Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий


Download 265.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana26.01.2023
Hajmi265.21 Kb.
#1125400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari

Тадқиқотнинг мақсади дарс жараёнида 
АКТни қўллаш бўйича амалий таклиф ва тавсия-
лар ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида коронави-
рус пандемияси давридаги масофавий таълим 
жараёни танланди. 
Тадқиқотда тизимлилик, қиёсий ва психо-
логик таҳлилдан фойдаланилди. Яъни, талаба-
ларнинг тил ўрганишдаги қизиқишларига пси-
хологик ёндашиб, анъанавий дарслар билан 
АКТ қўлланилган дарслар натижаси таққослаб, 
таҳлил қилинди.
Тадқиқотнинг эмпирик манбасини дарс 
жараёнида ўтказилган амалий тажрибалар, 
талабалар ўртасида ўтказилган сўровномалар 
ва moodle платформасидаги топширилган тала-
балар ишларининг натижалари ташкил этди. 
Асосий қисм.
Ҳозирги даврда коронавирус инқирози 
билан рақамлаштириш жамиятнинг кўплаб 
соҳаларида мутлақо янгича роль ўйнамоқда. 
Рақамли билимларни узатиш ва ўрганиш, 
шунингдек, бундай мавзулар бўйича танқидий 
фикр юритиш, янги ўқитиш усулларини ишлаб 
чиқиш ва улардан фойдаланиш учун катта 
имкониятлар мавжуд. Рақамли ахборот восита-
ларидан фойдаланиш, айниқса ўқитувчиларга 
ўз устиларида ишлаб, дарс мазмунини тубдан 
ўзгартириб, ўргатишнинг янги шаклларидан 
фойдаланишга имкон беради. Бу ўринда шах-
сий компьютер, мультимедиа технологиялари 
ва глобал ахборот-компьютер тармоғининг, 
интернетнинг жорий этилиши таълим тизимига 
ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ўз навба-
тида чет тилларни ўқитиш мазмуни ва услу-
бида жиддий ижобий ўзгаришларни келтириб 
чиқармоқда. Замонавий ўқитувчи янги педаго-
гик воситани топиш муаммосига дуч келади.
“Бугунги кунда, ёшларнинг ахборот тех-
нологияларига катта ва жиддий қизиқишини 
ҳисобга олиб, ўқитувчи компьютер ва интер-
нетдан чет тилини ўрганишда интеллек-
туал ва ижодий қобилиятларини, мотиваци-
яни ривожлантириш учун кучли восита сифа-
тида фойдаланиши мумкин
1
. 
Компьютер дастурлари ёрдамида чет тилини 
ўрганиш талабаларда катта қизиқиш уйғотади. 
Ундан нутқ фаолиятининг барча турларини 
ривожлантиришда самарали фойдаланиш мум-
кин. Масалан:
– электрон почта ёки чатдан фойдала-
ниш орқали талабаларнинг реал вақт режимида 
ёрқин мулоқот қилишлари, яъни шериклар 
ўртасида ёзма равишда ҳақиқий суҳбат уюшти-
ришда;
– интерфаол диалог сифатида талабанинг 
компьютер билан ўзаро алоқаси, яъни инсон-
машина суҳбати сифатида; 
– аудио- ва видеоёзувларни эшитиш, 
кўриш ва тушунишда;
– матнларни, уларга доир берилган савол 
ёки тестларни ўқиб тушунишда.
Р.К.Потапованинг фикрига кўра, “Компью-
тер тармоқларида ишлаш ўқувчиларнинг 
ижтимоий жамият аъзоси бўлиш эҳтиёжини 
юзага келтиради, болаларнинг саводхонлиги 
ва нутқини ривожланиши яхшиланади. Теле-
коммуникация алоқаси орқали ўрганишга 
1
Аверкиева Л.Г., Чайка Ю.А. ISSN 1997-2911 Филологи-
ческие науки. Вопросы теории и практики, № 1 (8) 2011. 
11 бет.
5
2020 ЙИЛ – ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙИЛИ / 
2020 ГОД – ГОД РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ



Download 265.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling