ЯМП/СЗПга кўрсатма: Қон ивиши бузилганда коагуляция омиллари ўрнини босиш учун қуйилади. - гипокоагуляция:
- коагулограмма кўрсаткичлари паст бўлганда.
ЯМП/СЗП кўп қон йўқотилганда эр.массага 3:2 нисбатда қуйилади. Тромбомасса қуйишга кўрсатма: Суюқ қон оқиши, тромбоцитопения. тромбоцитлар миқдори 40,0-70,0 минг/ мм3 дан кам. Чилла даврида кечки қон кетиш - Чилла даврининг 24 соатдан 6 ҳафтасигача оралиқдаги барча қон кетиш ҳолатлари.
Сабаблари: - йўлдош ёки қоғаноқ парда қолдиқлари қолиб кетиши;
- туғруқдан сўнг чириган тўқималарнинг чиқиши;
- септик эндометрит.
Текширув: - Умумий аҳволини баҳолаш
- қон гуруҳи ва Hb, Ht, УҚТ формула билан, коагулограмма;
- қон биохимияси;
- кичик чаноқ аъзолари УТТ.
Тактика - Госпитализация
- Мониторинг: тана ҳарорати; нафас сони;
- пульси; кетган қон ҳажми; умумий аҳволи; қуйилган суюқликлар ҳажми; пешоб миқдори; доимо ёзиб бориш;
- в/ига физиологик эритма инфузион терапияси (шокда қуйиш тезлиги – 15-20 дақиқада 1 литр);
- утеротониклар – 1000 мл физиологик эритмага 40 бирлик окситоцин в/ига 60 томчи/дақиқада;
- гинекологик кўрик;
- бачадонни УТТ ва бачадон бўшлиғини тозалаш масаласини ҳал қилиш (МВА);
- кенг спектрли антибиотикларни профилактика мақсадида қилиш – бир доза ампициллин ёки 1-авлод цефалоспоринларни в/ига қилиш;
- самара бўлмаганда – гистерэктомия.
Do'stlaringiz bilan baham: |