Central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) Google Scholar issn: 2181-2454


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana17.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1207934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
b-l-usi-psihologlar-kasbiy-kommunikativ-kompetentligini-rivozhlantirishning-psihologik-hususiyatlari

Тренинг машқлари. 1.1. “Танишиш”. Машғулот бошланганда 
тренингнинг ҳар бир иштирокчиси карточкага ўзининг исмини ѐзади. У 
ўзининг ҳақиқий исмини, таниш одамининг исмини, бадиий қаҳрамон исмини 
ва ҳ.к. Исми ѐзилган карточка кўкракка қадалади ва тренинг давомида 


CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS) 
Google Scholar 
ISSN:2181-2454 
 
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021 
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 169 E-mail: carjisor@carjis.org 
иштирокчилар бир-бирларига шу исм билан мурожаат қиладилар. Карточка 
тайѐрлашга ва ўзининг тақдимотига тайѐрланиш учун 3 дақиқа вақт берилади. 
Тақдимотда ҳар бир иштирокчи ўзини шундай таништириши керак-ки, бошқа 
иштирокчилар эслаб қолишлари лозим.
Сўнгра иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар ва навбат билан 
исмларини айтадилар ва ўзларининг шахс хусусиятларини айтадилар. 
1.2. “Гуруҳ қоидалари”. Танишувдан сўнг бошловчи (тренер) 
иштирокчиларга ижтимоий психологик тестнинг асосий тамойиллари ва 
тушунчаси, гуруҳда ишлашнинг афзалликлари ҳақида тушунтиради. Сўнгра 
иштирокчилар гуруҳий қоидаларни ишлаб чиқишга киришадилар. 
Гуруҳда ишлаш қоидалари: 
Мулоқотнинг ишончли усули. 
Бошловчи (тренер) тренинг давомида иштирокчиларнинг бир-бирларига 
тенг бўлишлари учун ―сен‖ деб мурожаат қилишларини таклиф этади. 
“Шу ерда ва ҳозир” қонуни. Айни вақтда ва шу ерда бўлаѐтган 
жараѐннинг, шунингдек, қатнашчиларнинг ҳис-туйғулари, кечинмалари ва 
муносабатларини тренинг доирасида кўриб чиқиш ва уларни келажак ѐки 
ўтмиш билан боғламаслик керак. Бу қоида гуруҳнинг ҳар бир қатнашчисига 
мазкур тренинг вақтидаги кечинмаларни англаб етиш имконини беради. 
“Фақат ўз фикрини баён этиш” қонуни. Бу қонун ўзининг фикрини 
биринчи шахс номидан баѐн этиш, яъни ―Менинг фикримча, мен ҳис қиламан, 
менинг 
ўйлашимча...‖. 
Ҳар 
бир 
иштирокчи 
гуруҳниниг 
бошқа 
қатнашчиларининг фикрларини билмайди. Гуруҳ номидан гапира олмайди, 
шунинг учун кўпчилик, яъни ―биз‖ деб бошланадиган фикрлар мумкин эмас. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling