Buyuk imkon bu yorqin kelajak


Download 389 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi389 Kb.
#1392826
Bog'liq
Сардоба тумани Ҳокими (2)



O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON VILOYATI
ANDIJON SHAHAR
"BUYUK IMKON
BU YORQIN KELAJAK"
MA'SULIYATI
CHEKLANGAN JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН.
АНДИЖАНСКАЯ ОБЛАСТЬ.
ГОРОД АНДИЖАН.
ОБЩЕСТВО ОГРАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ
"BUYUK IMKON
BU YORQIN KELAJAK"


Andijon viloyati, Andijon shahri, Ishchilar MFY, Xakimova ko’chasi 86-uy MFO: 01120


X/P: 2020 8000 0055 4046 5001 STIR: 309660842 Тел: +998 90 915 97 20



«___»_________20 ___ yil № ___
Сардоба туман хокими
Мирзаев Акмал Арзиевичга


Ҳурматли Акмал Арзиевич!
Сизга ва Сиз раҳбарлик қилаётган туманга ўз эҳтиромимизни билдирган ҳолда "Buyuk imkon bu yorqin kelajak " масъулияти чекланган жамияти ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги иш ўринларини яратиш, туман аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, шу жумладан, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват тадбирларини изчил давом эттириш учун жамият раҳбарияти Сардоба тумани ҳокимлиги билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни устувор масала деб ҳисобламоқда.
Асосий мақсад туман аҳолисига китоб ўқишни тавсия қилган ҳолда тармоқли маркетинг йўналишидаги ҳамкорликни таклиф қилиш йўли билан ишсизларни иш билан таъминлашда, аҳолининг мавжуд кам таъминланган қатламларини камбағалликдан чиқаришда, даромад ва қўшимча даромад топишларида, мақсадимиз янги ишчи ўринлари яратган ҳолда Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишида мустақил Ўзбекистонимиз раҳбариятига, шу жумладан, Сардоба тумани мутассаддиларига кўмакчи бўлишдир. Кундалик турмушимиздаги мавжуд "камбағал" атамасини умуман йўқотишда муҳтарам Президентимизга камарбаста бўлиб “Янги Ўзбе-кистон” тараққиётига ўзимизнинг муносиб ҳиссамимзни қўшиш ҳамда "Беш ташаббус"да кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга бефарқ бўлмаган ҳолда, бу ташаббусларнинг тумандаги ҳар бир маҳаллаларда бажарилиши таъминлашда ва хотин-қизларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришда фаол иштирокчи бўлиш.
Сизлар билан тадбиркорлик, аҳолининг бандлигини таъминлаш, китобхонликни ўз ичига олган йўналишларда алоқалар йўлга қўйилса натижалар янаям яхшиланишига ишонган ҳолда, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий ва маданий ҳаётига турфалик бағишланади деган умиддамиз ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га киритилган, ёрдамга муҳтож аёлларнинг иш билан таъминланганида уларнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонамиз.
Бизда эса ҳам ижтимоий, ҳам маърифий, ҳам маданий ҳам тижорий мақсадлар муштарак. Тармоққа фақат ўзбек муаллифларининг китоблари қўйилмоқда. Бунинг учун Сардоба туман Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирокида барча ўқув муассасаларида, корхона ва ташкилотларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида ишсиз аҳоли қатлами билан учрашувлар уюштиришда, яъни лойиҳамизнинг оммавий тақдимотини ўтказишдаги ташкилий ишларда амалий ёрдам сўраймиз.
“Buyuk imkon bu yorqin kelajak”
MChJ раҳбари: А. Исроилов
Қўшимча маълумот учун тел. 937738747
Download 389 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling