Buyuk imkon bu yorqin kelajak


Download 0.52 Mb.
Sana24.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1227026
Bog'liq
1 сектор рахбари



O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON VILOYATI
ANDIJON SHAHAR
"BUYUK IMKON
BU YORQIN KELAJAK"
MA'SULIYATI
CHEKLANGAN JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН.
АНДИЖАНСКАЯ ОБЛАСТЬ.
ГОРОД АНДИЖАН.
ОБЩЕСТВО ОГРАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ
"BUYUK IMKON
BU YORQIN KELAJAK"


Andijon viloyati, Andijon shahri, Ishchilar MFY, Xakimova ko’chasi 86-uy MFO: 01120


X/P: 2020 8000 0055 4046 5001 STIR: 309660842 Тел: +998 90 915 97 20

«___»_________20 ___ yil № ___


Бухоро шахар
1 сектор рахбари
Носиров Жамол Шухратовичга


Ҳурматли Жамол Шухратович!

Сизга ва Сиз раҳбарлик қилаётган 1-секторга ўз эҳтиромимизни билдирган ҳолда "Buyuk imkon bu yorqin kelajak " масъулияти чекланган жамияти ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги иш ўринларини яратиш, бошқарманинг жойлардаги ходимлари, қолаверса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, шу жумладан, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват тадбирларини изчил давом эттириш учун жамият раҳбарияти Бухоро шахар 1-сектори билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни устувор масала деб ҳисобламоқда.


Асосий мақсад ишчи ходимларига ва вилоят аҳолисига китоб ўқишни тавсия қилган ҳолда тармоқли маркетинг йўналишидаги ҳамкорликни таклиф қилиш йўли билан ишсизларни иш билан таъминлашда, аҳолининг мавжуд кам таъминланган қатламларини камбағалликдан чиқаришда, даромад ва қўшимча даромад топишларида, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишида мустақил Ўзбекистонимиз раҳбариятига, вилоят ва туман мутассаддиларига кўмакчи бўлишдир. Кундалик турмушимиздаги мавжуд "камбағал" атамасини умуман йўқотишда муҳтарам Президентимизга камарбаста бўлиб “Янги Ўзбекистон” тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш ҳамда "Беш ташаббус"да кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга бефарқ бўлмаган ҳолда, бу ташаббусларнинг вилоятдаги ҳар бир маҳаллаларда бажарилиши таъминлашда ва хотин-қизларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришда фаол иштирокчи бўлиш.
Сизлар билан тадбиркорлик, аҳолининг бандлигини таъминлаш, китобхонликни ўз ичига олган йўналишларда алоқалар йўлга қўйилса натижалар янаям яхшиланишига ишонган ҳолда, ишчи-ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий ва маданий ҳаётига турфалик бағишланади деган умиддамиз ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га киритилган, ёрдамга муҳтож аёлларнинг иш билан таъминланганида уларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонамиз.
Жамият ўз фаолиятини тармоқли маркетинг йўналишида олиб боради. Бизлар одатда, тармоқли маркетинг деганда, асосан чет элдан олиб келинган биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотларини кўз олдимизга келтирамиз. Лекин, сифати ва таъсири ҳар доим ҳам тақдимотларда айтилган даражадагидек шифобахш бўлмасада, кўпчилик ҳолларда халқимиз эътиборини ўзига торта олган. Сабаби, Ўзбекистон, шу жумладан Бухоро шахар 1-сектори ишчи-ходимларининг ва вилоят аҳолисининг ҳам фикри-зикри даромадга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас. Натижада, фақатгина БФҚлар туфайли Ўзбекистондан миллионлаб долларлар ташқарига чиқиб кетмоқда. Ва бу Ўзбекистон иқтисодига салбий таъсир кўрсатади деб ўйлаймиз. Бизда эса ҳам ижтимоий, ҳам маърифий, ҳам маданий ҳам тижорий мақсадлар муштарак. Шу сабаб, тармоққа фақат ўзбек муаллифларининг китоблари қўйилмоқда. Бунинг учун Бухоро шахар 1-сектори билан ва МФЙлари билан биргаликда барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ишсиз аҳоли қатлами билан учрашувлар ўтказишда, яъни лойиҳамизнинг оммавий тақдимотини ўтказишдаги ташкилий ишларда амалий ёрдам сўраймиз.
“Ўқинг ва даромад қилинг” деган қўшқанотли сўзлар "Buyuk imkon bu yorqin kelajak" МЧЖининг шиоридир. Фикримизча, ўзаро ҳамкорлик туфайли нафақат ишсиз аёлларни ва ёшларни иш билан таъминлашда, уларга даромад манбаи топиб беришда, балким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш МИЛЛИЙ ДАСТУРИни тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-қарорининг ижросини таъминлашда ҳам ўзимизнинг ҳиссамизни қўша оламиз. раҳбарияти Бухоро шахар 1-сектори ишчи-ходимлари ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этилса, ишсиз хотин-қизларнинг, айниқса ёш аёлларнинг даромад манбаи билан таъминланишидан ташқари, уларнинг маънавий дунёсининг шаклланишига алоҳида аҳамият бериб, уларнинг китобхонлик маданиятини ошириш учун асарлари тармоқли маркетинг йўналишида сотилаётган ёзувчи ва шоирлар билан китобхонлик мавзуларида давра суҳбатлари ва тадбирлар ташкиллаштирилади. Нотиқлик санъати, психология, қизиқарли психология ва бошқа, нисбатан камроқ эътибордаги мавзуларни қамраб олган китобларга хотин-қизларни ва ёшларни жалб қилинади. Ундан ташқари, келгусида бошқа мавзудаги китоблар ҳам тармоққа қўйилиб мавзулар ранг-баранглиги таъминланиши режалаштирилган. Бу йўл билан вилоят аҳолисининг, аёлларимизнинг, айниқса ёшларимизнинг бутун дунёда долзарб бўлаётган, китобхонлик соҳасидаги нисбатан янги йўналишдаги мавзуларга фикрларини қаратишдек эзгу мақсадларимизга эртароқ етамиз.
Сиздан бошқармангиз хамкорлигида учрашувлар ўтказишда амалий ҳамкорлик кутиб қоламиз.
"Buyuk imkon bu yorqin kelajak "
МЧЖ раҳбари: А. Исроилов
Мурожат учун тел: +998 88 866 00 99
Абдухакимов Ёрқин
Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling