Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий


Эмпирик ўрганиш натижалари


Download 265.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana26.01.2023
Hajmi265.21 Kb.
#1125400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari

Эмпирик ўрганиш натижалари.
1. Ўз дарсимда қўллаган усуллардан айрим-
ларини мисол тариқасида келтирмоқчиман. 
“Егуликлар ва ичимликлар” мавзусига доир 
грамматик ва лексик машқларнинг деярли 
1
Зимняя И.АПсихология обучения иностранным язы-
кам в школе. - М.: Просвещение, 1991. 22 бет.
барчаси ҳар бир дарсда проектор орқали 
намойиш этиб тушунтириб борилди, шунинг-
дек ҳар бир дарсга қўшимча тарзда “Бозорда”, 
“Ресторанда” ва “Салат тайёрлаш” каби қисқа 
метражли видеолар намойиш этиб борилди. 
Мавзу яхши ўзлаштирилгач видеода кўрганлари 
каби ўзлари диалог тузиб ролларга бўлинган 
кичик саҳна кўринишини дарсда қилишлари, 
уйда эса салат тайёрлаш бўйича ўзлари кичик 
видеоролик олиб намойиш қилишлари вазифа 
қилиб берилди. Илгари китобдаги тайёр наму-
нага қараб салат рецепти ва тайёрланишини 
ёзиб келиш вазифа қилиб бериларди. Тала-
баларнинг иқтидорлиларигина ёзиб келарди-
лар ва тайёр ёзганларини ўқиб берардилар. 
Бошқалар эшитгандек ўтирсаларда тушунишга 
ҳаракат қилмасдилар.
Ушбу видеоролик тайёрлаш эса ҳаммада 
бирдек қизиқиш уйғотди ва ҳар бир талаба 
уйда, ошхонада астойдил маҳсулотлар билан 
видеоролик 
тайёрладилар. 
Бунда 
улар 
маҳсулотларни кўрсатиб, тайёрланиш усулини 
грамматик хатолар билан бўлсада, ўзлари гапи-
риб тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Сўз бой-
ликларини фаоллаштирганлар. Хаттоки, айрим 
фантазияга бой иқтидорли талабалар бозор-
даги, магазиндаги харидларини хам қизиқарли 
равишда тасвирга олиб, қўшимча тарзда қисқа 
видеоролик тайёрлаб келганлар. Уни дар-
сда намойиш қилганларида барча талабалар 
қизиқиш ва диққат билан эшитиб, тушуниб, 
томоша қилдилар. Янгича салатларни рецепти 
билан ўзлари учун маълумотлар алмашдилар. 
Ёки бошқа бир мисол: “Бизнинг хонадон” мав-
зусида квартирани ижарага бериш ёки сотиш, 
ёки олиш бўйича видеоролик тайёрлаш вази-
фаси берилганда, улар ўз уйларидаги ҳар 
бир хоналарини видеога олиб, фантазияла-
рини ишга солиб реклама-эълонлар тайёрлаб 
намойиш этганлар. Бу каби вазифалар барчани 
фаол ишлатишга ундаганлиги, илгариги вазифа-
ларга нисбатан бажарилиш кўрсаткичи ошган-
лиги яққол кўзга ташланади.
Дарсларнинг синфларда бўлиши шарт 
бўлмаганлиги, коронавирус пандемияси дав-
рида айниқса яққол намоён бўлмоқда ва ҳатто 
зарур ҳамдир.
Бунинг учун ўқитувчилар, талабалар ва ота-
оналарга таълимни виртуал дунёда ўтказишга 
ёрдам берадиган, талабалар ўқитувчи назора-
тисиз дарс олишлари учун фойдаланиши мум-
7
2020 ЙИЛ – ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ / 
2020 ГОД – ГОД РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ



Download 265.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling