Central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) Google Scholar issn: 2181-2454


-машғулот. Ижтимоий стереотип, унинг шахслараро ва касбий


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana17.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1207934
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
b-l-usi-psihologlar-kasbiy-kommunikativ-kompetentligini-rivozhlantirishning-psihologik-hususiyatlari

2-машғулот. Ижтимоий стереотип, унинг шахслараро ва касбий 
мулоқотдаги аҳамияти. 
Ижтимоий стереотип, шахслараро ва касбий мулоқот ҳақида тушунча.
―Микроскоп‖, ―Шиор», ―Автопортрет‖, анкета-сўровнома машқлари. 
Бошловчи гуруҳга ижтимоий стереотип ҳақида тушунча беради. Сўнгра 
иштирокчилар уларда қандай стереотип ва кўрсатмаларни қоғоз варағига 
ѐзадилар. Бундан сўнг бошловчи иштирокчилар ѐзган кўрсатмаларни муҳокама 
қилади. 
Ижтимоий стереотип (от греч. stereos - барқарор и ва typos - образ) – 
ижтимоий объектнинг нисбатан барқарор ва соддалаштирилган образи. 
Ижтимоий стереотип инсонга у ѐки бу ижтимоий объект ҳақида маълумотлар 
етишмаслигида ѐрдам беради.
Агар бу нотаниш инсон бўлса, у ҳолда у ҳақидаги тасаввурлар ижтимоий 
стереотип таъсирида юзага келиши мумкин ва бу маълум бир миллатга мансуб 
инсонларнинг умумлашган образини ўз ичига олади.
Агар объект сифатида воқеа ѐки ҳодисалар бўлса, у ҳолда аввал содир 
бўлган воқеа ва ҳодисалар асосида содир бўлади.
Тренинг машқлари. 2.1. Микроскоп. Бошловчи: Сизда ижтимоий ва 
ноадекват (нотўғри) установкалар бор ва улар характерингиз, одатларингиз ва 
сиз улардан халос бўлмоқчисиз. Балки сиз уларга ўрганиб қолгандирсиз, лекин 


CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS) 
Google Scholar 
ISSN:2181-2454 
 
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021 
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 171 E-mail: carjisor@carjis.org 
улар сизга ишда ва ҳаѐтда ҳалақит беради. Келинг, бу камчиликларимизни 
микроскоп орқали кўрамиз. 
Аввал ҳар бир иштирокчи қоғоз варағида ўз характерининг салбий 
томонларини ва ѐмон одатларини ѐзади. Сўнгра навбат билан барча 
иштирокчилар доира бўйлаб сўз оладилар ва бошловчи муҳокамани ташкил 
этади. 
2.2. Шиор. Бошловчи: ―Қадимда бирон бир қалъа дарвозаларига ана шу 
давлатнинг герби ва шиори акс эттирилган бўлар эди. Бу рамзлар маънога эга 
бўлиб, ана шу давлатнинг асосий мақсадини акс эттирган‖. Мана ҳозир шу 
шиорни аниқлаб олишимиз керак. Ҳар бир иштирокчи ўзининг ҳаѐтий мақсади, 
одамларга муносабати акс этган шиорига изоҳ бериши керак.
Ажратилга вақт 5-7 дақиқа. 
Кейин ҳар бир иштирокчи навбат билан ўзининг шиорини ўқиб 
эшиттиради ва уларни тушунтириб беради. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling