Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc
Download 492.32 Kb. Pdf ko'rish
|
16711747269004972daraja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари. Ахборот-коммуникация таълим
муҳитида кимё фанидан ўқувчилар мустақил таълимини ташкил этиш ва баҳолаш жараёнини илмий-педагогик, психологик, методик, дидактик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган электрон ўқув-методик таъминоти яратилди. Ўқувчиларнинг мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини ривожлантиришга қаратилган электрон ўқув-методик таъминоти ўқув ахборотлари манбалари, таълим натижаларини назорат қилиш, ўрганиладиган жараён ва объектларни моделлаштириш воситаси ҳисобга олинди. АКТМда муҳитида ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш технологияси асосида яратилган ва инновацион лойиҳа доирасида электрон-ўқув қўлланма, ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун “Кимё фанидан расмлар билан ёритилган атама ва терминлар” номли 2 қисмли ўқув-методик ҳамда “Умумий ноорганик кимё” фанидан лаборатория машғулотлари номли ўқув-методик қўлланмалар яратилиб, ўқув жараёнига татбиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Кўриб чиқилаётган муаммо назарий ва методик ишлаб чиқилгани; педагогик фаолият тажрибаси, амалиёт таҳлили натижаларининг ўзаро мувофиқлиги; тадқиқот натижаларини ташқи эксперт баҳолаши қўлланилгани; тадқиқотнинг асосий натижалари илмий- амалий конференцияларда, методологик ва методик семинарларда апробaциядан ўтказилгани; танланмалар репрезентативлиги, олинган маълумот, мезон ва кўрсаткичларни тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқлангани; натижаларни қайта ишлашда математик-статистика методларининг қўлланилгани билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўқувчиларнинг мустақил 8 таълимдан фойдаланиш методикасини ривожлантиришнинг ахборот таълим муҳитида ташкил этиш ҳамда ўқитиш жараёни восита ва субъектлари фаолиятини лойиҳалаштириш асосида ахборот таъсир кўрсатишнинг дидактик имкониятларини оптималлаштириш замонавий ёндашувларга мувофиқ ҳолда илмий асослангани; ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишга йўналтирилган АКТМ модели қисмлари (синф ва синфдан ташқарида)даги мустақил фаолиятини таркиб топтириш босқичларига (мослашувчан, шакллантирувчи ва якуний) мувофиқ ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш механизмининг такомиллаштирилгани билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти инновацион лойиҳа доирасида ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, мустақил таълимдан фойдаланишнинг амалий имкониятларининг аниқлаштирилгани, АКТМда мустақил таълимни ташкил этишнинг замонавий электрон-методик таъминотининг ишлаб чиқилгани ва самарадорлиги аниқлангани билан изоҳланади. Download 492.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling