Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc


Download 492.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana18.08.2023
Hajmi492.32 Kb.
#1668026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
16711747269004972daraja

 
 
 
Ж.Э.Усаров 
илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш раиси, п.ф.д., доцент 
 
Д.М.Махмудова 
илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш Илмий котиби, 
п.ф.д. (DSc), доцент 
 
А.Р.Кутлимуротов 
илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш қошидаги Илмий
семинар раис ўринбосари, ф.- м.ф.н. 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда 
жаҳон миқёсида кимё ўқитиш жараёнига педагогик ва ахборот 
технологияларини жорий этиш, ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий 
қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирадиган замонавий методик 
таъминотни яратишга қаратилган самарали тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 
Россия Федерациясида инновацион таълим дастурларини амалга оширувчи 
умумтаълим муассасаларини танлов асосида қўллаб-қувватлаш амалиётини 
кенгайтириш, бунда ўқитишнинг илғор методлари ва фаолиятидаги илғор 
тажрибаларни мақсадли шакллантириш, аниқлаш, синовдан ўтказиш ва 
кейинчалик оммалаштириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, индивидуал таълим 
дастурлари, умумий ва қўшимча таълим дастурлари бўйича чуқурлаштирилган 
ҳамда ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини, кўп тармоқли лицейлар 
тизимини, умумий ва қўшимча таълимнинг интеграциялашган марказларини 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Касб-ҳунар таълими имкониятлари 
(улардан энг самаралиларига Президент лицейлари мақомини бериш 
имконияти билан). Бундай мактабларни барпо этиш ва ривожлантиришни 
қўллаб-қувватлашнинг асосий шарти кам таъминланган оилалар ҳамда чекка ва 
бориш қийин бўлган туманлардаги иқтидорли болалар учун улардан тўлиқ 
фойдаланишни таъминлашдан иборат
1

Мамлакатимиз таълим тизимида ўқув жараёнига замонавий педагогик ва 
ахборот технологиялари воситаларини жорий этиш, ўқитиш сифати ва 
самарадорлигини ошириш, жаҳон андозаларига мослаштириш бўйича кенг 
кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кимё ўқитиш жараёнида замонавий 
усуллар муҳити асосида методларнинг такомиллаштирилган механизмларини 
яхлит тизим сифатида ишлаб чиқиш зарурати мавжуд. Шунингдек, кимё ва 
биология фанлари бўйича таълим сифатини тубдан ошириш, умумтаълим 
мактабларида ушбу фанларни ўқитишнинг янги тизимини жорий этиш, таълим 
муассасаларини замонавий лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув 
жиҳозлари билан таъминлаш, йўналишларга малакали ўқитувчи-
мураббийларни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан 
фойдаланишда таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин 
мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш
2
 
устувор вазифалар этиб белгиланган. Бу 
борада кимё ўқитишнинг методик тузилмаси, ўқувчиларнинг билимларни 
ўзлаштириш 
сифатининг 
даражаси, 
кимё 
ўқитиш 
мазмунини 
такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик босқичлари, мустақил ишларни 
бажаришга йўналтирилган ахборот-методик таъминотни бойитиш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Ҳозирги тараққиёт даврида ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг билим олишга 
1
Распоряжение Правительства РФ от 08.12.2011 N 2227-р (ред. от 18.10.2018) “Об утверждении Стратегии 
инновационного развития Российской Федерации на период до 2020 года”. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида 
узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-
сонли қарори. 



қизиқишларини ва мустақил равишда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш 
учун инновацион таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш 
самарадорлигини ва иш сифатини тўхтовсиз ошириб бориш бугунги куннинг 
долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Мактаб кимё ўқитувчиларининг асосий 
вазифаси ўқувчиларга тайёр билим бериш эмас, балки билимларни мустақил 
эгаллашларига кўмаклашишдан иборат. Бунинг учун ўқувчиларнинг ўз 
қобилияти ва имкониятларини намоён этишлари ҳамда бутун куч-ғайратларини 
билим олишга сарфлашлари учун имкон берадиган даражада таълим-тарбиявий 
жараённи такомиллаштириш зарур. Кимё ўқитишда инновацион технологиялар 
асосида ўзлаштирган билимларни такомиллаштириш, билимларни мустақил 
ўрганиш орқали кўникма, малака ва компетенция, ижодий фикрлашни 
ривожлантириш стратегиясини
такомиллаштиришда кенг кўламли ишлар 
амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 
тўғрисида”ги ПФ-5712-сонли Фармони, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон 
“2022-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим 
сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-4805-сонли қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 492.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling