Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
254 ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРДА ТАЛАБАЛАР ТЕХНИК ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА КЛАСТЕР МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ Ш.Б. Юсупова Бухоро муҳандислик-тенология институти, “Хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Бугунги кунда олий ўқув юртлари олдида илм-фан ва маънавият, назария ҳамда амалиётни, таълим ва тарбияни уйғунлаштириш масаласи энг долзарб масаларидан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Жамият тараққиёти кўп жиҳатдан ёш авлодларнинг таълим ҳамда тарбиянинг ривожланиш сифат даражасига боғлиқ. Талаба шахсининг ривожланишини нафақат она тилида, балки чет тилида ҳам ўз фикр ва ҳукмларини тўғри баён этиш ҳамда асослаш қобилиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда бошқа жаҳон тиллари билан бир қаторда инглиз тили ягона иқтисодий, ижтимоий, маданий, ахборот, макон ва бозорни шакллантиришда реал алоқа воситаларидан биридир. Инглиз тилини ўқитиш самарадорлиги ҳозирги кунда ўқув жараёнини рационализациялаш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги билан белгиланади. Чет тили умумтаълим фани сифатида талабаларнинг ижодий ва техник қобилиятларини, техник тафаккурини ривожлантиришга ёрдам бериб, уни ўрганишнинг амалий мақсадини амалга ошириш жараёнида, яъни талаба чет тилидан фойдаланиб, коммуникатив мулоқот жараёнида бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин. Когнитив фаолият, яъни (Reading, Writing, Speaking, Listening) (ўқиш, ёзиш, гапириш, тинглаш) талабаларнинг умумий таълим доираларини кенгайтиради, тафаккурни, хотирани, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради; инглиз тилидаги мулоқот жараёнида талабаларнинг ижтимоий ва қадрият сифатлари: дунёқараши, ахлоқий қадриятлари ва эътиқодлари, характер хусусиятлари шаклланади. Шахсга таъсир этиш, ижодий ва техник қобилиятларни шакллантириш, ҳиссий ва амалий тажрибани бойитади, психикани ривожлантиради, интеллектуал салоҳиятни шакллантиради, эстетик ва ақлий қобилиятларни тарбиялашга ёрдам беради, шунингдек, касбий кўникма ва малакаларнинг тўпланишига, талабаларнинг техник тафаккурини ривожланишига олиб келади. Табиий мойиллик, уларнинг ахлоқий сифатлари, талабаларнинг маънавий эҳтиёжларини касбий фаолиятда, келажакда ўз-ўзини англаш истагини, шахсий сифатларни намоён этадиган янада фаол ижодий, онгли равишда ўз-ўзини фаоллаштиришга йўналтиради. Буларнинг барчаси мураккаб шахсий ривожланишнинг самарали воситаси бўлиб, унинг ижодий ва техник салоҳиятининг шаклланишини очиб беради. Инглиз тили дарслари турли технологиялар, материаллар ва интерфаол методларлар орқали талабаларнинг техник тафаккурини ривожлантиришга кўмаклашади. Инглиз тили дарсларида ўқиш орқали техник тафаккурни 255 ривожлантириш технологиясидан фойдаланиб, ўқитувчи талаба шахсини, биринчи навбатда, бевосита инглиз тилини ўрганиш орқали ривожлантиради, натижада билиш фаолияти ва ўз-ўзини такомиллаштириш учун қулай муҳитни таъминловчи коммуникатив компетенция шаклланади. Ўқитувчи талабанинг қизиқишларини рағбатлантиради, инглиз тилидан амалда фойдаланиш ҳамда ўрганиш истагини ривожлантиради, шу орқали мавзуни ўзлаштиришда муваффақиятга эришиш имконини беради. Талабалар янги маълумотларни қабул қилиш жараёнида, уни турли нуқтаи назардан кўриб чиқишни, унинг қиймати ва ишончлилиги ҳақида хулоса чиқаришни ўрганадилар. Шунингдек, инглиз тили дарсларида талабаларнинг техник тафаккурини ривожлантириш учун турли усул ва технологиялардан фойдаланиш мумкин. Бу усуллардан бири Кластер усулидир. Бу метод лексик материални фаоллаштириш ва талабалар сўз бойлигини бойитишга, тизимлаштиришга қаратилган. Кластер-нутқ ва тасаввурни рағбатлантирувчи ассоциатив ёзиш методларидан бири бўлиб ҳисобланади. (Кластер-тутам, боғлам) - ахборот харитасини тузиш йўли - барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш. Бу методнинг максади: Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради. Кластер харитасини тузиш йўли - барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш. Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб қилишга ёрдам беради. Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз варағининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади. Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар “йўлдошлар” ёзиб қўшилади. Уларни “асосий” сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. Бу “йўлдошларда” “кичик йўлдошлар” бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин. Муҳокама учун кластерлар билан алмашинадилар. Шундай қилиб, инглиз тили дарсларида техник тафаккурни ривожлантириш технологияларидан фойдаланиш ҳар бир талаба учун дарсда нутқ амалиёти вақтини сезиларли даражада ошириши, барча гуруҳ аъзолари томонидан ўқув материални ўзлаштиришга эришиши ва турли таълимий ва ривожлантирувчи муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling