Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент - “Ўзбекистон” – 2018 йил 20-бет. 
2. Иванов О. А. Использование ИКТ на уроках технологии как 
инновационный метод обучения // Педагогика: традиции и инновации: 
материалы ИХ Междунар. науч. конф. (г. Казань, январь 2018 г.). - 
Казань: Бук, 2018. - С. 103-105 
4. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher 
education in Informatization of Society // Eastern European Scientific Journal.-
Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 
5. Hamidov J.A. Using Multimedia Technology Problems in Professional 
Education // Eastern European Scientific Journal /Auris – Verlag.de 2019, №1. 
187- 190 стр.
 
ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАШНИНГ 
ИНСТРУМЕНТАЛ ВОСИТАЛАРИ 
 
Усанов Меҳриддин Мустафаевич 
Жиззах политехника институти таянч докторанти 
 
Инструментал воситаларини танлаш электрон таълим ресурсларини 
конструкциялашнинг муҳим жихати хисобланади. У етарлича кенг тарқалган, 
ўзлаштиришга очиқ ва дастурлаш сохасида махсус билимлар талаб 
қилмайдиган, шу билан бирга тўлақонли интерактив электрон таълим 
ресурсларини яратишга имкон бериши керак. 


168 
Ушбу ишда электрон таълим ресурсларини дастурий таъминот 
воситалари орқали конструкциялаш асослари кўриб чиқилади. 
Ўқитувчиларни конструкциялашга ва электрон таълим ресурсларидан 
фойдаланишга тайёрлаш хозирги вақт учун кўп олимларнинг тадқиқот 
оъекти бўлишига қарамай, интерактив, булутли технологиялар, эркин 
дастурий таъминот ва тармоқ ресурслари имкониятлари етарлича тадқиқи 
қилинмаган. 
Педагогик 
ходимлар 
дастурлаш 
сохасидаги 
мутахассислар 
бўлмаганликларини хисобга олиб, тизимли дастурий таъминот ва дастурлаш 
инструментарияси электрон таълим ресурсларини конструкциялаш учун 
восита(инструмент) сифатида фойдаланиши мумкин эмас. Электрон таълим 
ресурсларини конструкциялаш учун воситалар фойдаланишда оддий ва фан 
ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиши керак. Амалий дастурий таъминотдан 
фойдаланиш оптимал ҳисобланади. 
Бу йўналишда Windows операцион тизим учун дистрибутивлик кенг 
тарқалган. Бундай танлов ушбу операцион тизимнинг дастурларининг турли 
туманлиги билан асосланади. Электрон таълим ресурсларини яратиш учун 
самарали инструментлардан (воситалардан) бири, ахборотни диаграммалар, 
жадваллар, схемалар ва тасвирлар кўринишида визуализациялаш имконини 
берадиган 
Microsoft 
Office 
дастурий 
махсулотлари 
ҳисобланади. 
Педагогларда энг кўп талаб этиладиган дастурлар Microsoft word, Microsoft 
Power point, Microsoft Exsel. 
Microsoft word- матн мухаррири, матнли ахборотларни қайта ишлаш, 
ҳар қандай мураккабликдаги хужжатларни яратиш имконини беради: 
қўшимча ва тарқатма материаллар, ҳисоботлар, хатлар, хабарлар, доклотлар, 
блакнотлар, рефератлар, курс ва диплом ишлари, Web-сахифалар. 
Microsoft Word, Microsoft Office нинг бошқа иловалари билан бирга 
ишлайди; унинг ёрдамида Exсel, Access жадвал маълумотларини ва Power 
Point ни кўриб чиқиш мумкин. Microsoft Exсel - электрон жадваллар билан 
ишлаш дастури, у бюджетларни тузиш, молиявий ҳисоботларни тузиш, 
диаграмма ва графикларни қуриш, шунингдек маълумотларни саралаш ва 
фильтирлаш учун ишлатилиши мумкин. MS Excel ни ўқувчиларнинг 
ўзлаштириши журнали, математик, физик ёки кимёвий жараёнларни 
моделлаштириш масалалари билан боғлиқ, сон методларини қўллаб 
такрорланадиган 
ҳисоблашларни 
талаб 
этувчи 
натижаларни 
визуаллаштириш, билим даражасини назорат қилиш учун тест 
материалларини талаб қилувчи бир қатор фанлар бўйича лаборатория 
журналлари сингари турли туман электрон таълим ресурслари турларини 
ишлаб чиқиш учун тавсия этиш мумкин.
Microsoft Power point- ўқитувчига дарслар, тадбирларни ўтказишда, 
лойиҳаларни ҳимоя қилиш, тадқиқотларни ҳимоя қилиш, ахборотни тақдим 
этишда ёрдам беради, чунки у ягона тизимга ташкил этилган компьютер 
анимацияси, графика, видео, мусиқа ва овоз қаторини бирлашиши 


169 
ҳисобланади. Қоида тариқасида, ахборотни қўлай идрок этиш учун ташкил 
этилган тақдимот сюжетига, сценарийга ва структурага эга. 
Қуйидаги ҳолларда мультимедиа тақдимотлари ўқув жараёнида энг 
самарали қўлланилади: 
1) янги билимларни 
шакллантиришда: ҳар қандай кўргазмали 
воситалар билан иллюстрацияланган, 
2) жараён ёки ҳодисаларнинг ривожланиш динамикасини кўрсатиш, 
3) билимларни текшириш: компьютерли тест, ўз-ўзини текшириш, 
ўзлаштиришнинг индивидуал диагностикаси. 
Тақдимотда матн, графика ва мультимедиа воситаларини оқилона 
структураланган интеграцияси ўқув материалини динамик, ёрқин, ишонарли, 
ҳиссий (эмоционал) тақдим этиш имконини беради ва билимларни 
мустаҳкамлиги ва чуқурлигини оширади. 
Microsoft Access-маълумотлар омборини бошқаришнинг реляцион 
тизими, у фақат Office пакетининг профессионал нашри таркибида тақдим 
этилади, кенг функционал спектрига эга, боғланган сўровлар, ташқи 
жадваллар ва маълумотлар омбори билан алоқа, иловаларни ёзиш учун 
ўрнатилган тили ҳам унинг таркибига киради. 
Унда маълумотларни аниқлаш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган 
воситалар ҳамда уларни бошқариш кўзда тутилган. Бироқ фан-ўқитувчилари 
электрон таълим ресурсларини конструкциялаш учун Microsoft Access дан 
фойдаланмасликни афзал кўришади, чунки ушбу дастурий махсулотнинг бу 
мақсадларни амалга ошириш учун имкониятлари билан таниш эмаслар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling