Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий
Download 265.21 Kb. Pdf ko'rish
|
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Хулосалар:
Санаб ўтилган салбий тарафларнинг кўплигидан шуни хулоса қилиш мумкинки: ● анъанавий дарслардан мутлақ воз кечиб, рақамли технологиялар орқали масофа- вий таълимга бирданига ўтиб кетиш ҳозирча ўзини оқламайди; 8 2020 ЙИЛ – ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ / 2020 ГОД – ГОД РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 12 (97) ● Интернет тезлиги паст ҳудудларни ҳисобга олиб zoomдаги дарсларни видеоёзу- вини телеграммда ҳам жўнатиш ва тушунтириб бориш керак бўлади, бироқ бу ҳам пассив ҳолат бўлиб, ижобий самара беради деб бўлмайди; ● масофавий таълимга хорижий тажриба- ларни ўрганиб босқичма-босқич, ўтиш керак; ● ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш учун ҳар бир талабага уйга вазифаларни алоҳида, турлича шаклларда бериб бориш керак. ● мустақил ишларни ёзма шаклда- гиларини платформага жойлашларишни, тақдимотли ва оғзаки шаклларини дарсларда қабул қилиш керак; ● юзма-юз, ўқитувчи назорати остида, доскадаги тушунтиришлар ва жонли мулоқот, offline дарслар ва шундай дарс жараёнида рақамли воситалардан унумли фойдаланиш чет тилини ўрганишда кўпроқ ва тезроқ самара- сини беради. Талабаларни таълим жараёнида АКТдан узлуксиз фойдаланишга бўлган қизиқишларини ўрганиб қуйидаги амалий таклифларни бериши мумкин: ● рақамли воситаларни нафақат дарсда балки уйда ҳам фойдаланишни талаб қилувчи вазифалар, кўпроқ интернет материалларидан фойдаланиб тақдимотлар қилиш; ● интернет тармоғидаги фильм, видео ва аудиоёзувларга доир вазифаларни бажа- ришни топшириқ қилиб бериш; ● дарсликларнинг тез-тез эскирган маъ- лумотларига қарши бўлган кўплаб янги маълу- мотларни интернет тармоғидан дарс жараёнида тўғридан-тўғри бериб бориш; ● талабалар томонидан бажарил- ган видеолойиҳаларни, тақдимотларни рағбатлантириш ва энг аъло сифатлигини YouTube-га ва электрон кутубхоналарга жой- лаштириш; ● ўрганилаётган тилда сўзлашувчилар билан, шунингдек хорижда ўқиётган талабалар билан интернет тармоғида тез-тез мулоқотлар ўрнатиш; ● ижобий ютуққа эришган талабаларни Республика ва Халқаро миқёсдаги фан олим- пиадаларига тайёрлаш ва унда ижобий натижа кўрсатганлар билан учрашув тадбирлар уюшти- риш; ● интернет тезлигиниг пастлиги туфайли zoomга киролмайдиган талабаларни имкония- тини ҳисобга олган ҳолда, ўтилган дарсларини кетма-кетликда видеога олиб YouTube, элек- трон кутубхоналарга жойлаб, ҳаволаларини талабаларга бериб бориш яхши натижалар беради. Download 265.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling