Диққат!!! Гистерэктомияни энг сўнгги босқичга қолдирмаслик керак, яъни тажрибаси кам жарроҳ барча самараси кам усулларни қўллаб вақт йўқотмаслиги лозим. «Травма/Жароҳат» Жароҳат натижасида қон кетиши: оқим билан, оч қизил рангда, бачадон қаттиқ. А) бачадон ёрилиши; Б) бачадон бўйни йиртилиши; В) қин деворлари, клитор, оралиқ йиртилиши; Г) бачадон ағдарилиши. Текширув Умумий аҳволини; PS, АҚБ; Умумий қон йўқотишни. Б) бачадон бўйнини кўзгуларда кўринг; В) ташқи кўрик; Г)қон кетаётган соҳани топинг; - инфузион дастурни давом эттиринг;
- транексам кислотаси: в/ига 10-15 мг/кг, сўнг 30 дақиқадан сўнг яна такрорланг.
- Жарроҳлик даво:
- А) лапаротомия қилинг (гистерэктомия);
- Б) жароҳатни тикиб, гемостаз қилинг, қинни тампонада қилинг;
- В) қин девори йиртилишларини тикинг;
- Г) бачадон ағдарилиши (« Бачадон ағдарилиши» протоколга қаранг).
- кетган қон ҳажмини баҳолаш;
- криссталоидлар қуйишни давом эттиринг;
- агар қон кетиши давом этса: гемодинамикани баҳоланг ва кетган қон ҳажми билан солиштиринг – коллоидлар қуйиш масаласини ҳал қилинг;
- транексам кислотасини юборинг 10-15 мг/кг вена ичига;
- протеаза ингибиторларини юборинг (контрикал 20-30минг ХБ, гордокс 100-200минг ХБ)
- қон маҳсулотлари: ЯМП/СЗП, криопреципитат;
- агар тромбоцитлар сони 40-70,0 минг/ мм3 дан кам бўлса, тромбомасса қуйинг;
- лозим бўлса, қон қуйиш масаласини ҳал қилинг (Hb 70 ва ундан кам, Ht 25 ва ундан кам).
Қон маҳсулотлари ва криопреципитатни қатъий кўрсатма бўйича қуйилади: - эр.массага кўрсатма:
- гипоксия клиникаси: тезда оқариш, гипотензия, тахикардия, ҳансираш, ҳолсизлик, уйқучанлик, совуқ тер босиши, оёқ-қўллар совуши.
- гематокрит < 25%
- гемоглобин <70 г/л
- эритроцитлар миқдори 1,5-1,0 млн/мл ва кам.
- МВБ/ЦВД 60 мм сув устунидан кам.
- УАҚҲ/ОЦК етишмовчилиги клиник ёки гематологик текширишлар натижасида асосланган ва ҳужжатлаштирилгандан сўнг қон маҳсулотларини қуйиш мумкин;
- Қуйиладиган эр. масса миқдори кетган қон ҳажмига боғлиқ (иловага қаранг).
70>
Do'stlaringiz bilan baham: |