Capital school


Download 27.5 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi27.5 Kb.
#1301246
Bog'liq
Defektologiya


CAPITAL SCHOOL” MChJга қарашли “Инновацион ва ижтимоий иқтисодиёт университети” Нодавлат олий таълим муассасасида 60112700 – Махсус педагогика (логопедия) йўналиши учун тайёрланган ўқув режа ва ўқув дастурларидан ўқув жараёнида фойдаланиш юзасидан Термиз давлат университетининг
ХУЛОСАСИ
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, юртимиз тараққиёти учун хизмат қилувчи маҳоратли дефектологларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, логопедия, сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика йўналишлари бўйича етук, малакали кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Ушбу таълим йўналиши бўйича кадрларни сифатли тайёрлаш, уларга зарурий фанларни ўқитиш ва тегишли амалий кўникмаларни шакллантириш орқали меҳнат бозорига ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаб бериш олий таълим муаассасаларининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади.
“CAPITAL SCHOOL” масъулияти чекланган жамият қошида ташкил этилган “Инновацион ва ижтимоий иқтисодиёт университети” Нодавлат олий таълим муассасаси томонидан 60112700 – Махсус педагогика (логопедия) йўналиши учун тайёрланган ўқув режа ва ўқув дастурлари ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаётган республикамиздаги таянч олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий ўқув юртларининг ўқув режаларини кенг таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқилган. Ўқув режаларнинг биринчи - ижтимоий-гуманитар фанлар блокида республикамизда кадрлар тайёрлашда барча олий ўқув юртлари олдига қўйилган умумий талаблардан, яъни талабаларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий онгини юксалтириш, дунёқарашини шакллантиришга қаратилган фанлар зарур миқдордаги соатлар билан киритилган.
Умумий фанлар блокида ҳам фанлар мажмуалари тўғри танланган бўлиб, бу фанларни ўзлаштириш бўлажак кадрларни ўз соҳалари бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга, келажакда ўқувчи ва талабаларга кучли таълим бера оладиган кадрлар бўлиб етишишларига ёрдам беради.
Ўқув режанинг ихтисослик фанлар блоки ҳам ушбу йўналишларда кадрларни малакали мутахассис бўлиб етишишларига ва зарур амалий кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради ҳамда ихтисослик фанларининг семестр давомида керакли соатлар микдорида ўқитилиши, бизнинг фикримизча, танланган йўналишни чуқур ўзлаштириш имкониятини яратади.
Ушбу ўқув режа ва дастурларни келгусида такомиллаштириб бориш ва етакчи хорижий ОТМларининг тажрибаларини ўрганган ҳолда ўқув режага янги фанларни ҳам киритиб бориш, бизнинг фикримизча, мақсадга мувофиқ бўлади.
Умуман олганда, ушбу 60112700 – Махсус педагогика (логопедия) йўналиши учун тайёрланган ўқув режа ва ўқув дастурлари шу йўналишда малакали кадрларни тайёрлаш имконини беради ва барча талабларга жавоб беради. Шу сабабли, ушбу ўқув режа ва дастурларни ўқув жараёнига жорий этиш учун тавсия этилади.


Термиз давлат университети
Бошланғич таълим кафедраси
мудири, доц: Д.Н. Кадирова
Download 27.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling