Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Тайёр деталларни йиғмаларида конструкциялашнинг бошланғич


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Тайёр деталларни йиғмаларида конструкциялашнинг бошланғич 
асослари 
Техник объектлар, қурилмалар, қўлланмалар ва архитектура 
қурилмалари билан таништириб чиқилади. Конструкцияларнинг алоҳида 
қисмлари таҳлил қилинади, таянчнинг роли ва унинг зарурий омиллари, 
техника хавфсизлиги қоидалари ҳақида маълумотлар берилади. Аниқ объект 
қуришда турли нарсаларга мўлжалланган деталларни керакли миқдорда 
танлаб олиш асосида қилинадиган ишларини режалаш элементлари ҳақида 
айтиб ўтилади. 
Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар 
Материалларга механик ишлов бериш дастгоҳлари: токарлик дастгоҳи, 
фрезерлаш, пармалаш, ёғоч бўйича токарлик, йўналиш дастгоҳлари, электр 
арра чанглатувчи компрессорлар. Иссиқлик билан материалларга ишлов 
бериш учун муфель ва қуритиш печлари ишлатилади. Металл ва ёғоч 
қирқадиган қайчилар, пармалар, ясси, узунчоқ шаклли фрезерлар, қисқичлар, 
ўлчаш ва текшириш асбоблари. Слесарлик асбоблари: турли хил болғалар, 


244 
металл учун арра ва қайчилар, ковия, дастали парма, зубило, режалаш 
асбоби, шаберлар, резба қирқиш асбоби, ясси жағли омбур, ўткир жағли 
омбур, эговлар, отвертка, чизғичлар. Штангеньциркуллар, микрометрлар. 
Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар билан ишлар бажарилади. 
Роботлар ичидаги қисмлар билан танишиш 
Робот ҳақида маълумот берилади. Робот қисмлари билан танишилади.
Бирор жараённинг боришини ёки кузатилаётган объектнинг ҳолатини 
инсон идрок этадиган қулай шаклда акс эттирувчи асбоб индикатор ҳақида 
тушунча берлади. Унинг турлари билан танишилади. Микросхема, 
транзистор, диод, резистор, конденсатор ҳақида тушунча берилади. Уларнинг 
таркиби ва турлари ўрганилади. 
Индикатор - (лотинча indico – кўрсатаман, аниқлайман) бирор 
жараённинг боришини ёки кузатилаёган объектнинг ҳолатини инсон идрок 
этадиган қулай шаклда акс эттирувчи асбоб (қурилма, элемент), визуал 
(кўриб), акустик (эшитиб), тактил (сезиш, искашга асосланаган) хиллари бор. 
Тузилишига кўра, сигнал индикатори (лампалар, қўнғироқ, ричаг ва 
бошқаларга), милли (минут, метр, килограмм, градус ва бошқаларга бўлинган 
шкалали), рақамли тасвирий (яққол), проекцион (электрон–нур трубкали) ва 
аралаш индикаторлар бўлади. Вазифасига кўра, ўлчаш радиолокация ва 
бошқа хилларга бўлинади. Датчиклар, лампочкалар, микропроцессорлар
қаршиликлар ва бошқалар. 
Микросхемалар - ярим ўтказгичлилар техникасининг ривожланиши 
ярим ўтказгичли асбобларнинг маълум комбинациядаги системасини бир 
қобиққа жойлаштириш имкониятини яратади. Бундай асбоблар модуль-
схемалар ёки микромодуллар деб аталади. Уларда ўта ихчам қобиқсиз ярим 
ўтказгичли асбоблар, плёнкали (пардасимон) қаршилик ва конденсаторлар 
маълум схема асосида бир қобиқ ичига йиғилади ва бирор электрон 
қурилманинг тўлиқ схемасини ташкил этади. Шунинг учун улар 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling