Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


Download 492.5 Kb.
bet15/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

5.13.7. Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўз шахсий автомобилидан фойдаланганда унинг амортизацияси ва ундан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар компенсацияси;
5.13.8. Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланганда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 306-моддасида келтирилган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилган уларнинг амортизацияси доирасида харажатлар қопланади;
5.13.9. Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда унинг қуйидаги қўшимча харажатлари тўланади:
а) кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
б) янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
в) ходим томонидан Иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
5.13.10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида Низом”га биноан ишлаб чиқариш заруриятига кўра (доимий яшаш манзилига кунлик қайтишнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда) ходимнинг кўчиб юриши ёки доимий иш жойидан узоқда бўлиши, ходимнинг Ташкилотдан анча узоқда жойлашган объектларда бажариладиган ва ишдан ташқари вақтларда Ташкилот манзили (ёки йиғилиб кетиш жойи)дан объектдаги иш жойигача бориб келиш қатновлари билан боғлиқ ишлардаги қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар;
5.13.11. Ташкилот (тармоқ)да кўп йиллик меҳнати учун иш стажига биноан ходимнинг ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)га тўланадиган устамалар;
5.13.12. ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар (иш жойларини шаҳодатлаш натижаларига кўра);
5.13.13. ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда);

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling