Чет тилини ўҚитишда рақамли воситаларнинг аҳамияти ва масофавий


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 265.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana26.01.2023
Hajmi265.21 Kb.
#1125400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
chet-tilini-itishda-ra-amli-vositalarning-a-amiyati-va-masofaviy-talimning-salbiy-izhobiy-zhi-atlari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 12 (97)
кин бўлган кўплаб универсал дастурлар ҳам 
мавжуд. Она тили, адабиёт ёки чет тиллари 
бўлсин, ҳар бир талаба ўзининг ёшига мос 
келадиган дастурни топади. Кўпгина дастурлар 
борки тил ўрганишни ўйин таркибий қисмлари 
билан ижобий натижа беради.
“Техник қўллаб-қувватлаш олинган маълу-
мотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, экс-
перт тизимлари ва матн муҳаррирлари ёрда-
мида тартибга солиш, шунингдек компью-
тер тармоқлари ва интернетда жамоавий иш 
ва масофадан ўқитишни ташкил этиш имко-
нини яратади”
1
.
Ушбу дастурлар уй шароитида рақамли 
ўқитишнинг турли хил имкониятларини таклиф 
этади, аммо бу муаммоларни ҳам келтириб 
чиқаради. Масалан, дастурий таъминотнинг 
турли хил қурилмаларда ишлашига эътибор 
бериш ҳам муҳимдир, чунки ҳар бир ўқувчи 
уйда турли хил аппарат воситаларини ишла-
тишади. Рақамли воситалардан фойдаланиш 
туфайли дарслар реал вақтда ҳам, вақтдан 
мустақил равишда ҳам ўтиши мумкин. Лекин, 
ҳамма жойларда ҳам масофавий ўқитиш учун 
кенг имкониятлар мавжуд эмас.
2. Шахсан мен талабалар ўртасида масофа-
вий таълимнинг ижобий ва салбий тарафлари 
ҳақида сўровнома ўтказганимда деярли барча 
талабалар бир хил фикрни айтиб ўтдилар, яъни, 
афзалликлари сифатида улар:
– ўқишга кетадиган вақт;
– йўлкира, тушлик пулларини тежалиши;
– zoom дастуридаги дарсларни сақлаб 
қўйиб, керак бўлганда такрорлаб туриш 
қулайлиги;
– moodle платформасидаги ҳар бир дарс 
учун керакли маълумотларнинг борлиги;
– исталган вақтда кириб фойдаланиш 
мумкинлиги;
– баҳоларни ва хатоларни кўриб бориши;
– платформада ўқитувчи билан чатлашиш 
орқали мулоқот қилаолиши;
– тушунмаган мавзуларни телеграмм 
тизими орқали шахсан ўқитувчига мурожаат 
қилиб ҳам билиб олиш каби имкониятларини 
санаб ўтишди.
Шу билан бирга бир қанча салбий жиҳатлари 
сифатида:
1
Карамышева Т. В. Изучение иностранных языков 
с помощью компьютера: в вопросах и ответах. - СПб.: 
Союз, 2001. 192 бет.
– асосан интернет билан боғлиқ муаммо-
лар, кечга бориб кўп ҳолларда moodle платфор-
масининг ишламай қолиши;
– тил ўрганишга иштиёқ бору имкон 
чекланиб қолаётганлигини;
– бу вазият дангасалаштириб, ўзларининг 
беихтиёр плагиатга қўл ураётганликларини;
– айрим талабаларнинг яшаётган қишлоқ 
шароитларида интернет тугул телефондан ҳам 
базўр фойдаланаётганликлари, бир кунда ҳатто 
битта расмни жўнатиш ҳам мушкул эканлигини;
– айрим талабаларда ҳали ноутбук ёки 
шахсий компьютерни йўқлиги туфайли теле-
фондан фойдаланиш ноқулайлик келтириб 
чиқараётганини;
– интернет чиқадиган жойни топиш 
учун пахта даласига бориб келиш ёки томга 
чиқиш кераклигини, бу эса совуқ кунларда 
ноқулайлигини;
– ZOOM орқали бўлаётган дарсларга 
интернет тезлигининг пастлиги сабаб кираол-
маётганликларини;
– уйда бўлганликлари учун уй юмушла-
рини бажариш билан вақт ўтказиб юборишла-
рини;
– дўстлари ёки оила аъзоларига чалғитиб 
қолаётганларини ва бундан ташқари
– жонли дарсларда уюштириладиган диа-
лог, баҳс-музокара, саҳна ва ролли ўйинлар 
каби қизиқарли ва жонли мулоқотларнинг тил 
ўрганишда етишмаётганлигини афсус билан 
айтдилар.
Бунинг натижаси moodle платформасидаги 
жойланган вазифаларни текширганда ҳам яққол 
намоён бўлмоқда. Битта талаба бажарган вази-
фани 2-3 талаба шундайлигича жойлашганли-
гини, шошма-шошарлик билан тушунар –тушун-
мас жавобларни ўзинигина 1-a, 2-b,3-c…каби 
кўринишда кўчириб ёзиб жойлаганларни, ада-
шиб бошқа дарсни бошқа кунга ёки 2-3 та 
дарсни бир кунга жойлаганларни, дангасалик 
туфайли кўчирмакашлик ва қўл учида бажариш 
каби ҳолатларни кўплаб учратиш мумкин

Download 265.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling