Агар йўлдош туғилган, аммо тўқима нуқсони аниқланса. Нуқсон борлигини аниқлаш учун йўлдош ва қоғаноқ пардани кўздан кечириш. - анестезия остида бачадон бўшлиғини қўл билан тозаланг ва йўлдош қолдиқларини бачадон бўшлиғидан чиқаринг;
- туғруқ йўлларини кўздан кечиринг;
- агар йўлдош қолдиқларини олиб ташлагандан сўнг ҳам қон кетиши давом этса, утеротониклар юборишни давом эттиринг ( «Тонус»га қаранг);
- агар йўлдошни ажратиш имкони бўлмаса, (ўсиб кирган) – қон кетишини тўхтатиш мақсадида жарроҳлик бўлимига ўтказинг ва жарроҳлик даво ( субтотал гистерэктомия) қилинг.
Агар йўлдош туғилгандан сўнг нуқсон аниқланмаса, аммо қон кетиши давом этса - Кетган қон ҳажмини баҳолаш
- Баҳолаш ва монирторинг:
- yафас сони, АҚБ, PS, юрак уриши;
- Тери ранги, ҳуши;
- Hb, Ht, коагулограмма (тромботест, фибриноген, ПТИ), АЧТВ, Ли-Уайт бўйича қон ивиш вақтини динамикада текшириш;
- диурез (сийдик қопи катетеризацияси);
- мочевина;
- қон гуруҳи, резус омил ва мос келиш;
- кетган қон ҳажми;
- ЭКГ (лозим бўлса).
Тактика - Инфузияни давом эттиринг;
- бачадонни ташқи массаж қилинг;
- туғруқ йўллари жароҳатини кўзгуда текширинг;
- агар аввал бажарилмаган бўлса, бачадон ичини қўл билан тозаланг.
- Окситоцин: 10 бирлик м/о ёки вена ичига;
- бир қўл венасига 15-20 дақиқада 1литр кристаллоидлар;
- иккинчи венага – 500 мл физиологик эритмада 20 бирлик ёки 1000 мл физиологик эритмада 40 бирлик окситоцинни 1 дақиқада 60 томчидан юборинг;
- окситоциннинг такрорий дозасини 20 дақиқадан сўнг юбориш мумкин;
- окситоцин самара бермаса:
- МЕТИЛЭРГОМЕТРИН: 0,2 мг м/о ёки в/ига,
- такроран 15 дақиқадан сўнг 0,2 мг м/о ёки в/ига, агар қон кетиши давом этса, 5 миқдоргача юбориш мумкин (жами микдори - 1,0 мг);
- гипертензия ва юрак нуқсонларида қўллаш мумкин эмас.
- Мизопростол – 800 мкг ректал ёки сублингвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |