Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИМЁ ФАНИНИ НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ М.М.Имомқулова
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Барышников Н.В. Методика обучения второму иностранному языку в школе. – М.: Просвещение, 2003. – 159 с. – (Б-ка учителя). 2. Гальскова Н.Д. Современная методика обучения иностранным язы- кам: пособие для учителя. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: АРКТИ, 2003. – 192 с. – (Метод. биб-ка). 3. Традиции и инновации в методике обучения иностранным языкам // под 264 общ. ред. М.К. Колковой. – СПб.: КАРО, 2007. – 288 с. 4. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in Informatization of Society // Eastern European Scientific Journal.-Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 5. Hamidov J.A. Using Multimedia Technology Problems in Professional Education // Eastern European Scientific Journal /Auris – Verlag.de 2019, №1. 187- 190 стр. КИМЁ ФАНИНИ НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ М.М.Имомқулова Бухоро вилояти Қоровулбозор туман 8-ИДУМ олий тоифали кимё фани ўқитувчиси Мамлакатимизда таълим тизимини модернизациялаш, олий таълим муассасаларида ривожланган мамлакатлар таълим стандарти талабларига жавоб берадиган рақобатбардош мутахассис-кадрларни тайёрлашга қаратилган ўқитиш жараёнини такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда. Бинобарин, аниқ фанларни ривожлантириш учун “замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш” 3 , “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари ва имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”, “илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” 4 каби устувор вазифалар белгилаб берилди. Натижада физика фанининг ўқув-услубий таъминоти имкониятларини ошириш, инновацион усуллар ва технологияларнинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда мақсадга йўналтирилган тадқиқотларга алоҳида ўрин ажратилмоқда. Кимё фани мавзуларини ноанъанавий ўқитиш методикасини бугунги куннинг инновацион ривожланиш тенденциялари асосида такомиллаштириш мехнизмини ишлаб чиқиш, талабаларни ўқитиш ва тарбиялашда таълимнинг экспериментал методларини кенг жорий қилиш орқали тафаккурнинг шаклланиши, кимёвий жараёнларни тасаввур қилиши, лаборатория машғулотларида ақлий фаолият усуллари ва малакаларини ҳосил қилиш муаммоларини ҳал қилиш масалалари кимё фанин ўқитишнинг марказий масаласидир. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони// “Халқ сўзи” газетаси, 2020 йил, 20-окябрь сони. Б.1-2. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. –Т., 2017. – Б.39. 265 Педагог-психолог олимларнинг таъкидлашича, саксон дақиқалик маъруза машғулотининг ҳар йигирма дақиқасида талаба диққати (маъруза машғулотини тинглаши ва ўзлаштириши) пассив ҳолатга ўта бошлайди. Шунинг учун қирқ беш дақиқалик маъруза машғулоти давомида камида иккита инновацион методлардан фойдаланишни оммалаштириш таълим сифати ва самарадорлигини ошириши, талабаларда ўқув-билув жараёнининг шаклланиши ва ривожланиши учун муҳим дидактик омил сифатида долзарб аҳамиятга эгадир. Таълим жараёнининг асосий иштирокчиси талаба ҳисобланиб, унинг муҳим вазифаси реал таълим амалиётидаги изланиш жараёнида Оптика бўлимининг инновацион парадигмаларини мустақил ўрганишдир. Ўқитувчи ўзи вазифани тадқиқ қилиб, ўқув муаммоларини ҳал қилиш йўлларини ташкил этишни кўрсатиб бериши лозим. Талабалар берилган маълумот, мисоллардан ўзларининг шахсий ҳаракатларини таҳлил қилиш ва баҳолашни ўрганади, ўзининг хатолари ва камчиликларини кўра олади. Ўқитувчи иштирокчиларнинг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўяди ва тадқиқ этишга қизиқтиради. Кимё фани бўйича мавзуларга оид парадигмаларни тадқиқ қилиш натижалари, назарий қоидалар, хулосалар умумлаштирилиб, уларга мос равишда талабаларнинг ўқув предметини ўқитишнинг мазмунини ўзида акс эттиради. Талабаларнинг кимёвий билимларни эгаллаш жараёни фикрлаш, тасаввур қилиш ва бошқа билиш жараёнлари, мотивацион- иродавий ва ҳиссий (эмоционал) фаолият соҳаларининг ривожланганлик даражаси билан боғлиқ ҳолда қаралади. Кимё фани мавзуларини ноанъанавий ўқитиш методикасини такомиллаштиришда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилди: Кимёвий ҳодиса ва қонунларни тўғри англай олиш, мазкур ҳодиса учун тегишли формула ҳамда назарий ғояларни таҳлил қилиш; ҳар бир кимёвий катталикни келтириб чиқариш; мазкур ҳодиса билан боғлиқ формулаларни, уларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш, яъни маълум бир қонунни акс эттирувчи кимёвий формулаларни тушунишга интилиш; барча кимёвий ҳодисаларнинг бориш жараёни тавсифини англаш; кимёвий қонуниятларнинг намоён бўлишини аниқ тасаввур қилиш; ҳар бир кимёвий ҳодисада акс этган креатив ривожланишдаги ўзига хосликни таҳлил қилиш. Ноанъанавий ўқитишни такомиллаштириш орқали ўқувчиларда юқори даражадаги билимларга эга бўлиш кузатилади ва ўқув жараёни шу асосида ривожлантирилади; ўқув машғулотлари давомидаги муайян мавзуга қизиқиш ўқувчи ва ўқитувчи ҳамкорлигида ташкил этилади; амалиётда синалган машғулот жараёнида қўлланиладиган методик қўлланмалар воситасида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик ҳосил қилиниши тавсия этилади; ўқувчиларга қизиқарли китоблар, дидактик ўйинларни ўзида мужассам этган ноанъанавий машғулотлар, техник воситалар билан ташкил этилган жараённинг ўзиёқ машғулотлар самарасини белгилашга асос бўлади. 266 Шунинг учун ноанъанавий ўқитиш методикасининг кимё фани мавзуларини ўқитиш жараёнига кириб келиши ва самарали натижа бериши табиий ҳодисадир. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling