Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


МУСИҚА МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МАҚОМ ЧОЛҒУ


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

МУСИҚА МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МАҚОМ ЧОЛҒУ
КУЙЛАРИ ВОСИТАСИДА ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ
У.Р.Балтаев
УрДУ “Мусиқа таълими” кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда уларнинг юксак маданиятли
амалий касбий кўникмага эга, ўқитиш методлари ва баҳолаш мезонларини 
пухта эгаллаган замонавий кадрларни шакллантириш жараёнлари 
самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, ўқувчиларнинг 
таълим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларда ўқув фанларига 
мотивацияни кучайтириш зарур. Шу ўринда олий маълумот олишга бўлган 
эҳтиёжнинг оммавийлашуви, талабаларнинг шахсий компьютерлар ҳамда 
мобил телефонлар билан кенг таъминланиши бизгача бўлган маънавий 
меросга бўлган қизиқишларнинг пасайишига олиб келувчи сезиларли 
факторлардан бири бўлиб қолмоқда. Бундай шароитда ўқувчиларнинг 
эстетик тарбиялашга қўйиладиган талаблар педагогларнинг ўзига хос 
услубларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга олиб келади. Бу эса ўз 
навбатида бўлажак мусиқа мактаби битирувчиларида мусиқий маданиятни 
шакллантиришда ва фикрлаш қобилитини ўстиришда самарали натижа 
беради. Эстетик тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан иборатлигини 
инобатга олган ҳолда педагоглар олдига қўйиладиган талаблар ишлаб 
чиқилади: 


159 
- санъат асарлари, бадиий ижод намуналарини нафақат фаол 
ўзлаштириш, балки, уларнинг эстетик моҳиятини англаш ва баҳолаш 
қобилиятини такомиллаштириш; 
- инсонларда ижодий имкониятларни намрён қилдириш ва улардан 
фойдалана билишга ишонч туйғусини уйғотиш; 
- Табиат ҳамда жамият ижтимоий жараёнларига соф туйғу билан 
муносабатда бўлишга ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил фаолият 
олиб бориш кўникмаларини ҳосил қилиш каби эстеитк тарбия вазифаларини 
бажаришда чолғу асбобларининг роли беқиёс.
Ўқувчиларда эстетик тарбия таъсирини оширишда мусиқанинг роли 
алоҳида ўрин эгаллаши тажрибада ўз исботини топган, жумладан, мақом 
чолғу куйларининг эстетик тарбияловчи аҳамияти бу куйларнннг инсон 
миясига (танасига) таъсири билан ҳам баҳоланади. Бу куйлар тинчлантириш 
хусусиятига эга ва ўз навбатида, ўқувчиларда ўтмиш маънавий меросимизга 
ҳурмат ҳиссини уйғотиш, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини 
шакллантириш учун замин яратиш ва уларни қадрлаш қисларини уйғотади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларни 
мутахассислик фанларига касбий йўналтиришни ҳамда уларни келгусида 
олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришлари ёки меҳнат 
фаолияти билан шуғулланишлари учун мақсадли тайёрлашни назарда 
тутадиган, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари, ўқув режалари ва 
таълим дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини 
амалга оширадиган давлат таълим муассасалари ҳисобланади, бундай мусиқа 
мактабларида 5-синфдан мусиқа дарслари ўтилади. Ўқув дастуридан ўрин 
олган 
мақом 
чолғу 
куйларидан 
Бухоро 
Шошмақоми, 
Гардун, 
Мухаммасларнинг ўтилиши ўқувчилар қалбида эстетик завқ туйғулурини 
шакллантиради, танбур, дутор, қашқир рубоби каби чолғу асбобларидан 
фойдаланиш эса миллий қадриятларимизга бўлган меҳр-муҳаббатни 
оширади, маънавий меросимизни ўрганишда қадам бўлади.  
Эстетик тарбиянинг муҳим воситалааридан бири, шубҳасиз, санъатдир, 
инсоннинг эҳтирослар ва туйғулар оламига сингиб бориб уларни уйғотади, 
кулдиради, ўйлашга мажбур қилади. Инсон тафаккурини гўзаллаштириш 
эстетиканинг тадқиқот объекти ҳисобланса, эстетик тарбиянинг препдмети 
эса маънавий дунёни инсон томонидан эстетик англаш билан англанади.
Чолғу асбоблари воситасида ўқувчиларда эстетик тарбия бериш 
деганда фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган, чолғу 
асбобларида мақрм куйларини чалишни мукаммал ўрганиш технологияси 
инсоннинг фикрлаши, атрофни англашни, муаммоларни аниқлаши ҳамда 
тадқиқ этиши орқали ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва ижодий 
қобилиятларини ўстиришни назарда тутади. 
Ўқувчиларда мақом чолғу куйлари воситасида янги билимларни 
мустақил равишда ўзлаштириш қобилиятини бошқариш ва шакллантириш 
педагог олдига асосий вазифалдардан бири бўлиб қолади. Мақом чолғу 
куйлари маънавий озиқ берадиган, бадиий юксака, ўқувчини мушоҳадага 


160 
ундаб, тасаввур оламини кенгайишига хизмат қиладиган асарлар бўлгани 
учун уларни ўқувчилар онгига сингдириш “Оммавий маданият”нинг 
оломонни ҳар хил куйга солувчи асл жирканч мақсадини амалга оширишда 
тўсқинлик қилади. Мақом чолғу куйлари инсон миясида тутуриқсиз 
мусиқалар ва фильмлар воситасида пайдо бўладиган зўравонлик, 
шафқатсизлик каби ахлоқий иллатларнинг олдини олади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling