Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Список использованной литературы
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРДА ҲУНАРМАНДЧИЛИККА ОИД ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Б.Э.Қодиров
Список использованной литературы:
1. Закон об образовании Республики Узбекистан ЗРУ–637 от 23.09.2020 г. 2. Маркова А. К. Психология труда учителя: Книга для учителя. М.: Просвещение, 1993. - С. 6-11 3. Селевко Г.К. Современные образовательные технологии - М.: Народное образование, 1998. 4. https://www.bibliofond.ru/view.aspx?id=651586 5. https://obuchalka.org/knigi-po-tehnologii/#po_godam_2020. 151 ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ МАШҒУЛОТЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРДА ҲУНАРМАНДЧИЛИККА ОИД ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Б.Э.Қодиров ТерДУ таянч докторанти Ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларга Технология фани амалий фан сифатида ўқитилиб келинмоқда. Ушбу фан “Технология ва дизайн” ва “Сервис хизмати” йўналишларига бўлинади ҳамда ушбу йўналишларни ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларда техник ижодкорликни, қобилиятни, тафаккурни, касб-ҳунарга йўналтиришни ривожлантириш, дарс жараёнида табиий, металл ва металлмас материалларга ишлов бериш усулларининг технологиясини ўргатиш орқали касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, халқ ҳунармандчилиги асослари, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик асослари, электроника асослари, электротехника ишларига оид ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси, касб-ҳунарга йўллаш бўйича ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантириш кўзда тутилган. Технология фанида ҳунармандчиликни синфда ва мактабдан ташқари машғулотлар жараёнида ёш авлодларга ўргатиш асосий муаммо сифатида бўлиб турибди. Ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид эгаллашлари лозим бўлган таянч компетенциялар: - ҳунармандчилик ва уларнинг турлари тўғрисида маълумотлар; - ёғоч ўймакорлиги ва уларнинг турлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари, бадиий манзарали талаблар; - истеъмол буюмлари (товоқ, лаган, қошиқ), қурилиш буюмлари (устун, ёпиқ, ром), меҳнат буюм (бешик, сандик,жавон)ларни ясаш технологияси, кетма-кетлиги. - турли ҳунармандчилик тармоқлари (бўйрачилик, сават тўқиш, заргарлик, темирчилик, кулолчилик, пичоқчилик ва бошқа), уларнинг иш услублари, ўзига хос хусусиятлари. Ушбу йўналишлардан келиб чиққан ҳолда биз ўқувчиларга ҳунармандчиликга оид билим ва кўникмаларни ўргатишда қуйидаги муаммолар аниқланди: ёшларда халқ ҳунармандчилигига оид маълумотлар етарли даражада эмаслиги; халқ ҳунармандчилиги касблари асосан кўп меҳнат қилишни талаб этиши; халқ ҳунармандчилиги буюмларини ясашда асосан қўл меҳнати орқали ташкил этилиши; халқ ҳунармандчилигига нисбатан ўқувчиларнинг қизиқиши камлиги; халқ ҳунармандчилиги бўйича маълумот берадиган методик манбаларнинг талаб даражада эмаслиги. Ушбу ҳунармандчиликка оид билим ва кўникмаларни ўргатишда муаммоларни қуйидагича бартараф этишни тавсия этамиз: 1) Ўқитувчилар, тўгарак раҳбарлари, психологлар ҳамда синф раҳбарлари синфда ва синфдан ташқари машғулотлар жараёнида 152 халқимизнинг бой тарихи, ота-боболаримиз хусусан, Соҳибқирон Амир Темур ҳунарли кишиларни эъзозлагани, Аҳмад Дониш, Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Ал Хоразмий, Абу Али Ибн Синоларнинг ҳунар ҳақидаги фикрлари, Шайхул Машойих Абу Саид Харроз – этикдўз, Пайғамбар Довут алайҳиссалом темирчилик, Ал-Форобий боғбончилик, шоир Саккокий пичоқчилик, шоир Завқий эса маҳсидўзлик билан тирикчилик қилганликлари ҳақида маълумотлар бериш лозим. 2) синф раҳбари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ҳамда ота- оналар ҳамкорлигида кўпроқ ёшларни меҳнатсеварлик ғоялари асосида меҳнат фахрийлари билан давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этиш. Ҳунармандчиликга оид тадбирларни уюштиришда қуйидаги психологик - педагогик асосларга амал қилиш зарур: ўқувчиларда умумий жамоа манфаати учун меҳнат қилишга қизиқишни шакллантириш; ўқувчиларда ҳунармандчиликга оид креатив қобилиятларни ривожлантириш; меҳнат қилиш эҳтиёжи ва заруриятини ривожлантириш; турғун ирода сифатларини тарбиялаш; маҳалла жамоатчилик тарбиясини таркиб топтириш; ўқувчилар руҳиятига ва ёш хусусиятларига мос муносабатда бўлиш. 3)Ўқувчиларга дунёнинг ривожланган мамлакатларида хусусан, Англия, Франция, Туркия, Хитой, Италия, Япония ва бошқа давлатларнинг савдо расталарида замонавий дастгоҳларда ясалган буюмдан кўра тўлиқ қўл меҳнати билан тайёрланган ҳунармандчилик буюмларни қадрлашини тушунтириб бориш. 4) Маънавий маданиятни шакллантиришнинг асоси бўлган миллий ғурурни шакллантиришда ҳунармандчиликка оид тарбиявий тадбирларнинг ўрни беқиёслидир. Бундай ҳунармандчиликка оид тарбиявий тадбир учун материал танлашда ўқувчиларнинг ёши, руҳий ҳолатига мослиги, ўқувчиларда халқ ҳунармандчилик буюмларига ҳурмат ҳисси ва уларни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантириш тарбиявий таъсирчанлигини ошириш ва чуқурлаштиришга хизмат қилиш. 5) халқ ҳунармандчилигини ёритиб берувчи ўқув қўлланмалар, методик тавсияномалар, мақоллалар ва бошқа маълумотларни кўпайтириш; 6) технология фани ўқитувчиларини қўшимча ва қисқа муддатли халқ ҳунармандчилигига оид курсларга жалб этиш орқали уларнинг билим, кўникма ва малакаларини ошириш; 7) халқ ҳунармандчилигига оид машғулотларни ташкил этишда ўқитувчилар, ҳунармандчилик(“Дурадгорлик”, “Чевар қизлар”, “Ёш технологлар”, “Тикувчилик”, Тўқувчилик”)тўгараги раҳбарлари дарс ишланмаларни ананавий усулда тузмасдан, балки янги инновацион-ахборот комуникацин технологияларини қўллаб машғулотни қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш орқали. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling