Central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) Google Scholar issn: 2181-2454


CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS)


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana17.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1207934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
b-l-usi-psihologlar-kasbiy-kommunikativ-kompetentligini-rivozhlantirishning-psihologik-hususiyatlari

CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS) 
Google Scholar 
ISSN:2181-2454 
 
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021 
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 166 E-mail: carjisor@carjis.org 
АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ 
Мазкур масаланинг моҳияти шундаки, психологлар касбий фаолиятининг 
самарадорлиги, инсонлар билан мулоқоти, психолог томонидан амалга 
ошириладиган ишлар (психодиагностик, психокоррекцион, психопрофилактик, 
психологик маслаҳат ҳамда касбга йўналтириш) сифати ва натижалари 
психологнинг касбий - коммуникатив компетентлигининг ривожланиш 
даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бироқ бўлажак психологларни тайѐрлаш 
дастурида, шунингдек, ―амалий психология‖ мутахассислиги бўйича 
педагогларни қайта тайѐрлаш курсларида талабаларнинг касбий – 
коммуникатив компетентлигини ривожлантириш ва мақсадли шакллантириш 
назарда тутилмаган. Илмий тадқиқотлар ва нашрлар, шунингдек, ишлаб 
чиқилган услубий қўлланмаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, асосий эътибор 
психологларнинг эмас балки, бошқарув ходимлари, менеджерлар ва бошқа соҳа 
мутахассислари, 
―одам-одам‖ 
типи 
касблари 
мутахассисларининг 
коммуникатив компетентлигини ўрганишга қаратилган
3
. Ҳозирги вақтда 
психолог касби нуфузли ва жамият ва инсон учун зарур касблардан биридир. Бу 
касб эгаларидан юқори даражадаги касбий тайѐргарлик, касбга мослик 
мезонларидан бири бўлган касбий коммуникатив компетентлиги талаб этилади. 
Психологнинг касбий коммуникатив компетентлигининг етарли даражада 
ривожланмаганлиги у томонидан кўрсатиладиган хизматнинг сифатига салбий 
таъсир ўтказиб, мижоз томонидан тушунмовчиликларнинг юзага келиши, унинг 
психик саломатлигига зарар етказиши, жамоадаги психологик иқлимни 
бузилиши ва охир оқибатда психология фанига ―путур‖ еткзиши мумкин. 
Шунинг учун психологнинг касбий коммуникатив компетентлигини олий ўқув 
юртида ѐки амалиѐтчи психологларни қайта тайѐрлаш курсларида 
ривожлантириш уларнинг келажакдаги амалий фаолиятини самарали олиб 
боришлари учун шароит яратади ва бу қуйидаги 3 йўналишда амалга 
оширилиши мумкин: 
1-йўналиш - бу психологларнинг ихтисослаштирилган марказларида 
маслаҳат ишларини олиб боришлари, мижозлар билан мулоқотга киришишлари 
учун зарур бўлган касбий-коммуникатив компетентлиги. 
2-йўналиш - амалиѐтчи психологлар ѐки таълим муассасалари (мактаб, 
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари, олий ўқув юртлари) психолог 
ўқитувчилари фаолияти. Бу жараѐнда психологнинг касбий коммуникатив 
компетентлиги ўқувчи(мижоз)лар билан самарали мулоқот олиб боришлари, 
3
Кирилловский А.Н. Коммуникативная компетентность в личностном и профессиональном развитии студента // Субъектность в 
личностном и профессиональном развитии человека. Материалы всеросс. науч. практ. конференции. / Под общ ред. Г.М. Мухаметзяновой. 
Казань: КСЮИ, 2004.– С. 204-205.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling