Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 265.21 Kb. Pdf ko'rish
|
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 12 (97)
бўлган қизиқиш ортади ва натижада ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам ортади” 1 . Ўқув компьютер дастури-бу талабанинг мустақил ишини ташкиллаштирадиган, уни бошқарадиган ва талабалар мустақил равишда билимларини шакллантиришга шароит ярата- диган симулятор, чунки тайёр шаклда олинган билимлар кўпинча уларнинг онгларидан ўтиб, хотирада қолмайди. Идрок қилиш жараёнида анализатор- лар қанча кўп қатнашса, мия ярим қобиғида вақтинчалик асаб боғланишлари ҳосил бўлади, узоқ вақт давомида ушбу тасвирни хотирада муҳрлаш учун кўпроқ имконият яратилади 2 . Компьютер билан ишлаш талабада нафақат ўқишга бўлган қизиқишни оширади, балки ўқишга нисбатан салбий муносабатнинг энг муҳим сабабларидан бирини - материални тушунмаслик муаммосини ҳал этишда ёрдам- лашади, ўқув топшириқларининг тақдимотини осонлаштириш имконини беради. Ушбу жиҳат кўплаб компьютер ўқув дастурлари муаллиф- лари томонидан эътироф этилган. Талаба компьютер сичқончасини бир марта босиш орқали экранда чақирилиши мумкин бўлган турли хил маълумотномалар ва луғатлардан фойдаланиб, бир зумда керакли ёрдамни олади, муаммонинг ечимини охири- гача етказиш имкониятига эга бўлади. Қийин ҳолатларда, компьютер талабаларга қисқа вақт ичида зарур маълумотларни олиш, вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун маълум «калит- лар» ни тақдим этиш имконини беради. Компьютернинг чет тилини ўқитишдаги муҳим хусусияти шундаки, у талабанинг «суҳбатдоши» бўлиши мумкин, яъни комму- никатив йўналтирилган мулоқот режимида ва маълум бир шаклда, масалан, график воси- талар билан ишлаш, анализатор ва нутқ син- тезатори, табиий мулоқотнинг етишмасли- гини қоплаш, унинг оғзаки ва оғзаки бўлмаган ҳаракатларини моделлаштириш, тақлид қилиш ва ҳоказолар. “Машғулотларда компьютердан фойдала- ниш техник қурилмага қўйиладиган талаблар билан тартибга солинади, яъни шартлилик, 1 Потапова Р.К. Новые информационные техноло- гии и лингвистика: учеб. пособие. - М.: КомКнига, 2005. 209 бет. 2 Карамышева Т.В. Изучение иностранных языков с помощью компьютера: в вопросах и ответах. - СПб.: Союз, 2001. 11 бет. зарурат, ахборот мазмуни ва ишончлилиги каби муайян принципларга мувофиқ бўлиши керак” 3 . Чет тили дарсларида компьютерлардан фой- даланиш ҳозирда вақт зарурати ҳисобланмоқда. У ўз навбатида ўқитувчига ҳам енгилликлар яра- тади, яъни уй вазифасини зерикарли текшириш- дан, одатдаги ҳисоб-китоблардан ва назорат ишларидан халос қилади. Мавзуни моҳиятига эътиборни қаратиб, кўпроқ мисолларни кўриб чиқишга ва кўпроқ муаммоларни ҳал қилишга имкон беради, бу ишларни компьютерга топ- шириш мумкин. Компьютер ўқитувчига ҳам талабага ҳам ишнинг барча босқичларида ўзини синаб кўриш учун кенг имкониятларни тақдим этади. Download 265.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling