Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi


VII БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ, СЕРТИФИКАТЛАРНИ ҚАЙТА


Download 218.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana26.01.2023
Hajmi218.66 Kb.
#1124477
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM

VII БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ, СЕРТИФИКАТЛАРНИ ҚАЙТА 
РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА УЛАР ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ 
54. Сертификат эгасининг малака ошириш дастури бўйича ҳар йили ўқигани 
сертификат берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмаси томонидан сертификат бланкаси орқа томонига "Ҳар йилги малака оширишдан 
ўтиш тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида малака оширилганлиги тўғрисида белги қўйиш 
йўли билан белгиланган тартибда тасдиқланади (6-илова
*
).
55. Фамилия (исм, ота исми) ўзгарган тақдирда сертификат эгаси тегишли 
ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан бир ой 
ичида сертификат берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмасига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза (7-илова
*
) бериши 
шарт, унга қайта расмийлаштириладиган сертификат асли ва тегишли ўзгартиришларни 
тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
56. Сертификатларни қайта расмийлаштириш сертификат эгаси тегишли ариза берган 
кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда илгари берилган рақамда 
сертификатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган сертификатнинг аслини 
республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси белгиланган 
тартибда йўқ қилади.
57. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига сертификат эгасининг 
аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
58. Сертификат эгаси оммавий ахборот воситаларида сертификат йўқолганлиги 
тўғрисида эълон бериши ва ушбу эълон тасдиғини сертификатни берган республика 
бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасига тақдим этиши керак. 
Сертификат дубликати аввалги рақам ва аввалги санада берилиб, сертификатнинг янги 
бланкасида албатта "Дубликат" деб ёзиб қўйилади.
59. "Ҳар йилги малака оширишдан ўтиш тўғрисидаги маълумотлар" бўлимининг 
устунлари тўлиқ тўлдирилган сертификатга "Ҳар йилги малака оширишдан ўтиш тўғрисида 
маълумотлар" қўшимча варағи (6-илова) берилади.
60. Яроқсиз ҳолга келган сертификат йўқ қилиш учун сертификатни берган 
республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасига қайтарилади.
61. Яроқсиз ҳолга келган сертификатни йўқ қилиш ва унинг дубликатини бериш 
сертификатни берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

Download 218.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling