Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi
рақамланган, ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган китобда амалга
Download 218.66 Kb. Pdf ko'rish
|
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM
- Bu sahifa navigatsiya:
- V БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
- VI БОБ. СЕРТИФИКАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ
рақамланган, ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган китобда амалга
оширилади, параллель равишда реестр мундарижаси электрон ифодаловчида акс эттирилади. V БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ 43. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси даъвогарларнинг қабул қилинган аризаларини кўриб чиқади ва қарор қабул қилингандан кейин ўн кун мобайнида даъвогарга сертификат беради ёки уни бериш асосли рад этилган қарор тақдим этади. 44. Даъвогарга сертификат беришни рад этиш қарори қуйидаги асосларга кўра қабул қилиниши мумкин: а) даъвогарнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги; б) мазкур Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳужжатларни лозим даражада расмийлаштирмасдан тақдим этиш; в) қалбаки ҳужжатларнинг аниқланиши. 45. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси комиссия томонидан сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда даъвогарга асосли жавобни даъвогар томонидан анкетада кўрсатилган почта манзилига ёзма равишда ёки электрон манзилга электрон хабар юборади. 46. Сертификат берилиши рад этилган даъвогар фақат рад этиш сабаби бўлиб хизмат қилган нуқсонлар бартараф этилганидан кейингина ариза билан такрор мурожаат қила олади. VI БОБ. СЕРТИФИКАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ 47. Имтиҳон натижалари мустақил Имтиҳон марказининг баённомаси билан расмийлаштирилади. 48. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" ва "Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатлари ариза ва талаб қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси томонидан берилади. 49. Тегишли сертификатлар махсус бланкаларда мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга биноан шаклларда расмийлаштирилади. Берилаётган сертификатга рақам (ХХ ... Х-000000) берилади. Рақам қуйидагилардан ташкил топади: республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг қисқартирилган расмий номи (номланиши) (ХХ...Х); сертификатнинг олти белгили тартиб рақами (000000). Тартиб рақамлари сертификатларга 000001 рақамидан бошлаб қолдирмасдан изчиллик билан берилади. 50. Сертификатлар бланкалари қатъий ҳисобдор ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисоб сериясига эга ва республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" ДИЧБда қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементлари бўлган махсус қоғозда тайёрланади. 51. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари берилган ва қайта расмийлаштирилган сертификатлар, шунингдек дубликатлари белгиланган тартибда берилган сертификатлар ҳисобини юритади. 52. Сертификат ўн иш куни мобайнида республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари томонидан расмийлаштирилади ҳамда "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" ва "Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатларини бериш реестрларида сертификат эгаси ёки нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга имзо қўйдирган ҳолда берилади. 53. Агар даъвогар сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн икки ой мобайнида уни олиш учун келмаса ёки уни олишдан ихтиёрий равишда ёзма тарзда бош тортса, республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси мазкур сертификатни бериш санасидан бошлаб бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бекор қилинган сертификатлар бланкалари республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кам деганда йилига бир маротаба белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Имтиҳон марказига юборилади ва республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг веб-сайтларида ўн иш куни мобайнида чоп этилади. Download 218.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling