«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
«Меҳробдан чаён» романи
Асар қаҳрамонлари: Анвар-бош қаҳрамон. Салим бўёқчининг ўғли, Солих махдумнинг асрандиси. Раъно-Солих махдумининг қизи. Анварнинг севгилиси. Солих махдум-муаллим ва имом. Мактабдор домла. Раънонинг отаси. Нигорхоним-Солих махдумнинг хотини. Султонали-Анварнинг дўсти Асар ҳақида Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг иккинчи йирик асари 1928-йил февралда ёзиб тугатилган. Роман биринчи марта 1929-йил Самарқандда босилиб чиқди. Роман мавзуи 19-аср ҳодисалари-«хон замонлари» давридаги ўзбошимчаликларни кўрсатишга қаратилган бўлсада, унда роман ёзилган давр руҳи кучли сингдирилган. Асарни «Меҳробдан чаён» деб аташ, зиёли уламоларни қаҳрамон қилиб танлашдан мурод муқаддас даргоҳ-саждагоҳдан чиққан, ўша даргоҳга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, ҳасадгўй, эътиқодсиз кишиларга ишорадир. Романда Анвар билан Раънонинг севги саргузашти, қалб назокати шоирона тараннум этилган. Мактабдор Солиҳ маҳдумнинг юмористик образи адабиёцҳунослар томонидан ёзувчининг жиддий ютуғи дея ҳисобланади. Асар узоқ йиллар давомида жуда кўп маротаба қайтадан нашр этилган. «Меҳробдан чаён» романида хонликлар даври зуғуми муайян даражада сезилса ҳам, адибда гоҳо тарафкашлик майллари кўринади. Адиб амалда реализм мавқеида турган тарихий ҳақиқатни мумкин қадар ҳаққоний ифодалашга интилган. Романда муаллиф енгил ҳазил-мутойиба, кулги-юмор, пичинг, киноя-кесатиқ, ҳажв орқали Солих махдум табиатига хос «мақтаб бўлмайдиган» хусусиятларни батафсил кўрсатади. Бундай хусусиятларнинг ички ва ташқи ижтимоий илдизларини ҳам очади. Айни пайтда маҳдумнинг «ҳамма нуқсонларини ювиб кетарлик» фазилатини ҳам таъкидлайди: «нима бўлганда ҳам махдум ўз замонасининг энг олдинги домлаларидан, Қўқон аксариятининг саводхон бўлишларига сабабчи устозлардан». Романдаги Анвар билан Раъно образлари, бир қарашда, романтик қаҳрамонлардай таассурот беради. Баркамоллик — ақл-заковат, дўстга, севгига садоқат, эрк, адолат йўлидаги шижоат бобида улар афсона, достон қаҳрамонларини эслатадилар. Ишқий мулоҳазалар бобида бу икки ёш жуда эркин, ораларидаги гап-сўзлар бир қадар китобий, шоирона. Масалага синчиклаб қаралса, Анвар ва Раънодаги фавқулодда, китобий туюлган ҳислатлар, уларнинг «ғайритабиий» хатти-ҳаракатлари мантиқан ва руҳий жиҳатдан асосланган. Улар мактаб кўрган, яхши тарбия, чуқур билим олган, Шарқнинг юксак маданияти, гуманистик ғояларини ўзлари учун чин эътиқод, бош мақсад қилиб олган одамлардир. Адиб асар персонажлари қисмати билан боғлиқ ҳолда муҳим тарихий ҳодисалар, шахслар, саргузаштлар ҳақида ҳам маълумот беради. Солиҳ махдумнинг кечмиши, ота-боболари қисмати баҳонасида келтирилган Амир Умархоннинг канизи тўғрисидаги ҳикоя, ҳақ ишлари учун жабр кўрган Сайидхон, мулла Сиддиқ ва Мўминжонларнинг аччиқ қисмати, Худоёрхон тарихи тўғрисидаги маълумотлар, Оғача ойим саргузаштлари, хон ҳарами, хотинлари, ўрдадаги қуллар ҳақидаги аниқ маълумотлар асарда салмоқли ўрин тутади. Улар билан танишганда ҳужжатли-тарихий, публицистик асар ўқиётгандай бўласиз. Ёзувчи баъзан қаҳрамонлари табиатини, хусусан ҳарамдаги қизлар фожиасини ҳазил-мутойиба, ўйин-кулги орқали очиб беради. Аммо бу кулгили бўлиб туюлган ҳодисалар замирида жиддий инсоний драма ва шафқациз ҳақиқат ётади. Хуллас «Меҳробдан чаён» ҳаёт ҳақиқатини „орттирмай ва камитмай“ ўз ҳолича жамики қирралари, товланишлари билан гавдалантирган, характерлар оламини, руҳиятини ўзига хос оҳанглар, бўёқлар воситасида кашф этиб берган ўхшаши йўқ бадиий обидадир. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling