66 Kb.
#1124477
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM

кодексига
риоя этиши ва сертификат олинган 
йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили мазкур Низом билан белгиланган дастур бўйича 
малака ошириш курсини ўтиши шарт. 
4. Малака имтиҳонлари (бундан кейин - имтиҳонлар) ўзбек ва рус тилларида 
ўтказилади ҳамда даъвогарларнинг билимларини синаш воситаси ҳисобланади. 
5. Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат ташкилотлари таъсис этадиган мустақил Имтиҳон маркази 
томонидан шартномавий шартларда амалга оширилади. Имтиҳонларни ўтказиш жадвали ва 
қийматини ҳар йили республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмалари тасдиқлайди. 
6. Мустақил Имтиҳон марказининг фаолияти амалдаги қонун ҳужжатлари, Имтиҳон 
маркази устави, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади, шунингдек республика 
бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат ташкилотлари томонидан 
тасдиқланадиган алоҳида Имтиҳон маркази тўғрисидаги низом билан тартибга солинади. 
7. Қуйидагилар Имтиҳон марказининг вазифалари ҳисобланади: 
а) имтиҳон модулларини ишлаб чиқиш; 
б) имтиҳонларни бошқариш; 


в) имтиҳон ишларини баҳолаш; 
г) даъвогарларга имтиҳонларнинг натижаларини бериш; 
д) имтиҳон ишларининг тегишлича сақланишини таъминлаш; 
е) Имтиҳон маркази ходимлари томонидан ахборотнинг махфийлигини таъминлаш. 
8. Сертификат олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш даъвогар ариза тақдим этган 
ва ўзи аъзоси ҳисобланган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмаси томонидан амалга оширилади. 
Сертификатни қайта расмийлаштириш, шунингдек унинг дубликатини бериш 
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, аризачининг ҳақиқатан аъзолиги тасдиқланган ҳолда, 
сертификат берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмаси томонидан амалга оширилади. 
9. Бухгалтерларни сертификатлаш дастури бўйича бухгалтерларни ўқитиш ва улар 
малакасини ошириш билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ 
тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар шуғулланадилар. 
10. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари: 
а) ўз веб-сайтларида имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида ахборот 
жойлаштирадилар; 
б) даъвогарлардан мазкур Низомнинг 
IV бўлимига
мувофиқ сертификатлар олиш учун 
иловалар билан бирга аризаларни қабул қиладилар ва ижобий қарор қабул қилинганда 
даъвогарга сертификат берадилар; 
в) ўз уставларига мувофиқ ўзларининг аъзолари - сертификат эгалари томонидан 
бухгалтерлар Одоб-ахлоқ 
кодексига
, бошқа ички низомларга риоя этилиши ва малака 
ошириш курсларини ўз вақтида ўтишларини назорат қиладилар; 
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда берилган сертификатлар 
ва улар эгаларининг малака ошириш курсларини ўтишлари тўғрисида ахборот тақдим 
этадилар.

Download 218.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling