Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Bulatov S.S. Yoshlarga hunar o’rgatishning milliy – an’anaviy asoslari. 
(Metodik tavsiya). –T.: RUMM, 1993. – 20 b. 
2. Mazur V.A., Davidova L.G. Milliy hunarmandchilikka o’qitish jarayoni 
mazmuni va uni tashkil qilish. (metod.tavsiya). –T.: UzPFITI, 1994. – 24 b. 
3. Жураев 
А.Р. 
Совершенствование 
методики 
формирования 
профессиональных компетенций будущих учителей на основе 
программных средств обучения
. Aвтореферат диссертации доктора 
философии (PhD) по педагогическим наукам. 13.00.05 – Теория и 
методика профессионального образования. Ташкент – 2019 г. с 56. 


249 
ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА “УСТОЗ-
ШОГИРД” ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ 
М.Ш.Бозорова 
БухДУ 1-босқич магистранти  
Бугунги кунда Республикамизда жаҳон андозалари талабига жавоб 
бера оладиган рақобатбардош, юксак малакали, касб-ҳунарли мутахассис-
кадрларни тайёрлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор 
беришдек муҳим вазифани амалга ошириш олий таълим муассасаларида 
таҳсил олаётган талаба-ёшларимизга таълим-тарбия бериш жараёнидан 
бошланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 сентябрдаги 
“Таълим тўғрисида” ги ЎРҚ-637 сонли Қонуни ва 2019 йил 6 сентябрдаги 
ПФ-5812 фармонига мувофиқ профессионал таълим тизимини илғор 
хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта 
махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш ва 2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни 
амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни 
тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий 
этиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислох қилиш бўйича изчил ишлар 
амалга оширилмоқда [1. 2]. 
2020 йил 30 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.Мирзиёев “Мактабларда замонавий бошқарувни жорий қилиш 
масалаларга бағишланган видеоселекторда “... (Кимки) мактаб фақат халқ 
таълими вазирининг иши деб ўйласа адашади ва бу мутлоқо нотўғри фикр. 
Мактаб - аввало умумиллий ҳаракат бўлиши керак. Мактаб – бу аввало 
давлатнинг, бутун жамиятимизнинг ишидир, иши бўлганда ҳам энг асосий
энг муҳим ишидир” деб таъкидладилар [3]. Шундан келиб чиққан ҳолда 
соғлом, мустақил фикрловчи фарзандларни, бугунги кун талабига жавоб бера 
оладиган янги авлодни тарбиялаш барчамизнинг асосий вазифамиздир.
Касб-ҳунар таълим назариясида умумтаълим, умумкасбий ва махсус 
фанларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади. Чунки уларнинг ўзаро алоқадорлиги 
таълимни ишлаб чиқариш билан боғлашнинг умумий масалаларига боғлиқ 
бўлган хусусий масалаларни ҳам ўз ичига олади [4]. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бизнинг етук мутахассисларни 
тайёрлашда асосий мутахассислик фанлари талабаларнинг талимдаги юқори, 
яъни 3- ва 4- босқичларида ташкил этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда 
олинган билимларни ишлаб чиқариш билан интеграллашган ҳолда олиб 
бориш мақсадида талабаларнинг олийгоҳга яқин мактаблардаги етук олий ва 
биринчи тоифали технология фани ўқитувчиларига “Устоз – Шогирд” 
тизими асосида бириктириш мақсадга мувофиқ. Бу билан битирувчи 


250 
талабаларнинг ичлаб чиқариш муҳитига мослашувчанлигини ҳамда ўз билим 
ва тажрибаларини ошириб боришларига эришадилар.
“Устоз – Шогирд” тизими йўлга қўйишда авваламбор, тизимнинг 
ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини кафедрада ишлаб чиқиш 
талаб этилади. Унда кафедранинг шаҳар халқ таълими бошқармаси ва у 
орқали мактаблар билан ўзаро алоқаларни кучайтириш, устозлар фондини 
шакллантириш, “Устоз – Шогирд” тизими мақсад вазифаларини белгилаб 
олиш, устозларнинг шогирдлар билан ишлаш графиги ва уни назорат қилиш 
механизмини ишлаб чиқиш, талабалар томонидан тизим бўйича бажарилган 
ишларни қўрсатиб берадиган ҳисобот шакли ва топширилиш муддатини 
белгилаш каби ишларни амалга ошириш талаб этилади. “Устоз – Шогирд” 
тизимидаги иштироки устозларнинг эса шогирдлар билан ишлаши унинг 
педагогик 
юкламасини 
бажарилишида 
ҳисобга 
олиниши 
ҳамда 
талабаларнинг тизимга иштироки ва ҳисоботи асосида мутахассислик 
фанларидан мустақил таълим ҳамда педагогик амалиёт соатларини 
бажарилишида баҳолаш мақсадга мувофиқ.
Ушбу тизимни амалга оширишда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат сифатида 
битирувчи талабаларни устозларга бириктириш тўғрисидаги шаҳар халқ 
таълими 
бошқармаси 
ҳамда 
олий 
таълим 
муассасаси 
ўртасида 
тасдиқланадиган қўшма буйруқ асос бўлиб хизмат қилади.
Бу тизимни олий таълим муассасасида тажриба-синов тарзда амалиётга 
тадбиқ этилиб, унинг ташкилий ва ижтимоий имкониятлари яхшиланиб, 
кейинчалик Вазирлик доирасида Низом ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уни 
жорий этиш орқали амалиётларни тўғридан-тўғри “Устоз – Шогирд” тизими 
орқали ўтилишини таъминлашга эришиш мумкин.
“Устоз – Шогирд” тизими орқали битирувчи талабаларни айниқса 
педагогик маласа ва кўникмаларга эга бўлиши, илғор педагогик 
технологиялардан фойдаланиш имкониятларини шакллантириб боришига 
эришилинади. Келажакда битирувчи талабани мактаб ёки лицейлар учун 
илмий ва амалий тажрибага эга етук кадр ҳолатида ишга қабул қилинишига 
эришилинади ва бунда кадрни жараёнга мослашиниши осонлашади ҳамда 
тезда сифатли таълим-тарбия жараёнларига осон киришаолади.
Хулоса қилиб айтганда, битирувчи босқич талабаларини “Устоз – 
Шогирд” тизимига жалб этиш орқали таълим ва ишлаб чиқаришнинг 
интеграциялашувига эришилган ҳолда технологик ва профессионал таълимда 
етук мутахассис-кадрларга эришиш мумкин. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling