Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Робот моделини йиғиш босқичлари
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
Робот моделини йиғиш босқичлари
1. Қўлимиздаги ушбу модел ўн икки қисмдан иборат бўлиб, аввал чизмада кўрсатилган деталларни ўз рақами бўйича ўткир қайчи билан чизиқлар бўйлаб кесиб олинади. Моделнинг оёғи, қўли, панжаси, қулоқлари иккитадан берилган. 2. Кесиб олинган қисмлари пунктир чизиқ бўйлаб букланади. Буклашдан олдин чизиқ устига чизғич қўйиб тўмтоқ пичоқ билан бир оз бостириб чиқилса, чизиқ текис букланади. 3. Елимлашга тайёр бўлган детални штрихланган ён қисмларига (байроқчаларига) елим суртиб, қисмларни бир-бирига елимлаб чиқилади. Тартиб рақами бўйича барча қисмлар елимлаб чиқилиб, қуритилади. 4. Тайёр бўлган қисмлардан модел йиғила бошланади. Тана 1 қисмига оёқ 5, қўл 3 ва боши 2 ни улаш учун тана қисмидаги махсус тешикларга тайёр цилиндрларни (оёқ учун 7, қўл учун 9 ва бош учун 8) ўрнатилиб олинади. 5. Бўйин қисми 8 га бош қисми 2 елимлаб ўрнатилади. 6. Қўл 3 қисми ўз жойи 9 га елимланади. 7. Оёқ 5 қисмидаги тешиклардан унга мўлжалланган цилиндр 7 ни ўтказиб, уни танадаги ўз жойига киритилади ва устидан қоплагич 6 билан икки ёнидан елимлаб мустаҳкамлаб олинади. Моделнинг оёғи, қўли ва бош қисмлари эркин ҳаракатланадиган қилиб жойлаштириш керак. 8. Моделнинг қўл қисми 3 га панжалари 4 ни елимлаб улаш керак. 243 9. Панжалари 4 га аввалдан тайёрлаб қўйилган бирор буюм 11 ўрнатилади. 10. Бош 2 қисмига қулоқлар 10 ўз ўрнига елимлаб ўрнатилади. 11. Боши 2 нинг юқори қисмига сигнал қабул қилувчи антенна 12 ни елимлаб ўрнатилади. Тайёр бўлган модел яхшилаб қуритилгач, тик турадиган ва оёқ- қўллари, бош қисмлари ўз ўқида эркин ҳаракатланадиган бўлиши керак. Робот моделини ташқи кўринишини бадиий безатиш учун акварель, гуашь бўёқлари, рангли қалам ва маркерлардан фойдаланиб безатиш мумкин. Бу моделнинг эстетик кўринишини оширади. Ушбу робот модели турли кўргазмаларда нимойиш этиш мумкин. Бунинг учун моделни техник талабларрга мос жойда сақлаш тавсия этилади. Яъни моделни қуёш нури тик тушмайдиган ҳамда нам бўлмаган жойда сақлаш керак. Эгри сатҳда узоқ туриб қолган модел вақт ўтиши билан деформацияланади ва илгариги кўринишини йўқотиши мумкин. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling