Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Foydalanilgan adabiyotlar
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Developing of communicative culture technology (DCCT)
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Muslimov N.A. Sharipov Sh. S., Qo’ysinov O.A. “Mehnat ta`limini o’qitish metodikasi, kasb tanlashga yo’llash” T.2014 2. Э.Канесса, К.Фонда, М.Зендаро “Доступная 3д печать для науки, оброзавания и устойчивого развития” Краснодар, Россия 2013-г. 3. http://www.istedod.uz НОФИЛОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАРГА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА КОММУНИКАТИВ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ С.Дж. Мухамеджанова Бухоро муҳандислик-технология институти “Хорижий тиллар” кафедраси инглиз тили ўқитувчиси Маълумки, барча замонларда тил билиш муҳим бўлиб ҳисобланган. Айниқса, ҳозирги, илм-маърифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ахборот ва инновацион технологиялар асрида унинг аҳамияти янада ошиб бормоқда. Илму-фан ютуқларидан бохабар бўлиш, турли соҳаларда қўлланиладиган замонавий техника ва технологияларни ўзлаштириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашиш, давлат ва жамиятнинг ижтимоий буюртмасидан келиб чиқиб, турли сoҳa мутaxaссислaрининг xoрижий тиллaрдa ўз кaсбий сoҳaлaридa эркин мулoқoт юритa oлишлaри каби жиҳатларга aлoҳидa эътибoр қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан- техника ва технологияларнинг ривожланиши олий маълумотли ёшларга бир неча чет тилларни мукаммал ҳолда ўрганиши ва ўргатишни тақозо этади. Таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида узлуксиз таълимда чет тилларни самарали ўқитиш тизими жорий этилди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда инглиз тилини самарали ва тизимли ўқитиш сифатини ошириш зарурати мавжуд. Бинобарин, халқаро таълимий дастурлар қамровининг жадаллик билан ортиб бориши ҳам замонавий шароитда талабадан инглиз тилини нафақат касбий нуқтаи- назардан, балки мулоқотнинг академик соҳаси сифатида фойдаланиш кўникмасига эга бўлишни талаб этади. Бу эса, биздан нофилологик таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак олий маълумотли кадрларга касбий фаолиятига оид инглиз тилидаги коммуникатив маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 156 тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон [1], Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналишларида инглиз тили фанини ўқитиш, талабаларнинг ўз мутахассисликларида тил билиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, таълим бериш сифатини оширишга янада жиддийроқ эътибор берила бошланди. Ҳукумат қарорларидан келиб чиқиб, нофилологик олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш жараёни сифатини оширишнинг самарали йўлларини излаш бир пайтнинг ўзида турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Нофилологик олий таълим муассасалари инглиз тили дарсларида мулоқотнинг касбий ва ижтимоий соҳалари билан боғлиқликда талабаларни нутқий фаолиятга йўналтирилган тарзда тайёрлаш асосий мақсад сифатида белгилаб олинган [2]. Бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантиришда инглиз тили дарсларининг имкониятлари жуда кенг ҳисобланади. Айниқса, инглиз тили дарсларида, бўлажак олий маълумотли мутахассис кадрларнинг касбий фаолиятига оид инглиз тилидаги комуникатив маданиятни ривожлантиришга қаратилган интерфаол методлардан фойдаланиш юқори натижа беради. Қуйида ана шундай интерфаол методлардан инглиз тили дарсларида қўллаш бўйича тавсиялар берилган. Дарснинг технологик харитаси олдиндан лойиҳалаштирилган бўлиб, дарснинг турли босқичларида ҳар хил интерфаол методлардан фойдаланиш йўриқномаси шакллантирилади. Интерфаоллик асосида дарсни ташкил этиш шундай кечадики, бу жараёнда бирорта ҳам талаба четда қолмайди, яъни улар кўрган, билган, ўйлаган фикрларини очиқ-ойдин билдириш имкониятига эга бўладилар. Талабалар ҳамкорликда ишлашда, мавзу мазмунини билиш, ўзлаштиришда ўзларининг шахсий ҳиссасини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ўзаро билимлар, ғоялар, фикрларни алмашиш жараёни содир бўлади. Бундай ҳолатлар ўзаро самимийликни таъминлайди, янги билимлар олиш, ўзлаштиришга ҳавас ортади, шу жараёнда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро дўстона муносабатлар вужудга келади. Бунинг тарбиявий аҳамияти катта. Демак, интерфаол дарсларни ташкил қилишда ўқув жараёнида якка тартибда ва жуфт бўлиб ишлаш, гуруҳларда ишлаш, изланишга асосланган лойиҳалар, ролли ўйинлар, ахборот манбалари билан ишлаш, ижодий ишлашдан фойдаланиш мумкин. Инглиз тили фанини ўқитиш жараёнида талабаларда коммуникатив маданиятни ривожлантириш бўйича қуйидаги методлардан фойдаланиш тавсия этилади: Developing of communicative culture technology (DCCT) – Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling