CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS)
Google Scholar
ISSN:2181-2454
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 168 E-mail: carjisor@carjis.org
―Касбий мулоқот психологияси‖, ―Психологнинг касбий-коммуникатив
компетентлиги‖ махсус курслари, таълим олаѐтган психологлар учун ўқув-
услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
психологнинг касбий-коммуникатив компетентлигининг ривожланиши
ва унинг амалиѐтда қўлланилиши билан боғлиқ бўлган шахснинг касбий муҳим
бўлган коммуникатив малака, кўникма ва сифатларини аниқлаш;
таълим тизимидаги психологларнинг, шунингдек, ОЎЮлари, педагогик
кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш институтлари
ўқитувчиларининг касбий компетентлиги самарадорлигини оширишга
қаратилган услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва хок.
Қуйида коммуникатив малака ва кўникмаларни ривожлантириш
тренингидан наъмуналар келтирамиз. (“Психология” мутахассислиги бўйича
таълим олаётган талабалар учун).
МУХОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
1-машғулот. Ижтимоий психологик тренинга кириш. (ИПТ).
Умумий тушунчалар: ―ИПТ‖, гуруҳдаги мулоқот ва ўзини тутиш
қоидалари. ―Танишиш‖, ―Гуруҳ қоидалари‖ (муҳокама ва қабул қилиш)
машқлари.
Бошловчи (тренер) ижтимоий психологик тренинг ҳақида тушунча бериб,
уларнинг аҳамияти, турлари ва усуллари, улардан қандай мақсадларда
фойдаланилиши, иштирокчилар гуруҳларда ишлаб қандай малака ва
кўникмаларга эга бўлишлари тўғрисида тушунча беради. Тренинг маъруза ва
семинарлардан фарқли равишда гуруҳий ишнинг ноанъанавий шаклидир.
Бундай тренингларнинг асосий мақсади - бўлажак психологларнинг касбий
мулоқот соҳасида коммуникатив малака ва кўникмаларини ривожлантиришдан
иборат.
Тренингнинг вазифаси:
перцептив (идрок)қобилиятларни ривожлантириш;
психологнинг касбий мулоқот ҳақида билимларини ривожлантириш.
Бошловчи (тренер) шунингдек, тренингдан олган таассуротларни акс
эттириш учун анкета сўровномаси ўтказилишини тушунтиради.
Шундан сўнг гуруҳ 1-машғулотдаги машқларни бажаришга киришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |