Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi
IX БОБ. СЕРТИФИКАТЛАНГАН АМАЛИЁТЧИ
Download 218.66 Kb. Pdf ko'rish
|
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM
- Bu sahifa navigatsiya:
- X БОБ. ҚАРОРЛАР УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ
- XI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА
IX БОБ. СЕРТИФИКАТЛАНГАН АМАЛИЁТЧИ
БУХГАЛТЕРЛАР ВА СЕРТИФИКАТЛАНГАН ПРОФЕССИОНАЛ БУХГАЛТЕРЛАР РЕЕСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ 71. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" ва "Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатларига эга бўлган шахсларнинг алоҳида реестрларини юритади. Реестрларда қуйидаги ахборот кўрсатилади: а) олинган сана, сертификат олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси; б) сертификат рақами, берилган санаси; в) паспорт маълумотлари ва яшаш жойи; г) иш жойи (асосий жойи ёки ўриндошлик бўйича иши); е) аудитор малака сертификати, профессионал бухгалтер халқаро сертификатининг санаси ва рақами ("Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (СAP)", "Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)" ва бошқалар); ё) ҳар йилги малака оширишдан ўтиш тўғрисида маълумотлар; ж) сертификатни қайта расмийлаштириш ва дубликатни бериш тўғрисидаги маълумотлар; з) сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар. 72. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг веб-сайтида жойлаштириладиган реестрлардан маълумотлар танишиш учун очиқ бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади: а) сертификат олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; б) сертификат рақами, берилган санаси; в) малака ошириш дастури бўйича ҳар йилги ўқиши, сертификатни қайта расмийлаштириш ва дубликатни бериш, шунингдек сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар. X БОБ. ҚАРОРЛАР УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ 73. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг сертификатни бериш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари устидан манфаатдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. XI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА 74. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари мазкур Низом билан белгиланган талабларга риоя этилиши учун жавобгарлар. *) Мазкур Низомга 1-7-иловалар "СБХ"да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан "Norma" АҚТ ва norma.uz сайтида танишиш мумкин. Download 218.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling