Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий


Download 265.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana26.01.2023
Hajmi265.21 Kb.
#1125400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari

Хулосалар:
Санаб ўтилган салбий тарафларнинг 
кўплигидан шуни хулоса қилиш мумкинки:
● анъанавий дарслардан мутлақ воз 
кечиб, рақамли технологиялар орқали масофа-
вий таълимга бирданига ўтиб кетиш ҳозирча 
ўзини оқламайди;
8
2020 ЙИЛ – ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ / 
2020 ГОД – ГОД РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 12 (97)
● Интернет тезлиги паст ҳудудларни 
ҳисобга олиб zoomдаги дарсларни видеоёзу-
вини телеграммда ҳам жўнатиш ва тушунтириб 
бориш керак бўлади, бироқ бу ҳам пассив ҳолат 
бўлиб, ижобий самара беради деб бўлмайди;
● масофавий таълимга хорижий тажриба-
ларни ўрганиб босқичма-босқич, ўтиш керак;
● ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш учун 
ҳар бир талабага уйга вазифаларни алоҳида, 
турлича шаклларда бериб бориш керак.
● мустақил ишларни ёзма шаклда-
гиларини 
платформага 
жойлашларишни, 
тақдимотли ва оғзаки шаклларини дарсларда 
қабул қилиш керак;
● юзма-юз, ўқитувчи назорати остида, 
доскадаги тушунтиришлар ва жонли мулоқот, 
offline дарслар ва шундай дарс жараёнида 
рақамли воситалардан унумли фойдаланиш чет 
тилини ўрганишда кўпроқ ва тезроқ самара-
сини беради.
Талабаларни таълим жараёнида АКТдан 
узлуксиз фойдаланишга бўлган қизиқишларини 
ўрганиб қуйидаги амалий таклифларни
бериши мумкин:
● рақамли воситаларни нафақат дарсда 
балки уйда ҳам фойдаланишни талаб қилувчи 
вазифалар, кўпроқ интернет материалларидан 
фойдаланиб тақдимотлар қилиш;
● интернет тармоғидаги фильм, видео 
ва аудиоёзувларга доир вазифаларни бажа-
ришни топшириқ қилиб бериш;
● дарсликларнинг тез-тез эскирган маъ-
лумотларига қарши бўлган кўплаб янги маълу-
мотларни интернет тармоғидан дарс жараёнида 
тўғридан-тўғри бериб бориш;
талабалар 
томонидан 
бажарил-
ган 
видеолойиҳаларни, 
тақдимотларни 
рағбатлантириш ва энг аъло сифатлигини 
YouTube-га ва электрон кутубхоналарга жой-
лаштириш;
● ўрганилаётган тилда сўзлашувчилар 
билан, шунингдек хорижда ўқиётган талабалар 
билан интернет тармоғида тез-тез мулоқотлар 
ўрнатиш;
● ижобий ютуққа эришган талабаларни 
Республика ва Халқаро миқёсдаги фан олим-
пиадаларига тайёрлаш ва унда ижобий натижа 
кўрсатганлар билан учрашув тадбирлар уюшти-
риш;
● интернет тезлигиниг пастлиги туфайли 
zoomга киролмайдиган талабаларни имкония-
тини ҳисобга олган ҳолда, ўтилган дарсларини 
кетма-кетликда видеога олиб YouTube, элек-
трон кутубхоналарга жойлаб, ҳаволаларини 
талабаларга бериб бориш яхши натижалар 
беради.

Download 265.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling