Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc


Кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил


Download 492.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/32
Sana18.08.2023
Hajmi492.32 Kb.
#1668026
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
16711747269004972daraja

Кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил 
ишлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси” бобида кимёни 
ўрганиш жараёнида ўқувчи ўз фаолиятини режалаштириш, рационал усулларни 
излаш, олинган натижаларни танқидий баҳолаш қобилиятини изчил 
ривожлантиради. Кимё ўқитиш когнитив мотивацияни, муаммоларни кўриш 
қобилиятини шакллантириш, уларни ҳал қилиш усулларини топиш, янги 
11 


маълумотларни мустақил қабул қилиш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш 
имкониятини беради.
Мустақил ўқув иши деганда, одатда, махсус ажратилган вақт ичида 
қўйилган дидактик мақсадни бажариш учун ўқитувчи томонидан ташкил 
этилган, ўқувчиларнинг янги билимларни тушуниш, мустаҳкамлаш, кўникма, 
малака ва компетенцияларни ривожлантириш, билимларни умумлаштириш ва 
тизимлаштириш фаолиятлари тушунилади. 
Кредит-модуль тизими мамлакатимизда таълим-тарбиявий жараённи 
ташкил этишнинг янгича тизими сифатида, ўқитишнинг модулли 
технологиялари жамланмаси бўлиб, у кредит ўлчови асосида таълим олувчилар 
томонидан эгалланган назарий билим, амалий кўникма, малака ва 
компетенцияларни баҳолашнинг такомиллашган ҳамда илғор мамлакатлар 
тажрибасида синалган самарали модели ҳисобланади.
Кредит-модуль тизимида қуйидаги иккита асосий масалага аҳамият 
берилади:
1) 
талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш;
2) 
талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш. 
Модуль бир нечта фан ҳамда курслар ўрганиладиган ўқув режасининг бир 
қисми бўлиб, у талабаларда маълум назарий билим, амалий кўникма, малака ва 
компетенциялар ҳосил қилиш, таҳлилий-мантиқий мушоҳада юритиш 
салоҳиятига эга бўлишига қаратилган бир нечта фанлар (курслар) мажмуи 
ҳисобланади. Бунда ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил қилади, жонли, видео 
ҳамда аудио маърузалар ўқийди, талаба фаолиятини мувофиқлаштиради ва 
назорат қилади. Талаба мавзуни мустақил ўрганади, берилган топшириқларни 
бажариб боради. 
7-
синф кимё дарслигида модда ва унинг хоссалари мавзусида аниқ 
мисоллар билан қуйидагича қўшимча тушунтириш мақсадга мувофиқ. Чунки 
ўқувчилар дарсдан чиқиб уйларига борганда мис металини ёки ўлчов идишлари 
бўлса, уни кўриб, кимё фанига қизиқиши янада ошади. Масалан, экстенсив 
хоссалар – материал ёки модданинг миқдорига боғлиқ бўлмаган хоссалари. 
Бундай хоссалардан материал ёки моддани идентификация қилиш 
(индивидуаллигини аниқлаш) мақсадида фойдаланилади. Масалан, модданинг 
ранги, ҳиди, зичлиги, суюқланиш ва қайнаш ҳарорати кабилар экстенсив 
хоссалари жумласига киради. 
Интенсив хоссалар –
материал ёки модданинг миқдорига боғлиқ бўлган 
хоссалари. Бундай хоссалар битта материал ёки модданинг турли намуналарини 
идентификация қилиш мақсадида ишлатилади. Масалан, масса, ҳажм кабилар 
материал ёки модда учун интенсив хоссалар ҳисобланади. 
Суюқ моддаларнинг ҳажмини ўлчаш мумкин, бу интенсив хосса. Расмлар 
билан атамаларнинг изоҳи берилган методик қўлланмадан фойдаланиб, 
мустақил ўқиган ҳар қандай ўқувчининг кимё фанига қизиқиши ошиб, фан 
бўйича аниқ тасаввурга эга бўлиши табиий ҳол. 
Кимё ўқитишда ўқувчилар лаборатория тажрибаларини бажаришлари учун 
уларнинг моҳияти ва модда хоссалари ҳақида кўникмаларга эга бўлиши, 
12 


лаборатория машғулотларида ишлатиладиган ускуна, шиша идишлар билан 
яқиндан таниш бўлиши керак. Шунда ўрганувчи тажрибанинг моҳиятини аниқ 
тушунган ҳолда бажара олади. 7-синф кимё дарслигида ажратиш ва тозалаш 
усули бўйича II чоракда ўтиладиган амалий машғулот мавзуси “Ифлосланган 
ош тузини тозалаш”, IV чоракда ўтиладиган амалий машғулот мавзуси 
“Сульфат кислота билан мис (II) оксид, темир (III) оксид орасидаги алмашиниш 
реакцияларини олиб бориш ва реакция маҳсулотларини эритмадан ажратиш” 
учун 1 соатдан тақсимланган. Ўқувчига, тиндириш, буғлатиш, дистиллаш ва 
бошқа усуллар ҳақида фақат назарий маълумотлар берилган. 
Бойль-Мариотт қонунидан фойдаланиб, газ босимини ўзгартиргандан сўнг 
унинг ҳажмини тахмин қилиш мумкин. 
Гей-Люссак қонуни – ўзгармас босимда газ ҳажмининг ўзгариши 
ҳароратга тўғри пропорционал бўлади, яъни V/Т = конст, бу ерда Т ҳарорат, К 
(Кельвин) ҳисобида. Масалан, 1 ҳажм водород, 1 ҳажм хлор билан бирикиб, 2 
ҳажм водород хлорид ҳосил қилади: H
2
+ Cl
2
=2HCl, 1 ҳажм азот, 3 ҳажм 
водород билан бирикиб, 2 ҳажм аммиак ҳосил қилади:
N
2
+ 3H
2
= 2NH
3

Расмлар билан атамаларнинг изоҳи берилган методик қўлланмадан 
фойдаланиб, мустақил ўқиган ҳар қандай ўқувчининг кимё фанига қизиқиши 
ошиб, фан бўйича аниқ тасаввурга эга бўлиши табиий. Кимё фанидан 3D 
технологияларига асосланган интерфаол ўқув қўлланма яратилиб, ундан 
ўқувчилар фойдаланса, уларнинг кимё фани бўйича билими, кўникма, малака ва 
компетенциялари ривожланади. Кимё фанидан расмлар билан ёритилган ўқув-
методик қўлланмалар ўқувчиларнинг мустақил ўрганиш қобилиятини ва 
қизиқишини оширади. Кимё фанида 3D расмлар билан ёритилган ўқув 
қўлланма таълим олувчиларнинг дастурда белгиланган билимларини 
мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Кимё ўқитувчилари учун реал муаммо – ўқувчилар кимёни кўринадиган 
(макро), молекуляр атом (микро) ва рамзий даражаларда тушунишини 
осонлаштиришдан иборат. Шунинг учун анимациядан фойдаланиш ўқувчилар 
тушунишини енгиллаштиради, кўпчилик кимёвий жараёнларни кўринадиган 
қилиб ифодалайди. Анимация яратиш, расм чизиш, сайтларни яратиш учун, 
одатда, фойдаланадиган дастурий таъминот: ФЛАШ, ФреэХанд, Дреамвеавер 
ва Феерверклар (Фиреворкс). Жава дастурлаш тили интерактив хусусиятларга 
эга Жава-апплетлар яратиш учун қўлланилади. 
Виртуал кимёвий лаборатория дастур анимация тенглама ва бошқалар 
шаклида фойдаланиш мумкин бўлган реакциялар базаси ҳамда лаборатория 
жиҳозлари ва кимёвий моддалар тўпламига эга. Виртуал лаборатория дастури 
турли моддалар билан экспериментларни визуал (кўз билан кўрса бўладиган 
қилиб) ўтказиш имконини беради. 
9-
синф кимё дарсларида ностандарт лабораториялар ташкил этишнинг 
дарс мавзулари, мактабнинг ўқув-техник жиҳозлари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи 
ҳамкорлигининг омиллари муҳим хусусиятларга ҳамда имкониятларга эга. Бу 
омиллар воситасида амалий таълим бўлган ностандарт лабораториялар, яъни 
13 


тажриба-синов ишлари ўтказилади, ўқувчининг кимё фани бўйича билими, 
кўникма, малака ва компетенциялари чуқурлаштирилади. 
Ўқувчиларни “Анорганик бирикмаларнинг муҳим синфлари” мавзусидаги 
тажрибалар билан ўқитиш. 

Download 492.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling