Чилангарлик ишлари ўқув амалиётидан йўриқнома технологик харита


Download 0.77 Mb.
bet1/3
Sana13.05.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1456404
  1   2   3
Bog'liq
5. Металларни киркиш

ТЕХНОЛОГИК ХАРИТА БУ, БИРОР БИР БУЮМНИ ЯСАШДАН ОЛДИН АВВАЛ НАЗАРИЙ ЎРГАНИЛИБ КЕЙИН АМАЛДА БАЖАРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯ ЖАРАЁНИДИР. ЯНИ БУНДА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН АСБОБ - УСКУНА ЖИХОЗЛАР МАТЕРИАЛЛАР (МЕТАЛ ТУРЛАРИ ВА ҚАЛИНЛИКЛАРИ) КЎРСАТИЛИБ ЎТИЛАДИ


Чилангарлик ишлари ўқув амалиётидан

йўриқнома ТЕХНОЛОГИК харита




Мавзу 5: МЕТАЛЛАРНИ ҚИРҚИШ



Машқларни бажариш тартиби

Фойдаланадиган жихозлар асбоб-ускуналар

Зарур бўлган хомашё

Расм ёки чизма кўриниши

Ўқув – ишлаб чиқариш кўрсатмалари ўқувчиларнинг ишлаш кетма-кетлиги

Эслатма: 2,3,4 – машқларни бажаришда зарб бериш махсус машқ мосламаси ёки гирада 300 ҳолатида қисиладиган ёғоч тахтача қўлланилиб ўзгартирилади.

1 – Машқ Қирқишда иш ҳолатини ўзгартириш

1.1 Тўғри иш ҳолатини эгаллаш

Гира, иш столи, қўлқоп,

Металл пластини(200x100x1mm)






Гира ишловчи бўйига мос баландликда ўрнатилади: тирсагидан букиб гира жағлари устига қўйилган чап қўлнинг тўғри бармоқлари иякка етса, мақбул баландлик танланган ҳисобланади. Бу ҳолда шундай тик туриш керакки, гавда гира ўқидан чапда (45° бурчак х,олатида) бўлсин. Чап оёқ ўнг оёқдан ярим қадам олдин бўлиши керак (оёқ, панжаларининг жойлашиш полати расмда кўрсатилган). Гира паст жойлашганда, билак билан елка ўтмас бурчак ҳосил қилади ва билак мушаклари таранглашиб, харакат қйинлашади, ўнг ва чап қўл билан бир хил кучда босим кўрсатиш имкониятига путур етади, қадди букилиб , номувозанат холатда турадиган ишловчи мувозанатга эришиш учун энгашиб, чап қўл билан қаттиқроқ босиб юборади, оқибатда эса, деталнинг чап чети қия эговланиб қолади. Гира баланд жойлашганда, билак ва елка ўкир бурчак ҳосил қилади ва ишлаш шароити янада оғирлашади, чунки қирқиш кучини елкадан асбобга узатиш ўта зўриқишни талаб килади, ҳатто бунга талабанинг кучи етмай колиши мумкин. Бунда куч кўпроқ ўнг қўлга тушиб, деталнинг ўнг чети қия эговланишига олиб келади.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling