Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ ПЕДАГОГИК ҚИРРАЛАРИ Ю.Н.Тошев БухДУ “Технологик таълим” кафедраси ўқитувчиси
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон НМИУ, 2017. –47 б. 2. Михайлишина Г.Ф. Изучение современной физики в педагогическом вузе. Диссертация на соискание ученой степени кандидата педагогических наук // Москва, 2002. 288 c. РГБ ОД, 61:02-13/2035-2 3. https://qomus.info/oz/encyclopedia/f/fizika/ 4. Исмоилов М., Ҳабибуллаев П., Халиулин М. Физика курси ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ ПЕДАГОГИК ҚИРРАЛАРИ Ю.Н.Тошев БухДУ “Технологик таълим” кафедраси ўқитувчиси Ўқитувчи меҳнати ҳаддан ташқари мураккаб, кўп қиррали ҳамда масъулиятлидир. У мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлмиш ёш авлодимизнинг ривожланиши ва баркамол авлод бўлиб шаклланиш жараёнини бошқаради. Таълим-тарбия жараёнида ҳамма нарса ўқитувчининг шахсига ҳамда уни ижтимоий-сиёсий, педагогик ва етук шахс сифатида талабларга жавоб бера олишига боғлиқдир. Бу эса, ўқитувчидан чуқур билимни, ҳар томонлама амалий тайёргарликни ҳамда юксак педагогик маҳорат ва ижодкорликни талаб этади. Талабалик йиллари инсон ҳаётининг энг серунум ўаклланиш давридир. Бу даврда хотиранинг кучи ўткир бўлади, шу сабабли ўрганилган илм хотирада мустаҳкам ўрнашади. Шу билан бирга билим олишга иштиёқ ҳам кучли бўлади. Ўқитувчи шогирдларидаги бундай руҳий ўзига хосликни ҳисобга олмоғи лозим. Ўқитувчи билимли ва маҳоратли бўлиши билан бирга, талабанинг индивидуал-руҳий ривожланиш жараёни ва йўлларини чуқур биладиган педагог-психолог, шогирди қалбига йўл топа оладиган тарбиячи бўлмоғи даркор. Ўқитувчи болага таълим беришга киришидан олдин ўқувчининг характерини ўрганиши ва билим даражасини аниқлаши лозим. 147 Бурхониддин Зарнуджий Ўқитувчига таьлим йўлида қўлланма асарида педагог қуйидагиларга эътибор бериши жоизлигини таъкидлайди - Муаллим билимдон, тажрибали, олийжаноб бўлиши лозим - Қаноат, сабр билан билимини такрорлаши зарур - Ўз фани ва касбидан тўла қаноат қилиши - Ақл-фаросатли бўлиши. Ўқитувчи фаолияти ўз моҳиятига кўра, ижодий характерга эга. Меҳнат жараёнида ўқитувчи кўплаб педагогик муаммоларни ечишга тўғри келади. Уларни ҳал қилиш йўлларини қидиради, илғор тажрибаларни ўрганади, фандаги янгиликлар билан танишади. Кўриниб турибдики, ўқитувчи ижодкор, тадқиқотчи ўқитувчига айланди. Ижодкор ўқитувчидагина педагогик маҳорат шаклланади. Ўқитувчи қобилиятли, истеъдодли бўлгандагина педагогик маҳорат эгаси бўлиши мумкин. Педагогик маҳоратнинг шакланишида шу касбга тегишли қатор хусусиятлар мужассамлашади. Яъни, булар ўқитувчининг шахсий хусусиятлари, руҳий-педагогик тайёргарликка қўйиладиган талаблар, касб соҳасида ҳамда услубий тайёргарлик даражасидан иборат. Педагогик жараённинг самараси ўқитувчида бўлиши зарур бўлган, педагогик ва психологик билим ва кўникмалар уйғунлашган ўқитувчи қобилиятига боғлиқдир. Аввало, билиш, эгаллаш, ўқиб олиш қобилиятидир. Бу орқали ўқитувчида ижодкорлик, чуқур билим шаклланади. Замон талаби даражасида илмий тафаккур пайдо бўлади. Тушунтириш, етказиб бера олиш ҳам муҳим қобилиятдир. Бу жараёнда ўқитувчидаги педагогик, психологик билим муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчи талабаларнинг ўзгаришини ҳам кузатади. Бунинг учун ўқитувчида кузата билиш қобилияти ҳам бўлиши лозим. Бу жараёнда у ўз меҳнатининг самарасини кўради, талаба руҳиятидаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам пайқайди. Ўқитувчи фаолиятида нутқ маданияти, нутқ қобилияти муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар нутқининг ривожланиши ва шаклланишида ўқитувчи нутқи асосий манба ҳисобланади. Бундан ташқари, ўқитувчилик касби учун нутқнинг мукаммаллиги жуда зарурдир. Талаба диққатининг барқарорлиги, фанга бўлган қизиқиши, фикрлаш жараёнининг фаоллашиши каби сифатлар нутқ орқали берилади. Ўқитувчи фаолиятида ўз диққатини тўғри тақсимлаш, турли жараёнларга қарата билиш жуда зарур, таълим-тарбия жараёни жуда мураккаб, шу сабабли ҳамма нарса ўқитувчи диққат-эътиборида бўлиши керак. Ўқитувчи талабаларни кузатар экан, толиқиш, тушунмаслик, эътиборсизлик, лоқайдлик ҳолатларини тез пайқайди ва чорасини кўради. Булардан ташқари, ўқитувчи фаолияти давомида таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил қила билиши, яъни ташкилотчилиги, ўқувчи-талаба ва ота-оналар, жамоатчилик орасида обрў- эътибор қозониши, улар билан тўғри муомала қила билишлари каби фазилатлар муҳим касбий аҳамият касб этади. Педагогнинг хусусий қобилиятларига билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш фаолияти ва шахсни тарбиялаш қобилияти ҳам тегишлидир. Ўқитиш, ўрганиш ва ўргатиш бўйича қобилиятларга қуйидагилар киради. 148 - Ўқувчи характерини ўрганиш қобилияти - Ўқув материалини мустақил танлаб олиш, ўқитишнинг самара берувчи усул ва методларини белгилаш қобилияти - Материални етарли баён қилиш, унинг тушунарлилигини таъминлаш қобилияти - Ўқувчиларнинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнини ташкил этиш қобилияти - Ўқувчининг ички ҳолатини тўғри баҳолай олиш қобилияти - Ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардар фойдаланиш қобилияти, - Ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш қобилияти - Ўзининг тажрибасидаги билимларни баҳам кўриш қобилияти - Ҳурмат қозониш, ўқувчилар ўртасида ўбрўга эга бўлиш қобилияти. Ўқитувчининг индивидуал-креатив хусусиятларга эга бўлиши унинг мавкейини янада оширади ва жамиятда ўқитувчи фаолиятини баҳолашда ушбу жиҳат алоҳида ўринга эга. Ўқитувчи фаолиятини баҳолашда уларнинг ўз фуқаролик бурчларини тўғри англашлари, аниқ мақсадни кўзлаб, қатъийлик билан меҳнат қилишларига, камтарликларига, болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатига, адолатлилигига, шогирдлари хатосини кечира олиши ҳамда талабчанликларига ҳам аҳамият бермоқ зарур. Ҳозирги кунда педагоглик касби инсон руҳини англаб етиш, инсон шахси тараққиётининг етакчи шартларидан биридир. Бу эса. Ўқитувчидан педагогика ва психология масалаларини ҳар доим ўрганишларини назарда тутади, уларни билиш ўқитувчиларда таълим-тарбиявий ишларни янада юқори даражага олиб чиқишга ёрдам беради. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling