Central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) Google Scholar issn: 2181-2454


CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS)


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana17.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1207934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
b-l-usi-psihologlar-kasbiy-kommunikativ-kompetentligini-rivozhlantirishning-psihologik-hususiyatlari

CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS) 
Google Scholar 
ISSN:2181-2454 
 
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021 
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 165 E-mail: carjisor@carjis.org 
Янги ижтимоий иқтисодий шароитда мутахассисларни тайѐргарлигининг 
психологик таъминоти муаммоси ва таълим жараѐнида келгуси меҳнат 
фаолиятида ―инсон омилини‖ фаоллаштириш долзарб аҳамият касб этади. 
Фаоллаштириш - шахснинг потенциал имкониятларини максимал тўлиқ ошиб 
боришида, ижтимоий касбий муҳим сифатларнинг ривожланишида ва касбий 
компетентлик фаолиятида намоѐн бўлиши нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. 
Психологлар фаолиятининг асосий хусусиятларидан бири шахслараро 
муносабат бўлса, психолог касбининг ўзи ―одам-одам‖ типига хос бўлиб, 
психологдан юқори маданиятли касбий мулоқотни, касбий-коммуникатив 
компетентликни, коммуникатив қобилиятларни ҳамда шахс сифатлар талаб 
этилади
2
. Психологларни тайѐрлаш Республикамизнинг айрим олий таълим 
муассасаларида олиб борилиб, бунда талабалар, болалар ва катталар билан 
психологик 
маслаҳат, 
психодиагностик, 
психокоррекцион 
ҳамда 
психопрофилактик ишларни олиб бориш учун зарур бўлган махсус 
билимларни, амалий малака ва кўникмаларни эгаллайдилар. Ҳаѐтий 
кузатишларимиз шуни кўрсатадики, психологик маълумотни олган олий ўқув 
юрти битирувчилари ҳатто мактабгача ва умумтаълим муассасалари 
психологларининг барчаси ҳам касбий мулоқот психологияси, айрим 
ҳолатларда психологик ѐрдамга муҳтож бўлган ўқувчилар, ота-оналар
ўқитувчилар, умуман олганда бошқа одамларга маслаҳат беришда ва 
суҳбатларни ўтказишда етарли даражада компетентга, коммуникатив малака ва 
кўникмаларга эга эмаслар. Бунинг сабабларидан бири психологларни 
тайѐрлайдиган олий ўқув юртлари ўқув дастурларига ―Касбий мулоқот 
психологияси‖, ―Мутахассис психологнинг 
касбий 
– 
коммуникатив 
компетентлиги‖ ўқув курслари киритилмаган. Бундай махсус курслар 
амалиѐтчи психологларни тайѐрлаш ва педагогик ходимларни малакасини 
ошириш ва қайта тайѐрлаш институтлари тингловчилари дастурларида ҳам 
назарда тутилмаган. 
Юқорида 
зикр 
этилган 
фикрларимизнинг 
мазмун-моҳиятидан 
психологларнинг касбий маҳорати самарадорлигини ошириш, уларнинг 
фақатгина назарий билимлар ва услубий тайѐргарлиги билангина 
белгиланмасдан, балки ўз вазифасини касбий мулоқотнинг этик нормалари ва 
қоидаларига риоя қилган ҳолда маҳорат билан бажаришлари кўзда тутилади. 
Бунда мутахассис психологлар турли ѐшдаги инсонлар билан самарали мулоқот 
қилишнинг ўзига хос усулларини билишлари катта аҳамиятга эга. 
 
2
Аржакаева Т.А. Креативность как важнейший компонент коммуникативной компетентности учителя // Творчество пед агога в науке 
и практике. – М.: Педагогика, 1993. – С. 32-33.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling