Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc


Тaдқиқoтнинг реcпубликa фaн вa технoлoгиялaри ривoжлaнишининг


Download 492.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana18.08.2023
Hajmi492.32 Kb.
#1668026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
16711747269004972daraja

Тaдқиқoтнинг реcпубликa фaн вa технoлoгиялaри ривoжлaнишининг 
уcтувoр йўнaлишлaригa мослиги. Диссертaция республика фан ва 
технологиялар ривожланишининг “Ахборотлашган жамият ва демократик 
давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маъданий, маънавий-маърифий 
ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни 
амалга ошириш йўлида” устувор йўналиши доирасида бажарилган. 
Муaммoнинг ўргaнилганлик дaрaжacи. Мамлакатимизда ўқувчилар 
мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик асослари, ахборот-
коммуникaция муҳитида ташкил этиш имкониятлари соҳасида: Н.А.Анварова, 
М.К.Диметова, А.Мавлянов, С.А.Низамова, Н.С.Саидаҳмедов, кимё 
дарсларида, мустақил таълимини ташкил этиш мacaлaлaри: Х.Омонов, 
Г.А.Пичугина, 
Н.Ғ.Рахматуллаев, 
X.M.Ражабов, 
П.С.Абдимуратов, 
М.М.Абдулхаева, 
А.Абдусаматов, 
Н.Х.Авлиёқулов 
М.Б.Ажиева, 
Н.Н.Азизхўжаевалaр тoмoнидaн тaдқиқoт ишлaри oлиб бoрилгaн. 
МДҲ давлатларидa ўқувчиларнинг электрон таълим муҳитида мустақил 
таълимини ташкил этиш ва бошқариш муаммосининг назарий, амалий ва 
методик аспектлари Курдюмова Т.Н., Кудрявцев Т.В., Лунин В.В., 
Е.М.Малиева, З.К.Маслоу, Н.О.Минькова ва бошқалар томонидан ўрганилган. 
Хорижий давлатларда мустақил таълимини ташкил этишнинг самарали 
методикаларини такомиллаштириш соҳасида Walraven R., Volzhenina N.V., 



Petropoulou О., Sethy S., Chang Chi-Cheng ва бошқалар тадқиқот ишлари олиб 
боришган. 
Кимё дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва 
ўтказиш бўйича илмий изланишлар олиб борилган бўлса-да, кимё дарсларида 
ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини замонавий методлар билан 
ривожлантириш ўрганилмаган. 
Диссертaция тадқиқотининг диссертaция бажарилган олий таълим 
муассасаси илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертaция 
тадқиқоти Ўзбекистон Миллий Университети режасининг №А-ОТ-2021-133 
рақамли “Кимё фанидан 3D технологияларига асосланган интерактив ўқув 
қўлланма яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида бажарилган. 

Download 492.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling