«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
Раҳимбой Жуманиёзов
Ўтган асрнинг 80 йилларида мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлди: ошкоралик сиёсати туфайли собиқ СССРнинг асл башараси очилди, давлат тили масаласи ўртага ташланди, миллий муносабатлар кескинлашди, миллий истиқлол ғоялари олдинга сурилди, халқимизнинг ҳақиқий тарихи ёритила бошланди. Қисқаси, халқимиз ўзини чуқурроқ англаб, мустақиллик сари қадам қўйди. Айни шу жараёнда халқимизнинг ҳақиқий фидойилари жонбозлик кўрсатишди — кимдир сиёсий жасорати билан майдонга чиққан бўлса, кимдир илму ирфон орқали халқимизни асрий мустамлакачиликдан уйғотишга хизмат қилди. Мана шундай инсонлар орасида Раҳимбой Жуманиёзов ҳам бор эди. Мен Раҳимбойни талабалик давридан яхши биламан. У билан ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг тайёрлов бўлимида бирга таҳсил олганмиз. Раҳимбой Жуманиёзов ўта тиришқоқ, ўз қувваи ҳофизаси билан кўпчиликни ҳайрон қолдирар, халқ достонларидан жуда кўп парчаларни ёддан, ифодали айта олар, ҳар бир образнинг моҳиятини тўла-тўкис очиб бера оларди. Айни пайтда эски ўзбек ёзуви — араб алифбосини яхши билар, арабча имлонинг сир-синоатидан яхши хабардор эди. Бунинг устига унда импровизация – бадиҳагўйлик санъати ҳам ривожланган эди. Шу боис ҳам талабалар орасида, факультет ҳамда университет жамоасида катта обрў қозонган, устозлар дуосини олган талабалардан бири эди. Раҳимбой Жуманиёзов талабалик давриданоқ илм йўлини тутди, маърифат маёғини маҳкам ушлади, Ўзбекистон Фанлар академияси билан алоқани йўлга қўйди. Шу сабабали бўлса керак, талабаликнинг охирги йилидан бошлаб Тил ва адабиёт институтида ишлай бошлади. Бу мўътабар даргоҳда Матёқуб Қўшжонов, Абдуқодир Ҳайитметов, Тўра Мирзаев каби олимларнинг назарига тушди, кўплаб илмий мақолалар ёзди, ўзбек фольклори ва мумтоз адабиёт туташган соҳа — халқ китоблари устида тадқиқот олиб борди. Натижада 1991 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. Айниқса, 1989 йилда яратилган “Эски ўзбек ёзуви” деб номланган китоби шов-шувларга сабаб бўлди. Мазкур асар бир неча бор қайта нашр қилинди, минглаб инсонларнинг саводини чиқаришда дастуриламал бўлди. Негаки, эски ўзбек (араб) ёзуви орқали миллий ўзликни англаш сари йўл очилди, қадим маданиятимизни ўрганишда муҳим восита бўлиб қолди. Раҳимбой Жуманиёзов бу борадаги изланишларини тўхтовсиз давом эттирди. 1990 йилда “Алифбо сабоқлари” деб номланган ўқув-услубий қўлланмани чоп эттирди. 1995 йилда эса “Ҳарфлар тилга кирганда” асари нашр этилди. Раҳимбой танлаган усул содда ва халқчиллиги билан ажралиб тургани боис республикамиздаги барча таълим муассасаларида, ўқув курсларида мазкур қўлланма асосида машғулотлар олиб борилди. Янглишмасам, кўплаб юртдошларимиз Раҳимбой Жуманиёзов яратган қўлланмалар асосида, мустақил тарзда эски ўзбек ёзувини ўрганиб олди. Бу эса унинг новаторлигидан, жамият талаби ва замон шиддатини тезкорлик билан илғаб олганидан далолатдир. Илму маърифатнинг фаол тарғиботчисига айланган Раҳимбой Жуманиёзов Ўзбекистон телевидениеси орқали ҳам самарали фаолият олиб борди. Мустақиллик арафасида “Алифбо сабоқлари” номли кўрсатувни ташкил этиб, эски ўзбек ёзувини халқимизга ўргатди, натижада халқ орасида “жумҳурият муаллими” дея ардоқланадиган бўлди. Ҳозирда 80 - 90 ёшни қоралаган кекса отахон ва бувижонлар "устоз" деб йўқлаб туришади. Ўзим гувоҳи бўлганим бир нечта бувижонлар ҳаждан келибоқ, "сиз бизни танимайсиз, телевидение орқали сиздан араб алифбосини, илм ўрганганмиз, сизга ғойибона устозимизга ҳадя" деб жойнамоз, қуръон китоби, тасбеҳ каби совғаларни топширганининг гувоҳи бўлганман. Кейинчалик, “Сирли сандиқ”, “Иқтидор”, "Муқаллидлик майдонида", "Ким, нима?", "Туташ томирлар" каби кўрсатувларининг муаллифи сифатида ҳам халқимизга маърифат улашди, ўзбек араб ёзувида битилган дурдона асарларга қизиқиш уйғотди. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling