Чилла даврида қон кетиши


Шошилинч тадбирлар: Бачадоннинг бимануал компрессияси (қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш учун)


Download 75.52 Kb.
bet2/6
Sana06.11.2023
Hajmi75.52 Kb.
#1751689
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Послерод.кровотечение узб

Шошилинч тадбирлар:

Бачадоннинг бимануал компрессияси (қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш учун);

Қорин аортасини босиш;

Имкони борича тезроқ иккита катта калибрли периферик вена катетерларини ўрнатиш (14- 16 G ўлчамдаги ва ундан катта);

Кристаллоидлар қуйишни бошлаш: ҳисобланган йўқотилган қон ҳажмига нисбатан 3 баробар кўп. Инфузиянинг бошланғич тезлиги 15-20 дақиқада 1 литр;

Ниқоб орқали кислород берилади (10-15 л/дақиқа);

Бир вақтда қон кетиш сабаби аниқланади ва тактика амалга оширилади;

Қон кетиш сабабларини топиш (4Т):

"Тўқима” – йўлдош қолдиқларининг қолиб кетиши.

“Тонус” - бачадон атонияси.

“Травмa/жароҳат”- бачадон ва туғруқ йўлларининг йиртилиши, бачадон ағдарилиши.

«Тромбин”- мавжуд бўлган ёки орттирилган коагуляция бузилишлари .

 

  • В/ига кристаллоид ва коллоид эритмаларни 3:1 нисбатда 3,5 литргача, қон маҳсулотлари тайёр бўлгунга қадар: эритроцитар масса ва ЯМП/СЗП 2:3 нисбатда.
  • Илиқ эритмаларни зудлик билан қуйишга мўлжалланган барча жиҳозларни қўллаш.
  • Аёлни иситиш (кўрпа билан ёпиш, нам чойшабларни қуруғига алмаштириш).

Қиндан қон кетиш

«Тўқима»

Туғруқнинг 3 даври: йўлдош ҳали туғилмаган

Йўлдош ажралганлик белгиларини текширинг

  • агар аввал қилинмаган бўлса, мушак орасига 10 бирлик окситоцин юборинг;
  • сийдик қопини бўшатинг;
  • бачадонни массаж қилинг, агар бачадон қисқарса, киндик тизимидан ушлаб назоратли тракцияни бажариб кўринг;
  • агар йўлдошни ажратиш имкони бўлмаса, қин орқали кўринг (агар йўлдош бачадон бўйнида аниқланса, уни секин олиб ташланг);
  • агар бачадон бўйни ёки қинда йўлдош аниқланмаса, анестезия остида йулдошни қўл билан ажратинг ва чиқаринг;
  • бунда албатта антибиотикопрофилактика ўтказинг – вена ичига ампициллиннинг битта дозасини (2 г) ёки 2-авлод цефалоспоринларини вена ичига (1 г) юборинг;
  • агар йўлдошни ажратиш имкони бўлмаса, (accreta/increta/percret – жарроҳлик даво (субтотал гистерэктомия).

Download 75.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling