Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Сайидаҳмедов Н.С, Индиаминов Н.Н. Педагогик маҳорат ва педагогик 
технология Тошкент-“Фан ва технология”-2014.
2. Р. Ишмуҳамедов, М. Юлдашев. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик 
технологиялар. .-Т.: 2013 й. 277 б. 
3. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини 
биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. 
 
 


267 
4-ШЎЪБА 
ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА МУҚОБИЛ 
ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ 
 
 
МЕДИАТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ 
МАНБАЛАРИГА ОИД ТАЪЛИМ БЕРИШ 
Ҳ.О.Жўраев 
БухДУ Физика-математика факультети
декани, п.ф.д. (DSc), доцент 
Таълим жараёнини амалга оширишда медиатаълим турли педагогик 
воситалар ва усулларни жалб этиш орқали, яъни таълим жараёнида аниқ 
вазифаларни қўйиш, ўқув материали мазмунини тушунтириш учун зарур 
шарт-шароитлар яратиш, ўқитиш турлари ва таълим олувчилар жамоаси 
хусусиятларига боғлиқ равишда амалга оширилади. Бугунги кунда табиий 
фанлар таълими жараёнининг самарадорлигини оширишда турли хил 
электрон ахборот ресурслари, электрон таълим ресурслари, электрон ўқув 
ресурсларидан фойдаланиб келинмоқда.
Медиатаълим 
воситаларидан 
фойдаланиб, 
муқобил 
энергия 
манбаларидан фойдаланиш йўналишлари тўғрисидаги ўқув материалларига 
доир маълумотларни келтириб ўтамиз.
Ҳозирги вақтда фан-техниканинг жадал суръатларда тараққий этиб 
бориши, Ер юзида аҳоли сонининг кун сайин кўпайиши натижасида озиқ-
овқат,энергетик, экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни вужудга 
келишига сабаб бўлишини турли мисоллар ёрдамида тушунтириш мумкин. 
Энергетика муаммоси жаҳонда глобал муаммо сифатида энергия 
манбаларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда энергетика 
тизимида қайта тикланадиган, экологик тоза энергия манбаларидан 
фойдаланиш, энергия таъминоти узлуксизлиги ва сифатини юқори поғонага 
кўтаришга хизмат қилиши лозим. Ер юзида энергия танқислигининг олдини 
олиш мақсадида ҳамда атроф муҳит мусаффолигини сақлаш мақсадида 
энергиянинг бошқа манбалари: ер ости иссиқлик энергияси, шамол ва қуёш 
энергиясидан фойдаланилмоқда. Айни пайтда дунёнинг 100 га яқин 
мамлакатида муқобил энергия дастурлари асосида илмий-тадқиқот ишлар ва 
амалий ишлар олиб борилмоқда. Юқорида келтирилган мисоллардан 
кўриниб турибдики, озиқ-овқат, атроф муҳит муҳофазаси ва энергетик 
муаммолар уйғунлашиб бораётган ҳозирги вақтда атроф муҳитни асраб 
авайлаш, энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ва бу тўғрисидаги 
билимлар билан ўқувчиларни таништириб бориш долзарб вазифалардан 
ҳисобланади. 
Ёқилғининг органик турларидан фойдаланиб ишловчи қурилмалардан 
чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф муҳитга жиддий зарар етказил-
моқда. Ер юзида ҳарорат кўтарилишига органик ёқилғиларнинг ёнишидан 


268 
чиқаётган газ чиқиндилари сабаб бўлмоқда. Бундай турдаги ёқилғиларнинг 
ёниши натижасида, атроф муҳитга олтингугурт, азот, углерод оксидлари каби 
чиқиндилар чиқариб юборилмоқда. Улар ёмғир сувлари билан қўшилиб, 
кислота бирикмаларига айланади ҳамда ёмғир таркибида ерга тушиб, тирик 
организмларнинг яшаши учун хавф туғдирмоқда, ўсимликларга, тупроққа 
салбий таъсир кўрсатади [1, б.7]. 
Ер юзида ҳозирги вақтда аҳоли фойдаланиб туриладиган энергетик 
манбалар таҳлилининг кўрсатишича, тошкўмир 51,1 %ни, газ 13,5 %ни, нефт 
маҳсулотлари 12,5 %ни, атом электростанцияларда фойдаланиладиган уран 
энергияси 10,7 %ни, қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) 13,2 
фоизни ташкил қилар экан (1-расм). 
1-расм. Табиатдаги энергия турлари. 
Энергетика муаммоси жаҳонда глобал муаммо сифатида энергия 
манбаларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда энергетика 
тизимида қайта тикланадиган, экологик тоза энергия манбаларидан 
фойдаланиш, энергия таъминоти узлуксизлиги ва сифатини юқори поғонага 
кўтаришга хизмат қилиши лозим. Ер юзида энергия танқислигининг олдини 
олиш мақсадида ҳамда атроф муҳит мусаффолигини сақлаш мақсадида 
энергиянинг бошқа манбалари: ер ости иссиқлик энергияси, шамол ва қуёш 
энергиясидан фойдаланилмоқда. Айни пайтда дунёнинг 100 га яқин 
мамлакатида муқобил энергия дастурлари асосида илмий-тадқиқот ишлар ва 
амалий ишлар олиб борилмоқда. Юқорида келтирилган мисоллардан 
кўриниб турибдики, озиқ-овқат, атроф муҳит муҳофазаси ва энергетик 
муаммолар уйғунлашиб бораётган ҳозирги вақтда атроф муҳитни асраб 
авайлаш, энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ва бу тўғрисидаги 
билимлар билан ўқувчиларни таништириб бориш долзарб вазифалардан 
ҳисобланади. 
Энергетик муаммоларнинг олдини олиш атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш муаммолар билан уйғунлашиб бораётган ҳозирги даврда 
биомасса ва биогаздан энергетик мақсадларда фойдаланишга эътибор 


269 
қаратилмоқда. Таълим тизимида биомасса ва биогаздан фойдаланиш бўйича 
ривожланган давлатлар тажрибаси, биомасса ва биогаздан фойдаланиш 
имкониятлари, атроф муҳит мусаффолигини сақлашда чиқиндиларни қайта 
ишлаш, улардан қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда ўғит 
сифатида фойдаланиш, биомасса ва биогаздан қурилмалар тузилиши ва 
ишлаш жараёни маълумотлар билан ўқувчиларни таништириш муҳим 
масалалардан ҳисобланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling