5.9. Ходимга ҳақ тўлаш мазкур Шартноманинг 5.7-бандида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилганда қуйидаги чоралар кўрилади:
5.9.1. хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан содир бўлганда – Иш берувчи банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтиришни ўз зиммасига олади;
5.9.2. муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги сабабли кечиктирилиш содир бўлганда - Иш берувчи дебитор қарзларни жарималар, пенялар билан бирга ундиришни ва ундирилган маблағни меҳнатга ҳақ тўлаш фондига йўналтиришни ўз зиммасига олади.
5.9.3. кечиктирилиш ҳисоб рақамида маблағнинг йўқлиги сабабли содир бўлганда - Иш берувчи тижорат банкидан кредит олиб меҳнат хақини тўлашни ўз зиммасига олади.
5.10. Меҳнат ҳақи, таътил учун ҳақ, ишдан бўшаш ва бошқа ҳолатлар бўйича тўланадиган тўловлар ўрнатилган муддатларга нисбатан Иш берувчининг айби билан (шу жумладан, 5.9.1, 5.9.2, 5.9.3-бандлар талабларига риоя этилмаганлиги сабабли) кечиктирилганда Иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга ____ фоиз миқдорида (лекин Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 қисмидан кам бўлмаган миқдорда) пуллик компенсация тўлайди.
5.11. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олади.
5.12. Ходимларни мукофотлаш Ташкилотнинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилади (___-илова).
5.13. Ташкилотда оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари ўрнатилади:
5.13.1. тунги вақтдаги иш учун - _________________ баравар миқдорда,
(камида бир ярим)
кечки сменадаги иш учун _______ баравар миқдорда ҳақ тўланади;
5.13.2. иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун
_______________ баравар миқдорда ҳақ тўланади ;
(камида икки)
Do'stlaringiz bilan baham: |